Тиббиётда инновацион лойиҳалар – соғлом турмуш тарзининг муҳими бўғини


Partiya yangiliklari: Янгиликлар Муносабат
Viloyat: БУХОРО

Соғлом турмуш тарзини шакллантириш ҳамда аҳоли саломатлигини мустаҳкамлаш мақсадида юртимизда қатор тизимли ишлар амалга оширилмоқда. Мамлакатимиз раҳбари томонидан қабул қилинаётган ҳуқуқий-меъёрий ҳужжатларнинг моҳиятида ҳам фуқаролар саломатлигини, оналар ва болалар соғлигини мустаҳкамлаш, аҳоли орасида турли юқумли касалликларнинг олдини олишга эътибор қаратилган. Албатта, жорий йилнинг 14 февралида “Ихтисослаштирилган фтизиатрия ва пульмонология ёрдами кўрсатиш тизимини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисидаг”ги президент қарори қабул қилинди. Унда аҳоли саломатлигини муҳофаза қилиш ва сил инфекциясидан ҳимоялаш, сил ва ўпканиг носпецифик касалликлари тарқалишининг олдини олиш, барқарор санитария-эпидемиология ҳолатини сақлаб туриш бўйича аниқ мақсадга йўналтирилган ишларнинг амалга ошириб келинаётганлиги таъкидланар экан, шубҳасиз, соҳада баъзи мавжуд камчиликларни бартараф этиш, тиббиёт тизимини янада юксалтириш, соҳа мутахассисларини тайёрлаш ҳамда уларнинг малакасини ошириш масалаларига эътибор қаратилган.

Дарҳақиқат, Халқ депутатлари вилоят Кенгаши депутатлик гуруҳи билан партиянинг “Фарзандлари соғлом юрт – қудратли бўлур” лойиҳаси доирасида умумтаълим мактабларида бўлиб, тиббий хизматнинг сифати билан танишар эканмиз, унда мавжуд камчиликларнинг борлигига гувоҳи бўлдик. Хусусан, тиббиёт хоналарининг йўқлиги, тиббиёт асбоб-ускуналари билан жиҳозланмаганлиги, санитария-гигиена талабларига жавоб бермаслиги депутатлик гуруҳи аъзолари томонидан назоратга олинди. Шунингдек, ўрганишлар давомида сил касаллигини эрта аниқлаш мақсадида ўтказилаётган манту синамаси ва бошқа эмлашлар даврийлигининг ҳолатлари ҳам таҳлил қилинди. Бу борада тарғибот ишлари ташкил этилди.

Албатта, турли касалликларнинг олдини олиниши таълим муассасаларида тиббий хизматнинг сифатли таъминланганлиги билан боғлиқ. Айнан мамлакат раҳбари томонидан имзоланган ушбу қарорда ҳам санитария-гигиена ҳолатларига эътибор қаратиш лозимлиги таъкидланган. Шу ўринда айтиш жоизки, экологик омиллар таъсирида нафас органлари ривожланади, санитария-гигиена талабларига жавоб бермаслик эса турли юқумли касалликларни келтириб чиқариши ҳам табиий ҳолдир. Жумладан, Фтизиатрия ва пульмонология билан боғлиқ касалликларни ҳам.

Қарорда айнан соҳа билан боғлиқ аниқ вазифалар белгилаб берилган. Хусусан,  фтизиатрия ва пульмонология ёрдами кўрсатиш тизимини янада такомиллаштириш, мамлакатда барқарор санитария-эпидемиология ҳолатини таъминлаш борасидаги чора-тадбирларни кучайтириш мақсадида касалликни келтириб чиқарадиган қўзғатувчиларни лаборатор ташхислаш усулларини сифат жиҳатидан янада яхшилаш, инновацион усулларни кенг жорий этиш ва бу асосида профилактика ишларини олиб бориш, силни юқтириб олиш хавфи юқори бўлган шахсларни, шунингдек, силнинг дориларга чидамли турига чалинган беморлар билан мулоқотда бўлган шахсларни ташхислаш ва даволашни ташкиллаштириш, профилактика тадбирларини ташкил этишга эътибор қаратилган.

Энг қувонарлиси, тиббиёт муассасаларида “Пульмонология” мутахассислиги бўйича магистратурада кадрларни тайёрлашни ташкил этиш, “Фтизиатрия” ва “Пульмонология” мутахассислиги бўйича магистратура ва клиник ординатурада кадрларни тайёрлаш фақат давлат грантлари асосида амалга оширилиши билан боғлиқ таклифнинг киритилганлиги тиббиёт тизимида соҳа билан боғлиқ муаммоларнинг олдини олинишида хизмат қилади, сил касаллиги билан оғриган беморларнинг кескин камайиб кетишида хизмат қилади.

Албатта, тиббий хизмат сифатини яхшилаш, кадрлар салоҳаятини ривожлантириш, соҳа мутахассисларини тайёрлаш аҳолининг соғлом турмуш тарзини мустаҳкамлашда ҳамда фуқаролар учун сифатли тиббий кўрикни ташкил этишда муҳим мезонлардан бири ҳисобланар экан, қарорда таъкидлаб ўтилганидек, инновацион технологияларни жорий этиш орқали эса касалликнинг олдини олиниб, тубдан яхшиланишига асос бўлади.

Ҳафиза ТЎХТАЕВА,

Халқ депутатлари Бухоро вилоят

Кенгаши депутати

Бизни ижтимоий тармоқларда ҳам кузатинг:

https://t.me/adolat_uz

https://www.instagram.com/adolat_sdp/

https://www.facebook.com/sdpu.adolat/

Ортга кайтиш

АЛОҚА

Манзилимиз: Тошкент шаҳри, Чилонзор тумани, Шарқ тонги кўчаси, 23-уй. Мўлжал: Озарбайжон Республикаси элчихонаси:

Телефон: 71-2730731 71-2884654 (139)

Электрон манзил: adolat.sdp@exat.uz

САЙТ ТЕСТ РЕЖИМИДА ИШЛАМОҚДА:

www.adolat.uz веб-сайти 2018 йилнинг 21 май куни электрон ОАВ сифатида давлат рўйхатидан ўтказилган. Гувоҳнома рақами: 1232. Муассис: Ўзбекистон Адолат СДП. Таҳририят манзили: 100043, Тошкент шаҳри, Чилонзор тумани, Шарқтонгги кўчаси, 23-уй. Электрон манзил: info@adolat.uz

Сайт материалларидан фойдаланилганда Фойдаланиш шартларига амал қилиниши шарт. Барча ҳуқуқлар Ўзбекистон Республикасининг оммавийахборот воситалари тўғрисидаги ҳамда муаллифлик ва турдош ҳуқуқлар тўғрисидаги қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда ҳимояланган

#

Мурожаатингиз учун рахмат!