Конституцияга тузатишлар киритилди


Partiya yangiliklari: Янгиликлар Расмий хабарлар

5.03.2019 йилдаги «Ҳукуматни шакллантириш тартиби демократлаштирилиши ва унинг масъулияти кучайтирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида»ги ЎРҚ–527-сон Қонун эълон қилинди.

Эслатиб ўтамиз, 2019 йил 1 апрелдан бошлаб Ҳукумат фаолиятининг янги тартиби жорий этилади (28.01.2019 йилдаги ПФ–5644-сон Фармон):

  • Бош вазирнинг ўринбосарлари, вазирлар ва давлат қўмиталари раислари лавозимларига номзодлар Олий Мажлис Қонунчилик палатаси томонидан маъқулланади;
  • ушбу лавозимларга номзодларни Қонунчилик палатасида кўриб чиқиш ва маъқуллаш жараёнида улар Вазирлар Маҳкамасининг ҳаракатлар дастури билан ўзаро боғлиқ бўлган истиқболга мўлжалланган мақсадли кўрсаткичлар ва вазифаларга эришиш борасида ҳуқуқий, иқтисодий, ижтимоий, ташкилий-техник чора-тадбирларни назарда тутувчи ҳаракатлар режаларини тақдим этадилар;
  • Бош вазир Ҳукумат аъзолари билан биргаликда ҳар чоракда Олий Мажлиснинг палаталарига Президентнинг Олий Мажлисга Мурожаатномасидан келиб чиқадиган тегишли йилга мўлжалланган давлат дастурининг амалга оширилиши тўғрисида ҳисобот тақдим этади.

Конституция билан бир қаторда «Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Сенати тўғрисида»ги, «Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Қонунчилик палатаси тўғрисида» Конституциявий Қонунларига, «Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси тўғрисида»ги, «Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг Регламенти тўғрисида»ги, «Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг Регламенти тўғрисида»ги, «Парламент назорати тўғрисида»ги қонунларга тегишли тузатишлар киритилди.

Қонун «Халқ сўзи» газетасида чоп этилган ва 1.04.2019 йилдан кучга киради.


Манба: Norma.uz

 

Ортга кайтиш

АЛОҚА

Манзилимиз: Тошкент шаҳри, Чилонзор тумани, Шарқ тонги кўчаси, 23-уй. Мўлжал: Озарбайжон Республикаси элчихонаси:

Телефон: 71-2730731 71-2884654 (139)

Электрон манзил: adolat.sdp@exat.uz

САЙТ ТЕСТ РЕЖИМИДА ИШЛАМОҚДА:

www.adolat.uz веб-сайти 2018 йилнинг 21 май куни электрон ОАВ сифатида давлат рўйхатидан ўтказилган. Гувоҳнома рақами: 1232. Муассис: Ўзбекистон Адолат СДП. Таҳририят манзили: 100043, Тошкент шаҳри, Чилонзор тумани, Шарқтонгги кўчаси, 23-уй. Электрон манзил: info@adolat.uz

Сайт материалларидан фойдаланилганда Фойдаланиш шартларига амал қилиниши шарт. Барча ҳуқуқлар Ўзбекистон Республикасининг оммавийахборот воситалари тўғрисидаги ҳамда муаллифлик ва турдош ҳуқуқлар тўғрисидаги қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда ҳимояланган

#

Мурожаатингиз учун рахмат!