Ҳар бир аёлга гул


Partiya yangiliklari: Янгиликлар Аёллар қаноти
Viloyat: АНДИЖОН

Баҳор нафаси билан кириб келган муборак айём – 8 март – Халқаро хотин-қизлар куни байрами Андижонда ўзгача бошланди. Ўзбекистон “Адолат” СДП Андижон вилояти кенгаши ташаббуси билан ўтказилган байрам тадбирига партиямиз сафидаги фаол хотин-қизлар таклиф этилди. Уларнинг ҳар бирига гуллар тақдим этилди.

Сизлар орқали барча сафдошларимиз ва опа-сингилларимизни чин қалбдан муборакбод этаман, деди вилоят кенгаши раиси Мадаминжон Мадазимов йиғилганларни қутлар экан. Сизлар ҳамма вақт юксак эҳтиромга лойиқсизлар. Андижонимизнинг равнақида, ислоҳотлар ривожи ва ютуқларимизда ҳар бирингизнинг муносиб ҳиссангиз бор. Оила деб аталмиш энг буюк салтанат ҳам сизлар билан мустаҳкам.

Дарҳақиқат, бугун андижонлик сафдошларимизнинг 8 мингдан ортиғи хотин-қизлардир. Опа-сингилларимиз турли соҳаларда фаолият юритмоқдалар. Айниқса, сайловолди дастуримизда белгиланган вазифалар ижросини таъминлашда улар доим фаол. Жумладан, ёшлар тарбияси, таълим сифатини кўтариш, ўқитувчи ва тарбиячилар масъулиятини ошириш, турмуш фаровонлиги ва оилалар мустаҳкамлигига эришиш йўлида олиб бораётган фаолиятлари алоҳида эътирофга лойиқ.

— Биз бундай эътибордан хурсандмиз,— дейди Ўзбекистон “Адолат” СДП Избоскан тумани кенгаши раиси Дилфузахон Аҳмедова.- Бунга жавобан янада фаоллик билан иш олиб борамиз.

Тадбирда сўз олганлар “адолатчи” аёллар хақида илиқ фикрлар билдирдилар. Куй ва қўшиқларда ҳам уларнинг гўзаллиги, лобарлиги шарафланди.

Муҳаббат ОТАМИРЗАЕВА,

Ўзбекистон “Адолат” СДП

Андижон вилояти Кенгаши

иш юритувчиси

Ортга кайтиш

АЛОҚА

Манзилимиз: Тошкент шаҳри, Чилонзор тумани, Шарқ тонги кўчаси, 23-уй. Мўлжал: Озарбайжон Республикаси элчихонаси:

Телефон: 71-2730731 71-2884654 (139)

Электрон манзил: adolat.sdp@exat.uz

САЙТ ТЕСТ РЕЖИМИДА ИШЛАМОҚДА:

www.adolat.uz веб-сайти 2018 йилнинг 21 май куни электрон ОАВ сифатида давлат рўйхатидан ўтказилган. Гувоҳнома рақами: 1232. Муассис: Ўзбекистон Адолат СДП. Таҳририят манзили: 100043, Тошкент шаҳри, Чилонзор тумани, Шарқтонгги кўчаси, 23-уй. Электрон манзил: info@adolat.uz

Сайт материалларидан фойдаланилганда Фойдаланиш шартларига амал қилиниши шарт. Барча ҳуқуқлар Ўзбекистон Республикасининг оммавийахборот воситалари тўғрисидаги ҳамда муаллифлик ва турдош ҳуқуқлар тўғрисидаги қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда ҳимояланган

#

Мурожаатингиз учун рахмат!