Юксак ҳуқуқий маданият – қонун устуворлигининг гарови


Partiya yangiliklari: Янгиликлар
Viloyat: СИРДАРЁ

 

Ўзбекистон “Адолат” СДП Ховос туман Кенгаши томонидан “Юксак ҳуқуқий маданият – қонун устуворлигининг гарови” мавзусида тадбир ўтказилди. Ховос туман ҳокимлигининг мажлислар залида бўлиб ўтган мазкур тадбирда Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бўйича Ховос туман Кенгаши вакиллари, Ховос туман ҳоким ўринбосари О. Донабоев, туман партия Кенгаши вакиллари, маҳаллий Кенгаш депутатлари, Ховос туман МФЙ раислари, умумтаълим мактаби ўқитувчилари ҳамда партиянинг фаол аъзолари иштирок этишди.

Дастлаб, тадбирда иштирокчилар эътибори яқинда давлатимиз раҳбари томонидан қабул қилинган “Жамиятда ҳуқуқий онг ва ҳуқуқий маданиятни юксалтириш тизимини тубдан такомиллаштириш тўғрисида”ги Фармонининг мазмун-моҳиятига қаратилди. Мазкур ҳужжатда белгиланган устувор вазифаларнинг ижросини таъминлашда давлат ва жамоат ташкилотларининг ҳамкорлигини кучайтириш масалаларига алоҳида эътибор қаратилиши, бу борада маҳалла фаолларининг ўрни алоҳида эканлиги тадбирда таъкидлаб ўтилди. Фуқаролар онгида “Жамиятда қонунларга хурмат руҳини қарор топтириш – демократик ҳуқуқий давлат қуришнинг гаровидир” деган ҳаётий ғояни мустаҳкамлаш, аҳолига мамлакатимизда амалга оширилаётган ижтимоий-иқтисодий ислоҳотлар, қабул қилинаётган қонун ҳужжатлари ва давлат дастурларининг мазмун-моҳиятини халққа изчил етказиш тизимини шакллантириш бирламчи вазифалардан этиб белгиланганлиги ҳақида иштирокчиларга кенг ва атрофлича тушунчалар бериб ўтилди.

Т. Шодиев, Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бўйича Ховос туман Кенгаши раис ўринбосари:

“Юксак ҳуқуқий маданият – қонун устуворлигининг гарови” деган концептуал ғоя асосида аҳолининг барча қатламлари ҳуқуқий саводхонликка эришишлари, юксак даражадаги ҳуқуқий онгга эга бўлиши ҳамда ҳуқуқий билимини кундалик ҳаётда қўллаши учун тизимли ва кенг қамровли ҳуқуқий тарғибот тадбирларини ташкил қилиш давлат органлари ва ташкилотларнинг устувор вазифаларидан бири ҳисобланади. Бунда жамиятда ҳуқуқий онг ва ҳуқуқий маданиятни юксалтиришда “шахс- оила-маҳалла-таълим муассасаси-ташкилот-жамият” принципи бўйича тизимли ва узвий ишлар ташкил этилиши лозимдир.

Тадбир якунида кун тартибидаги масалалар юзасидан қолган иштирокчилар ҳам ўз фикр-мулоҳазаларини билдириб ўтдилар ҳамда тегишли тартибда вазифалар ижросини бажариш белгилаб олинди.

Азиза НАЗИРҚУЛОВА

Ўзбекистон “Адолат”СДП

Сирдарё вилоят Кенгаши

бош мутахассиси

Бизни ижтимоий тармоқларда ҳам кузатинг:

https://t.me/adolat_uz

https://www.instagram.com/adolat_sdp/

https://www.facebook.com/sdpu.adolat/

Ортга кайтиш

АЛОҚА

Манзилимиз: Тошкент шаҳри, Чилонзор тумани, Шарқ тонги кўчаси, 23-уй. Мўлжал: Озарбайжон Республикаси элчихонаси:

Телефон: 71-2730731 71-2884654 (139)

Электрон манзил: adolat.sdp@exat.uz

САЙТ ТЕСТ РЕЖИМИДА ИШЛАМОҚДА:

www.adolat.uz веб-сайти 2018 йилнинг 21 май куни электрон ОАВ сифатида давлат рўйхатидан ўтказилган. Гувоҳнома рақами: 1232. Муассис: Ўзбекистон Адолат СДП. Таҳририят манзили: 100043, Тошкент шаҳри, Чилонзор тумани, Шарқтонгги кўчаси, 23-уй. Электрон манзил: info@adolat.uz

Сайт материалларидан фойдаланилганда Фойдаланиш шартларига амал қилиниши шарт. Барча ҳуқуқлар Ўзбекистон Республикасининг оммавийахборот воситалари тўғрисидаги ҳамда муаллифлик ва турдош ҳуқуқлар тўғрисидаги қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда ҳимояланган

#

Мурожаатингиз учун рахмат!