БПТда сиёсий ўқув ташкил этилди


Partiya yangiliklari: Янгиликлар
Viloyat: ХОРАЗМ

Шовот туманидаги “UzTex Shovot” МЧЖдаги бошланғич партия ташкилотида Ўзбекистон “Адолат” социал-демократик партиясининг “Ижтимоий соҳа ривожи — аҳоли фаровонлигининг асоси” лойиҳаси доирасида “Юрт фаровонлиги – тараққиёт гарови” мавзусида Шовот туман Кенгаши томонидан бошланғич партия аъзолари билан сиёсий ўқув ташкил этилди.

Сиёсий ўқувни ташкил этишдан мақсад — партия ва БПТ орасидаги узвий боғлиқликни жонлантириш, партия мақсад ва мафкурасини БПТ аъзолари орасида кенг тарғиб этиш, бошланғич партия ташкилотининг асосий йўналишларини, янада самарали фаолият олиб боригшини таъминлаш.

Феруза Юсупова Шовот туман Кенгаши депутати:

Бошланғич партия ташкилоти бу – фуқароларни ўзаро манфаатлар, қарашлар умумийлиги асосида ҳудудий, ишлаб чиқариш муассасаларида бирлаштирган сиёсий партия ташкилотларининг бошланғич ячейкасидир. БПТ — партиянинг негизи ҳисобланади. Уларнинг самарали фаолияти партия ҳаётида муҳим аҳамият касб этади. БПТлар қанчалик фаол бўлса, партия фаолияти самарадорлиги таъминланади, аъзолар сони кўпаяди.

Бугунги кунда бошланғич партия ташкилотлар фаолиятини кескин жонлантириш Ўзбекистон “Адолат” СДП Шовот туман Кенгаши олдида турган устувор масалалардан бирига айланган. Бошланғич партия ташкилотларининг ўз вазифаларини давр талаби даражасида бажарилишини таъминлаш партиямиздан жойлардаги бошланғич партия ташкилотларини ташкилий жиҳатдан мустаҳкамлашни, ташқи ва ички вазифаларни аниқлаштиришни, мустақил равишда тарғибот-ташвиқот тадбирларини тайёрлаш ва ўтказиш кўникмаларини шакллантиришни ва бир қатор бошқа партиявий ишларнинг самарали ижросини талаб этади. Ўқув якунида “UzTex Shovot” МЧЖда янги иш фаолиятини бошлаган 9 нафар ишчи партия аъзолигиги қабул қилинди.

Мехриноз АБДИЯЗОВА,

Ўзбекистон “Адолат” СДП

Шовот туман Кенгаши раиси

Бизни ижтимоий тармоқларда ҳам кузатинг:

https://t.me/adolat_uz

https://www.instagram.com/adolat_sdp/

https://www.facebook.com/sdpu.adolat/

Ортга кайтиш

АЛОҚА

Манзилимиз: Тошкент шаҳри, Чилонзор тумани, Шарқ тонги кўчаси, 23-уй. Мўлжал: Озарбайжон Республикаси элчихонаси:

Телефон: 71-2730731 71-2884654 (139)

Электрон манзил: adolat.sdp@exat.uz

САЙТ ТЕСТ РЕЖИМИДА ИШЛАМОҚДА:

www.adolat.uz веб-сайти 2018 йилнинг 21 май куни электрон ОАВ сифатида давлат рўйхатидан ўтказилган. Гувоҳнома рақами: 1232. Муассис: Ўзбекистон Адолат СДП. Таҳририят манзили: 100043, Тошкент шаҳри, Чилонзор тумани, Шарқтонгги кўчаси, 23-уй. Электрон манзил: info@adolat.uz

Сайт материалларидан фойдаланилганда Фойдаланиш шартларига амал қилиниши шарт. Барча ҳуқуқлар Ўзбекистон Республикасининг оммавийахборот воситалари тўғрисидаги ҳамда муаллифлик ва турдош ҳуқуқлар тўғрисидаги қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда ҳимояланган

#

Мурожаатингиз учун рахмат!