Сурайё Усмонова: кўрик-танловда иштирок этиб сиёсий-ҳуқуқий соҳадаги билим ва тажрибаларим ортди


Partiya yangiliklari: Янгиликлар Муносабат
Viloyat: СИРДАРЁ

Хотин-қизларнинг сиёсий соҳадаги билим ва кўникмаларини янада ошириш мақсадида ташкил этилган “Йилнинг энг фаол адолатчи аёли” республика кўрик-танловида иштирок этиш биз аёлларга ўзимизнинг куч ва имкониятларимизни кўрсата олиш, иқтидоримизни рўёбга чиқаришдаги роли билан ҳам қимматли бўлди.

Қатнашувчи сифатида таассуротларимни ифодалайдиган бўлсам, сиёсий-ҳуқуқий соҳадаги билим ва тажрибаларим ортди. Мактаб таълимига оид миллий қонунчилик асослари, белгиланган ҳар бир меъёр мазмунини нафақат касбдошларимиз, балки ўқувилар ва уларнинг ота-оналари ҳам зарур даражада билиши лозимлиги ҳақида беллашув иштирокчилари билан фикрлашганим айни муддао бўлди. Бу масалада партия депутатлари билан биргаликда иш олиб боришни ўз олдимга мақсад қилиб қўйдим.

Кўпчиликка маълумки, ўқувчи ва ўқитувчиларнинг маънавияти ҳақида ижтимоий тармоқларда бир қатор чиқишлар бўлмоқда. Ўқитувчи, ўқувчи ва ота-она муносабатлари бир-бири билан боғлиқ бўлиб, пировардида бу таълим сифатига жиддий таъсир қиладиган ҳаётий омил саналади. Уларнинг ҳар бири ўз бурч ва мажбуриятларини бажариши шарт. Ўз бурч ва мажбуриятларини бажармаслик қандай ҳуқуқий оқибатларга олиб келишини ҳар биримиз яхши англаб олишимиз лозим. Таълим-тарбия жамият тараққиёти, соҳалар ривожланишида, ёшларимиз ҳаётда ўз ўрнини топишида кўзланган натижаларни бериши, турли муаммолар пайдо бўлишининг олдини олишда ҳам бу норматив-ҳуқуқий меъёрларни амалиётда қўллаш ҳал қилувчи аҳамият касб этади.

Сурайё УСМОНОВА,

“Йилнинг энг фаол адолатчи аёли”

республика кўрик-танлови иштирокчиси,

Сирдарё вилояти босқичи ғолиби

Бизни ижтимоий тармоқларда ҳам кузатинг:

https://t.me/adolat_uz

https://www.instagram.com/adolat_sdp/

https://www.facebook.com/sdpu.adolat/

Ортга кайтиш

АЛОҚА

Манзилимиз: Тошкент шаҳри, Чилонзор тумани, Шарқ тонги кўчаси, 23-уй. Мўлжал: Озарбайжон Республикаси элчихонаси:

Телефон: 71-2730731 71-2884654 (139)

Электрон манзил: adolat.sdp@exat.uz

САЙТ ТЕСТ РЕЖИМИДА ИШЛАМОҚДА:

www.adolat.uz веб-сайти 2018 йилнинг 21 май куни электрон ОАВ сифатида давлат рўйхатидан ўтказилган. Гувоҳнома рақами: 1232. Муассис: Ўзбекистон Адолат СДП. Таҳририят манзили: 100043, Тошкент шаҳри, Чилонзор тумани, Шарқтонгги кўчаси, 23-уй. Электрон манзил: info@adolat.uz

Сайт материалларидан фойдаланилганда Фойдаланиш шартларига амал қилиниши шарт. Барча ҳуқуқлар Ўзбекистон Республикасининг оммавийахборот воситалари тўғрисидаги ҳамда муаллифлик ва турдош ҳуқуқлар тўғрисидаги қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда ҳимояланган

#

Мурожаатингиз учун рахмат!