Сафдошимиз “Мўътабар аёл” кўкрак нишони билан тақдирланди


Partiya yangiliklari: Янгиликлар Муносабат
Viloyat: ҚОРАҚАЛПОҒИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 2 февралдаги “Хотин-қизларни қўллаб-қувватлаш ва оила институтини мустаҳкамлаш соҳасидаги фаолиятни тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрсида”ги фармонига мувофиқ жамият ва Давлат ҳаётида фаоллик кўрсатган, ўзининг самарали меҳнати билан оиланинг шаклланишига ва фаровонлиги мустаҳкамланишига, оналик ва болалик муҳофазасига муносиб ҳисса қўшган ва ибратли фаолият олиб бораётган ҳотин-қизларга “Муътабар аёл” кўкрак нишони таъсис этилди.

Ушбу мукофотга бизнинг партиядошларимиз орасидан халқ депутатлари Нукус шаҳар Кенгашидаги партиямиз депутатлик гуруҳи раҳбари, “Аёллар қаноти” Қоракалпоғистон Республикаси ҳудудий Кенгаши раиси Улбосин Сейтжанова лойиқ деп топилди.

Улбосин Сейтжанова айни кунда Нукус давлат педагогика институти мактабгача ва бошланғич таълим факултети декани вазифасида фаолият кўрсатмоқда.

У “Antigue World” халқаро илмий академияси доктори, 35 йиллик илмий-педагогик тажрибага эга устоз педагогика фанлари номзоди, доцент сифатида ёш авлод тарбиясида сидқидилдан меҳнат қилиб келмоқда. 

Тажрибали устоз 2 та дарслик, 80 дан ортиқ илмий мақолалар ва 12 та ўқув ва методик қўлланмалар автори ҳисобланади. Шунингдек, яқин фурсатда докторлик ишини ҳимоя қилиш учун изланишлар олиб бормоқда.

Биз сафдошимизни эришган муваффақияти билан чин дилдан табриклаймиз ва ёш авлод тарбияси йўлидаги машаққатли ишларида зафарлар тилаб қоламиз.

Раўаж ОТАРБАЕВ,

Ўзбекистон Адолат СДП

Қорақалпоғистон Республикаси

ҳудудий Кенгаши раиси ўринбосари

Ортга кайтиш

АЛОҚА

Манзилимиз: Тошкент шаҳри, Чилонзор тумани, Шарқ тонги кўчаси, 23-уй. Мўлжал: Озарбайжон Республикаси элчихонаси:

Телефон: 71-2730731 71-2884654 (139)

Электрон манзил: adolat.sdp@exat.uz

САЙТ ТЕСТ РЕЖИМИДА ИШЛАМОҚДА:

www.adolat.uz веб-сайти 2018 йилнинг 21 май куни электрон ОАВ сифатида давлат рўйхатидан ўтказилган. Гувоҳнома рақами: 1232. Муассис: Ўзбекистон Адолат СДП. Таҳририят манзили: 100043, Тошкент шаҳри, Чилонзор тумани, Шарқтонгги кўчаси, 23-уй. Электрон манзил: info@adolat.uz

Сайт материалларидан фойдаланилганда Фойдаланиш шартларига амал қилиниши шарт. Барча ҳуқуқлар Ўзбекистон Республикасининг оммавийахборот воситалари тўғрисидаги ҳамда муаллифлик ва турдош ҳуқуқлар тўғрисидаги қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда ҳимояланган

#

Мурожаатингиз учун рахмат!