Ёшларнинг спорт соҳасидаги қобилиятлари рағбатлантирилади


Partiya yangiliklari: Янгиликлар Муносабат Расмий хабарлар депутатлар нуқтаи назари

Мамлакат келажагини ўйлаган ҳар бир давлат учун энг устувор масала ёшлар масаласи эканлиги бугун барчамизга маълумдир. Дарҳақиқат, ҳар томонлама ривожланган ёш авлодсиз давлатнинг эртасини тасаввур этиб бўлмайди.

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев раислигида бўлиб ўтган видеоселектор йиғилишида ҳам мамлакатимизда олиб борилаётган ижтимоий-сиёсий ислоҳоларни изчил давом эттиришда ёшларга эътиборни янада кучайтириш, ёш авлодни ахборот технологияларидан тўғри фойдаланиш кўникмасини шакллантириш, ёшлар ўртасида китобхонликни тарғиб қилиш, уларни маданият, санъат, айниқса жисмоний тарбия ва спортга кенг жалб этиш масалаларига алоҳида эътибор қаратилгани ҳам бежиз эмас.

Йиғилишда таъкидланганидек, мамлакатимиз аҳолисининг 30 фоизини 14 дан 30 ёшгача бўлган ёшлар ташкил этиб, бугунги кунда ёш авлодни жисмоний чиниқтириш, уларнинг спорт соҳасида қобилиятини намоён қилишлари учун зарур шароитлар яратишга йўналтирилган устувор йўналишлар доирасида вазифаларни белгилаб олиш ва улар асосида ишни ташкил этиш зарурдир.

Айтиш мумкинки, мамлакатимизда соғлом турмуш тарзини кенг қарор топтириш, аҳоли, айниқса, ёшлар ўртасида жисмоний тарбия ва спортни оммалаштириш борасида сўнгги йиллар давомида кенг кўламли ишлар амалга оширилмоқда.

Шунингдек, Президентимиз ёшларни спортга кенг жалб этиш орқали уларнинг бўш вақти мазмунли ўтишини таъминлаш, бу ўз навбатида жиноятчилик ва ҳуқуқбузарликларнинг олдини олишга хизмат қилиши, шу билан бирга соғлом турмуш тарзини тарғиб этиш мақсадида ўтган икки йил давомида бир неча бор йиғилишлар ўтказиб, қарор ва фармонларни имзолади.

Хусусан, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 5 мартдаги “Жисмоний тарбия ва спорт соҳасида давлат бошқаруви тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Фармони билан Ўзбекистон Республикаси Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги ташкил этилиб, соҳада салмоқли ишлар амалга оширилди.

Шунингдек, 2018 йилнинг 20 сентябрь куни Президентимиз томонидан жисмоний тарбия ва спорт соҳасини ривожлантириш масалаларига бағишлаб ўтказилган йиғилишда жисмоний тарбия ва спорт соҳасида бошқарув тизимини такомиллаштириш, соҳанинг моддий-техник базасини мустаҳкамлаш, ҳудудларда ёшларни спортга кенг жалб этишда уларга етарлича шароитлар яратиш, малакали кадрлар тайёрлаш ҳамда спорт тадбирларини ташкил этиш борасида жиддий камчилик ва муаммоларга тўхталиб уларни ҳал этиш борасида вазифалар белгиланди.

Алоҳида эътироф этиш жоизки, мамлакaтимизда жисмоний тарбия ва спортни ривожлантиришга қаратилаётган бу каби эътибор натижасида ёшларимиз жисмонан ва руҳан баркамол авлод бўлиб вояга етмоқда. Бу дунёнинг турли минтақалaрида бўлиб ўтаётган нуфузли мусобaқаларда спортчи ёшлaримизнинг давлатимиз байроғини бaланд кўтараётганида яққол намоён бўлмоқдa.

Хусусан, ўтган 2018 йил давомида 200 дан ортиқ нуфузли хaлқаро мусобақaларда 1800 нaфардан ортиқ спортчиларимиз иштирок этиб, улар кескин ва муросасиз ўтган баҳсларда мамлакатимиз шарафини муносиб ҳимоя қилишди. Натижада, 520 та олтин, 544 та кумуш ва 588 та бронза, жами 1652 та медални қўлга киритишди.

2018 йил 28 декабрь куни бўлиб ўтган Президентимиз Шавкат Мирзиёевнинг Олий Мажлисга Мурожаатномасида ҳам жамиятда соғлом турмуш тарзи ва спортни янада оммалаштириш масаласига алоҳида эътибор қаратиб ўтди. Хусусан, мамлакатимизда спортни жадал ривожлантириш, халқаро мусобақаларда юксак натижаларга эришган спортчиларни рағбатлантириш ва қўллаб-қувватлашга бундан буён ҳам катта аҳамият бериш, ёшлар ўртасида спортни оммалаштириш мақсадида энг чекка туманларда ҳам болалар ва ўсмирлар спорт мактабларини ташкил этиш кераклиги муҳим вазифа этиб белгиланди.

