Бухорода ҳам депутатлик сўровлари жавобсиз қолмоқда


Partiya yangiliklari: Янгиликлар
Viloyat: БУХОРО

Депутат халқ билан бирга яшамоғи, унинг муаммоларининг ижобий ечимини ҳал этишда кўмаклашмоғи даркор. Шундай экан, улар олдида турган энг муҳим вазифа ҳам масъулиятни астойдил ҳис этишдир. Аммо депутат-ку масъулиятни ҳис этяпти, баъзи мутасадди ташкилот раҳбарлари-чи? Шу жўнгина саволимизга жавоб топиш мақсадида партиянинг Бухоро вилоят, туман ва шаҳар Кенгашлари депутатларининг депутатлик сўровларига йўлланган жавоблар билан қизиқиб кўрдик.

2019 йил давомида жами 54 нафар депутатдан аҳоли мурожаатлари ва муаммолари асосида тегишли ташкилотларга 137 та депутатлик сўрови чиқарилган. 66 фоиз депутатлик сўрови ижобий ечимини топган бўлса, қолган қисми эса аниқ бир жавобга эга эмас ёки умуман жавобсиз қолиб кетмоқда. Шу ўринда таъкидлаш жоизки, сўровга жавоб берилган ҳолда, муаммолар ҳам бартараф этилмоқда. Аммо “беш қўл баробар эмас” деганларидек, ҳамма ташкилот мутасаддилари ҳам депутат сўровига эътибор билан ёндашмаяпти. Бу эса мамлакатимиз раҳбари айтганларидек, “Депутатга беписандлик халққа беписандлик” эмасми?!

Халқ депутатлари Жондор туман Кенгаши депутати Қурбон Темиров “Кулиён” МФЙда бўлганида фуқаро Мухтарама Очилова томорқаларни суғоришда ариқ сувининг етарли даражада берилмаётганлиги билан мурожаат қилган. Депутат мурожаат юзасидан жорий йилнинг 1 февраль санасида “Аму Бухоро ирригация тизимлари ҳавзаси бошқармаси Жондор туман Ирригация бўлими”га депутатлик сўровини йўллаган. Аммо сўров бир ойдан ортиқроқ вақт ўтибдики, ўз жавобини топганича йўқ. Ваҳоланки, “Халқ депутатлари вилоят, туман, шаҳар Кенгаши депутатлари мақоми тўғрисида”ги қонуннинг 8-моддасида ташкилот мутасаддилари ўн кун муддат ичида муаммони ўрганиб, амалга оширилган ишлар юзасидан жавоб беришлари лозим эди.

Ёки Халқ депутатлари Шофиркон туман Кенгаши депутати Ҳамрогул Ашурова ҳам “Темирчи” МФЙ “Шейхлар” қишлоғида бўлганида фуқаро Нозима Равшанова кам таъминланган оила эканлиги ҳамда янги қурилган иморатига электр токини ўтказиб бериш билан боғлиқ мурожаати депутат томонидан жойига бориб ўрганилди. Депутат мурожаат юзасидан туман Электр таъминоти корхонасига ўзининг сўровини юборди. Ажабланарли жиҳати шундаки, сўров 2018 йилнинг 19 декабрида йўлланган эди. Лекин ташкилот мутасаддилари на жавоб беришди, на мурожаатни жойига бориб ўрганишди. Муаммо эса ҳал этилмади.  

Халқ депутатлари Когон шаҳар Кенгаши депутати Дилфуза Эргашова 14 февралда Бухоро вилояти “Иссиқлик манбаи” ДУКга “Бобур” МФЙда истиқомат қилувчи аҳоли мурожаатларини ўрганган ҳолда ўзининг депутатлик сўровини киритди. Унга кўра маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудидаги “Қоровулбозоршоҳ” кўчаси 13,14 ва 16-кўп қаватли уйларда яшовчи фуқаролар ўз уйлари ёнидан ўтувчи шаҳар иссиқлик манбаига қарашли қувур ёрилиб, сувнинг беҳуда ерга оқиб кетаётганлиги, бу эса атрофга зарар келтираётганлиги билан биргаликда хонадонларни иситиш учун зарур бўлган иссиқлик суви манзилларга етарли миқдорда бормаётганлиги таъкидланган ҳамда айни муаммо юзасидан ўрганиш ишларини олиб борган ҳолда уни бартараф этиб боришда амалий ёрдам билан мурожаат қилинган. Лекин сўровга қонунда белгиланган тартибда жавоб берилмаган. Депутат сўровини эътиборга олмаслик бу масъулиятини ҳис этмаслик билан баробар эмасми?!

Албатта, депутат мурожаати халқ мурожаатидир. Шундай экан, ҳар бир мутасаддилар мурожаатга вақтида жавоб қайтариши энг муҳим вазифасидир. Вазифасига масъулият билан ёндашса, шубҳасиз, аҳоли мурожаатлари ҳам ўз ечимини топади ва муаммолар ўз-ўзидан ҳал этилади.

Моҳигул АБДУЛЛАЕВА,

Ўзбекистон “Адолат” СДП

Бухоро вилоят Кенгаши

матбуот котиби

Бизни ижтимоий тармоқларда ҳам кузатинг:

https://t.me/adolat_uz

https://www.instagram.com/adolat_sdp/

https://www.facebook.com/sdpu.adolat/

Ортга кайтиш

АЛОҚА

Манзилимиз: Тошкент шаҳри, Чилонзор тумани, Шарқ тонги кўчаси, 23-уй. Мўлжал: Озарбайжон Республикаси элчихонаси:

Телефон: 71-2730731 71-2884654 (139)

Электрон манзил: adolat.sdp@exat.uz

САЙТ ТЕСТ РЕЖИМИДА ИШЛАМОҚДА:

www.adolat.uz веб-сайти 2018 йилнинг 21 май куни электрон ОАВ сифатида давлат рўйхатидан ўтказилган. Гувоҳнома рақами: 1232. Муассис: Ўзбекистон Адолат СДП. Таҳририят манзили: 100043, Тошкент шаҳри, Чилонзор тумани, Шарқтонгги кўчаси, 23-уй. Электрон манзил: info@adolat.uz

Сайт материалларидан фойдаланилганда Фойдаланиш шартларига амал қилиниши шарт. Барча ҳуқуқлар Ўзбекистон Республикасининг оммавийахборот воситалари тўғрисидаги ҳамда муаллифлик ва турдош ҳуқуқлар тўғрисидаги қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда ҳимояланган

#

Мурожаатингиз учун рахмат!