Муқаддам Бекмуродова: Юртимизда ўқув қуролларининг сифатини аниқлашга доир тегишли стандартлар белгиланганми?


Partiya yangiliklari: Янгиликлар Муносабат
Viloyat: ТОШКЕНТ вил.

2018 йилда партиямизнинг “Таълим сифати — партия нигоҳида” лойиҳаси доирасида мактаб дарсликларидаги хатоликлар ва турли тиллардаги ўқув қўлланмаларидаги тафовутлар ҳамда бу китобларнинг сифат даражаси ўрганилди. Ангрен шаҳрида тузилган ишчи гуруҳ таркибида таълимдаги ушбу муаммоларни ўрганар эканман, яна бир савол туғилди. Дарсликлар сифатини ўргандик, хўш, ўқувчилар фойдаланаётган ўқув қуроллари сифати-чи? Тўғри, мамлакатимизда тадбиркорликка кенг йўл очилганлиги сабабли ўқув қуроллари тадбиркорлар томонидан истеъмолчиларга етказиб берилади.

Ўқув қуроллари бирор жиҳатдан болалар соғлиғига зарар етказмаслигини мутахассислар билан биргаликда ўрганиб кўрдикми? Дейлик, дафтарлардаги чизиқлар яхши кўринмаса, боланинг кўзига бу ҳолат қандай таъсир қилади, улар фойдаланаётган пластилинлар терида аллергик хусусиятлар уйғотмайдими? Юртимизда ўқув қуролларининг сифатини аниқлашга доир тегишли стандартлар белгиланганми?

Маълумки, ўқув қуроллари сифат даражасини белгиловчи халқаро стандартлар мавжуд. Лекин ҳали юртимизда бунга доир стандартлар борлиги тўғрисида маълумот топа олмадим.

Шунинг учун танловда фарзандларимиз фойдаланаётган ўқув қуроллари сифатини партиямиз лойиҳаси асосида мутахассислар иштирокида ўрганиш таклифини илгари сурдим. Бундай ўрганишлар орқали ўқув қуроллари сифати меъёрлари бўйича стандарт қабул қилинишига замин яратилиши мумкин. Шу билан бирга, ўқувчиларда учраши эҳтимоли бўлган айрим касалликларнинг олди олинади.

Яна бир масала. Маълумотларга кўра, дунёда йўл ҳаракати қоидалари бузилиши оқибатида ҳар йили юз минглаб одам вафот этар экан. Галдаги таклифим шу мавзуга доир бўлди. Яъни боғчаларда партиямиз ташаббуси билан ташкил этиб келинаётган шахмат-шашка майдончалари ёнида жойлардаги ички ишлар бўлинмалари билан ҳамкорликда йўл ҳаракати хавфсизлиги майдончалари ҳам барпо этилса, мақсадга мувофиқ бўлар эди. Бунинг натижасида фарзандларимизни болалигидан бошлаб қонунга итоаткорлик руҳида тарбиялаш, уларда белгиланган тартиблар, қонун-қоидаларга амал қилиш зарурлигини сингдиришга эришамиз.

Муқаддам БЕКМУРОДОВА,

“Йилнинг энг фаол адолатчи аёл”

Республика кўрик-танлови иштирокчиси

ЎзДЖТУ ҳузуридаги Ангрен академик лицейи ўқитувчиси

 

Бизни ижтимоий тармоқларда ҳам кузатинг:

https://t.me/adolat_uz

https://www.instagram.com/adolat_sdp/

https://www.facebook.com/sdpu.adolat/

Ортга кайтиш

АЛОҚА

Манзилимиз: Тошкент шаҳри, Чилонзор тумани, Шарқ тонги кўчаси, 23-уй. Мўлжал: Озарбайжон Республикаси элчихонаси:

Телефон: 71-2730731 71-2884654 (139)

Электрон манзил: adolat.sdp@exat.uz

САЙТ ТЕСТ РЕЖИМИДА ИШЛАМОҚДА:

www.adolat.uz веб-сайти 2018 йилнинг 21 май куни электрон ОАВ сифатида давлат рўйхатидан ўтказилган. Гувоҳнома рақами: 1232. Муассис: Ўзбекистон Адолат СДП. Таҳририят манзили: 100043, Тошкент шаҳри, Чилонзор тумани, Шарқтонгги кўчаси, 23-уй. Электрон манзил: info@adolat.uz

Сайт материалларидан фойдаланилганда Фойдаланиш шартларига амал қилиниши шарт. Барча ҳуқуқлар Ўзбекистон Республикасининг оммавийахборот воситалари тўғрисидаги ҳамда муаллифлик ва турдош ҳуқуқлар тўғрисидаги қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда ҳимояланган

#

Мурожаатингиз учун рахмат!