Аёлни улуғлаш ўз келажагини улуғлаш демакдир


Partiya yangiliklari: Янгиликлар Муносабат
Viloyat: САМАРКАНД

 

Ватанимиз истиқлолининг дастлабки кунлариданоқ хотин-қизларни ҳуқуқий, иқтисодий ва ижтимоий ҳимоя қилиш, уларнинг ҳар томонлама ривожланиши учун шароитлар яратиш масаласи давлат сиёсатининг устувор йўналишларидан бири сифатида белгилаб қўйилган бўлиб, мамлакатимизда аёллар ҳуқуқ ва эркинликларини ҳимоя қилиш, оналик ва болаликни муҳофаза қилиш, хотин-қизларнинг оилада, жамиятда, жамоат ва давлат ишларида ролини ошириш, уларнинг бандлигини таъминлаш, ҳар томонлама фаоллигини оширишга қаратилган тадбирлар мунтазам амалга оширилиб, хотин-қизларнинг жамият ижтимоий ва сиёсий ҳаётида фаол иштирок этишилари учун кўмаклашиб келмоқда.

Давлатимиз раҳбарининг “Хотин-қизларнинг меҳнат ҳуқуқлари кафолатларини янада кучайтириш ва тадбиркорлик фаолиятини қўллаб-қувватлашга оид чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарори эса ушбу соҳада амалга оширилаётган ишларни янги босқичга кўтарди.

Қарорда хотин-қизлар тадбиркорлик марказларини ташкил этиш белгиланган, ушбу марказларга тадбиркорлик билан шуғулланиш истагида бўлган хотин-қизларнинг тадбиркорлик фаолиятини ташкил этишга, зарур ҳолларда фаолиятини бошлаётган тадбиркор аёлларга маҳаллалардаги бўш турган бинолардан жой ажратилишига, ишончли ҳамкорларни топиш, минитехнологиялар ва ускуналар сотиб олиш, ишлаб чиқарилган маҳсулотларнинг реализация қилинишига кўмаклашиш вазифалари юклатилгани чекка-чекка ҳудудларда, қишлоқ жойларда истиқомат қилаётган ишсиз хотин-қизларнинг бандлигини таъминлашга, яшаш шароитларини яхшилашга эришилади.

Яқинда бир танишим кондитер маҳсулотлари ишлаб чиқарадиган цех очмоқчи эканлигини, аммо, керакли ускуналар, зарур маслаҳатларни кимдан олишни билмай турганини айтганда нима маслаҳат беришни билмай ўйланиб қолгандим. Қарорни ўқиб тадбиркорлик билан шуғулланиш истаги дилида бор-у, ишни нимдан бошлашни, кимдан ҳуқуқий маслаҳат олишни билмай боши қотган аёлларни ўйлантираётган маслалар ечимини топиши аниқ.

Айниқса, Қарорда бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги билан ҳамкорликда узоқ муддат бола парваришлаш таътилида бўлган, мушкул иқтисодий аҳволга тушган аёлларни меҳнат бозорида талаб этилаётган касблар бўйича қайта тайёрлаш ва уларнинг ишга жойлашишига кўмаклашиш масаласи белгилаб қўйилгани қувонарли ҳол, чунки, “Инсон ўта қашшоқлиги, ёки ўта бойлиги учун жиноят содир қилади”, деган эди буюклардан бири. Агар ушбу фаласафани фикран мулоҳаза этмоқчи бўлсак, эркакларга нисбаттан, тўкин яшаш, фаровон ҳаётга интилиш ҳисси юқори бўлган аёл кишининг жиноятга кўпроқ мойиллигини англагандай бўламиз. Қарорда белгиланган ушбу вазифалар эса хотин-қизларнинг турмуш шароитини яхшилаш билан бир қаторда жамиятда аёллар томонидан содир этилидиган жиноятларнинг олдини олишга хизмат қилади.

Комила УМАРОВА,

Ўзбекистон “Адолат” СДП

Жомбой туман Кенгаши раиси

Ортга кайтиш

АЛОҚА

Манзилимиз: Тошкент шаҳри, Чилонзор тумани, Шарқ тонги кўчаси, 23-уй. Мўлжал: Озарбайжон Республикаси элчихонаси:

Телефон: 71-2730731 71-2884654 (139)

Электрон манзил: adolat.sdp@exat.uz

САЙТ ТЕСТ РЕЖИМИДА ИШЛАМОҚДА:

www.adolat.uz веб-сайти 2018 йилнинг 21 май куни электрон ОАВ сифатида давлат рўйхатидан ўтказилган. Гувоҳнома рақами: 1232. Муассис: Ўзбекистон Адолат СДП. Таҳририят манзили: 100043, Тошкент шаҳри, Чилонзор тумани, Шарқтонгги кўчаси, 23-уй. Электрон манзил: info@adolat.uz

Сайт материалларидан фойдаланилганда Фойдаланиш шартларига амал қилиниши шарт. Барча ҳуқуқлар Ўзбекистон Республикасининг оммавийахборот воситалари тўғрисидаги ҳамда муаллифлик ва турдош ҳуқуқлар тўғрисидаги қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда ҳимояланган

#

Мурожаатингиз учун рахмат!