Шу билан бирга давлатимиз раҳбари ёзги Осиё ўйинларидан бирига мезбонлик қилиш бўйича истиқболли режа ишлаб чиқиш таклифини илгари сургани бу соҳада олдимизда улкан вазифалар турганини, бунда барчамиз бир олий мақсад – мамлакатимизни жаҳонга танитиш йўлида харакат қилмоғимиз лозим.

Шунингдек, Видеоселектор йиғилишида жисмоний тарбия ва спорт соҳасида бир қатор камчиликларимизга ва олдимизда турган вазифаларга ҳам тўхталиб ўтилди. Хусусан, олис ва чекка қишлоқларда кичик спорт заллари ва сунъий қопламали майдонлар қуриш, ташаббускор тадбиркорларга спорт иншоотлари барпо этиш учун ер ажратиш зарурлиги, жойлардаги спорт мактабларига таниқли халқаро мусобақалар ғолибларини раҳбар этиб тайинлаш, шунингдек, спортчиларни олий ўқув юртларининг махсус сиртқи бўлимларида мақсадли ўқитиш яхши натижа бериши каби вазифалар белгиланди.

Бу каби вазифалар, “Адолат” СДП дастур ва мақсадларига мос бўлиб бунда айниқса, жамиятда соғлом турмуш тарзини таъминлаш, ёшларни нафақат сиёсий-ҳуқуқий, балки жисмоний жиҳатдан кучли этиб тарбиялаш, уларнинг ташаббусларини қўллаб-қувватлашда етарлича шароитлар яратиш истиқболдаги долзарб вазифа этиб белгиланган.

Ҳудудларда сайловчилар ва аҳоли билан учрашувимиз давомида ёшларимиз жисмоний тарбия ва спорт билан шуғулланишларида етарлича шароитлар яратилмаганлиги ҳолатлари кўп учрамоқда. Шу мақсадда ушбу соҳадаги вазифаларнинг ижросини таъминлашда биз депутатлар ҳам ташаббус кўрсатишимиз, ишларнинг боришини назорат-таҳлил тадбирлари доирасида сифатли таъминланишида ўз ҳиссамизни қўшишимиз лозим.

Хулоса ўрнида айтиш лозимки, бу соҳада давлат сиёсатининг асосий мақсади ёш авлодни ҳар томонлама соғлом ва баркамол инсонлар этиб вояга етказиш, уларнинг жисмоний тарбия ва спорт билан шуғулланишига кенг имконият яратиш, айниқса, бу ишларни қишлоқ жойларда такомиллаштириш долзарб вазифа бўлиб қолмоқда.

Юртимизда болалар спортини ривожлантириш орқали Ўзбекистоннинг ҳар бир фарзандини соғлом қилиб тарбиялаш ва мамлакатимизнинг спортчилари жаҳоннинг нуфузли мусобақаларидаги самарали иштирокини таъминлаш энг асосий мақсадимиздир.

 

Жамшид ПИРМАТОВ

Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати,

 Ўзбекистон “Адолат” СДП фракцияси аъзоси

 

Ортга кайтиш

АЛОҚА

Манзилимиз: Тошкент шаҳри, Чилонзор тумани, Шарқ тонги кўчаси, 23-уй. Мўлжал: Озарбайжон Республикаси элчихонаси:

Телефон: 71-2730731 71-2884654 (139)

Электрон манзил: adolat.sdp@exat.uz

САЙТ ТЕСТ РЕЖИМИДА ИШЛАМОҚДА:

www.adolat.uz веб-сайти 2018 йилнинг 21 май куни электрон ОАВ сифатида давлат рўйхатидан ўтказилган. Гувоҳнома рақами: 1232. Муассис: Ўзбекистон Адолат СДП. Таҳририят манзили: 100043, Тошкент шаҳри, Чилонзор тумани, Шарқтонгги кўчаси, 23-уй. Электрон манзил: info@adolat.uz

Сайт материалларидан фойдаланилганда Фойдаланиш шартларига амал қилиниши шарт. Барча ҳуқуқлар Ўзбекистон Республикасининг оммавийахборот воситалари тўғрисидаги ҳамда муаллифлик ва турдош ҳуқуқлар тўғрисидаги қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда ҳимояланган

#

Мурожаатингиз учун рахмат!