Дилрабо Чориева: ўқувчилар сони, уларнинг ўзлаштириш даражаси ҳар хил эканлиги ўқитувчининг кўпроқ вақтини олиб қўяди


Partiya yangiliklari: Янгиликлар Муносабат
Viloyat: КАШКАДАРЁ

Бир неча йилдан буён педагогика соҳасида ишлаб, ёш авлодни ҳар томонлама баркамол этиб тарбиялаш ишига ҳисса қўшишга интилаяпман. Таълим йўналишига оид бир неча қўлланмалар ёздим, матбуот нашрларида ҳуқуқий мавзуда ҳамда педагогика соҳасига оид илмий қарашларим акс этган мақолаларим чоп этилган.

Ўз уйимда кам таъминланган, боқувчисини йўқотган оилаларнинг иқтидорли, илмга чанқоқ болалари учун бепул қўшимча дарс ўтишни йўлга қўйдим. Буни хайрли иш демоқчи эмасман, иқтидорли ўқувчиларни қўллаб-қувватлаш, уларга қўлидан келган ёрдамни аямаслик ҳар бир педагогнинг бурчи, деб биламан. Аслида ҳар бир фандан дарс машғулотидаёқ ўқувчи зарур билим олиши лозим. Аммо ўқувчилар сони, уларнинг ўзлаштириш даражаси ҳар хил эканлиги ўқитувчининг кўпроқ вақтини олиб қўяди. Бу эса иқтидорли болалар билан дарсдан ташқари вақтда алоҳида шуғулланиш, уларнинг ўзи ҳам мустақил ўқишига жиддий зарурат пайдо қилади. Балки бунга бошқа бирор аниқроқ ечимлар топиш керакдир. Шу маънода олий ўқув юртларига қабул квоталари йилдан-йилга ошиб бораётганлиги умумтаълим мактаблари сонининг ошишига замин яратади, деб ўйлайман. Бу масалада партиямиз ғояларидан келиб чиқиб, депутатларимиз мутахассислар билан ҳамкорликда аниқ таклифлар ишлаб чиқиши айни муддао деб биламан. “Адолат” СДП вилоят кенгаши томонидан уюштирилаётган тадбирларда шулар ҳақида ҳам фикрлашамиз.

Мамлакатимизнинг дунёда нуфузи ортиб бормоқда, ҳамкорликлар кенгаймоқда. Бу жараёнда юртимиз педагоглари ҳам дунёга ўз сўзнини айтиб туриши мақсадга мувофиқдир. Ёшлар манфаатини ҳимоя қилиш, уларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш, рағбатлантириш юзасидан хорижий матбуот нашрларида ҳам ўз мақолаларим билан мунтазам равишда иштирок этаяпман. Дунё ёшлари бўш вақтларини мазмунли ўтказиши, иқтидорли болаларни излаб топиш, тарбиялаш борасидаги кузатишлар ўз аксини топган мақолаларим хориж матбуотида доимий равишда ёритиб келинади.

Дилрабо ЧОРИЕВА,

“Йилнинг энг фаол адолатчи аёли”

Республика кўрик-танловининг 2-ўрин соҳиби,

Қарши туманидаги 69-умумтаълим мактаби ўқитувчиси

 

Бизни ижтимоий тармоқларда ҳам кузатинг:

https://t.me/adolat_uz

https://www.instagram.com/adolat_sdp/

https://www.facebook.com/sdpu.adolat/

Ортга кайтиш

АЛОҚА

Манзилимиз: Тошкент шаҳри, Чилонзор тумани, Шарқ тонги кўчаси, 23-уй. Мўлжал: Озарбайжон Республикаси элчихонаси:

Телефон: 71-2730731 71-2884654 (139)

Электрон манзил: adolat.sdp@exat.uz

САЙТ ТЕСТ РЕЖИМИДА ИШЛАМОҚДА:

www.adolat.uz веб-сайти 2018 йилнинг 21 май куни электрон ОАВ сифатида давлат рўйхатидан ўтказилган. Гувоҳнома рақами: 1232. Муассис: Ўзбекистон Адолат СДП. Таҳририят манзили: 100043, Тошкент шаҳри, Чилонзор тумани, Шарқтонгги кўчаси, 23-уй. Электрон манзил: info@adolat.uz

Сайт материалларидан фойдаланилганда Фойдаланиш шартларига амал қилиниши шарт. Барча ҳуқуқлар Ўзбекистон Республикасининг оммавийахборот воситалари тўғрисидаги ҳамда муаллифлик ва турдош ҳуқуқлар тўғрисидаги қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда ҳимояланган

#

Мурожаатингиз учун рахмат!