“Ватан келажаги – ёшлар қўлида” лойиҳаси ёш иқтидорларни кашф этмоқда


Partiya yangiliklari: Янгиликлар
Viloyat: ҚОРАҚАЛПОҒИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ
Partiya loyihasi: Ватан келажаги ёшлар қўлида!

 

Халқ депутатлари Нукус шаҳар Кенгаши депутати Зулфия Кутибоева ташаббуси билан партиянинг “Ватан келажаги – ёшлар қўлида” лойиҳаси доирасида учрашув ташкил қилинди. “Зулфия қизларига хавас қиламиз” мавзусида ташкил қилинган тадбирда Зулфия номидаги Давлат мукофоти совриндорлари, партия фаоллари, Нукус шаҳридаги 38-сонли умумий ўрта таълим мактабининг ўқитувчилари ва ўқувчи ёшлар фаол иштирок этишди.

Учрашувда Халқ депутатлари Нукус шаҳар Кенгаши депутати З.Қутибоева сўзга чиқиб мамлакатимиз ёшлари учун яратилган имкониятлар тўгрсида таъкидлаб, барча ёшларни фаол ва ташаббускор бўлишга чақирди. Шунингдек, тадбирда сўз олганлар томонидан Зулфия номидаги Давлат мукофотининг таъсис этилиши юртимизнинг истеъдодли қизлари ҳаётида улкан воқеа бўлганлиги, бу мукофот иқтидорли қизларни кашф этиш, уларни қўллаб-қувватлаш, орзу-интилишларини амалга ошириш ва жамият ҳаётида янада фаолироқ бўлиши учун замин яратиши этироф этилди.

Тадбирда иштирок этаётган ёшлар мазкур мукофот борасида ўзларини қизиқтирган саволларига Зулфия номидаги Давлат мукофоти совриндорлари томонидан батафсил жавоблар олишди.

Шу билан учрашув якунланиб, адабий-бадиий кеча бошланди. Унда мактабнинг истеъдодли ва билимли ёшлари томонидан меҳмонлар эътиборига концерт дастури тақдим этилди.

Раўаж ОТАРБАЕВ,

Ўзбекистон АдолатСДП

Қорақалпоғистон Республикаси ҳудудий

Кенгаши раиси ўринбосари

 

Бизни ижтимоий тармоқларда ҳам кузатинг:

https://t.me/adolat_uz

https://www.instagram.com/adolat_sdp/

https://www.facebook.com/sdpu.adolat/

Ортга кайтиш

АЛОҚА

Манзилимиз: Тошкент шаҳри, Чилонзор тумани, Шарқ тонги кўчаси, 23-уй. Мўлжал: Озарбайжон Республикаси элчихонаси:

Телефон: 71-2730731 71-2884654 (139)

Электрон манзил: adolat.sdp@exat.uz

САЙТ ТЕСТ РЕЖИМИДА ИШЛАМОҚДА:

www.adolat.uz веб-сайти 2018 йилнинг 21 май куни электрон ОАВ сифатида давлат рўйхатидан ўтказилган. Гувоҳнома рақами: 1232. Муассис: Ўзбекистон Адолат СДП. Таҳририят манзили: 100043, Тошкент шаҳри, Чилонзор тумани, Шарқтонгги кўчаси, 23-уй. Электрон манзил: info@adolat.uz

Сайт материалларидан фойдаланилганда Фойдаланиш шартларига амал қилиниши шарт. Барча ҳуқуқлар Ўзбекистон Республикасининг оммавийахборот воситалари тўғрисидаги ҳамда муаллифлик ва турдош ҳуқуқлар тўғрисидаги қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда ҳимояланган

#

Мурожаатингиз учун рахмат!