Белида белбоғи борлар беллашишди


Partiya yangiliklari: Янгиликлар Ёшлар қаноти
Viloyat: БУХОРО

Инсоннинг ҳар жиҳатдан баркамол авлод бўлиб улғайишида спортнинг ўрни беқиёс. Дарҳақиқат, партиямиз томонидан жисмоний тарбия ва спортни оммалаштириш, ёшларни соғлом ва бақувват бўлиб улғайишларида кўмаклашиш, спорт майдонларида Ватанимизнинг шарафини муносиб ҳимоя қилишга қодир спортчиларни тарбиялашга алоҳида эътибор қаратилмоқда. Имзоланган меморандумдан асосий мақсад ҳам шунда.

Таъкидлаш жоизки, партия Бухоро вилоят Кенгаши ва Бухоро вилоят Белбоғли кураш федерацияси ўртасида ҳам ҳамкорлик меморандуми имзоланган эди. Бу меморандумнинг амалий кўринишини партия Когон туман Кенгаши томонидан ташкил этилган белбоғли кураш мусобақаси мисолида ҳам кўриш мумкин. Мусобақани партия вилоят Кенгаши раиси Мақсуд Ҳамидов очиб берди. Нутқи давомида бугунги кунда ёшлар учун яратилаётган имкониятлар, эътибор ҳақида тўхталиб ўтар экан, шубҳасиз, ҳар бир ёш авлод ана шу эътиборга муносиб бўлиши лозимлигини таъкидлади.

2000, 2001, ҳамда 2002 йилларда туғилган ўғил болалар ўртасида 55, 60, 65, 71, 77, 83 кг вазн тоифаларида ўтказилган беллашув жуда қизиқарли бўлиб ўтди.

Одил Раҳимов, мураббий:

Партия томонидан ташкил этилган бундай мусобақалар ёшларимизнинг спортга бўлган ҳавасини оширади, энг қувонарлиси, уларни турли зарарли одатлардан узоқлаштиради, баркамол ва навқирон авлод бўлиб улғайишларида хизмат қилади, келажакда жамият тараққиёти йўлида астойдил курашувчан инсон бўлиб улғайишларида хизмат қилади.

“Адолат” кубоги учун ўтказилган беллашувнинг якуний натижаларига кўра Латиф Ортиқов (50), Жавоҳир Баҳодиров (60), Сухроб Жўраев (65), Шахзод Гадоев (71), Муҳаммад Латипов (77), Шахзод Мустафоев (83) лар биринчиликни қўлга киритиб, вилоят босқичига қатнашиш ҳуқуқига эга бўлишди. Ғолиблар партиянинг эсдалик совғалари ва дипломлари билан тақдирланишди.

 

Мактуба Ҳамроева,

Ўзбекистон “Адолат” СДП

   Когон туман Кенгаши раиси

 

 

Бизни ижтимоий тармоқларда ҳам кузатинг:

https://t.me/adolat_uz

https://www.instagram.com/adolat_sdp/

https://www.facebook.com/sdpu.adolat/

Ортга кайтиш

АЛОҚА

Манзилимиз: Тошкент шаҳри, Чилонзор тумани, Шарқ тонги кўчаси, 23-уй. Мўлжал: Озарбайжон Республикаси элчихонаси:

Телефон: 71-2730731 71-2884654 (139)

Электрон манзил: adolat.sdp@exat.uz

САЙТ ТЕСТ РЕЖИМИДА ИШЛАМОҚДА:

www.adolat.uz веб-сайти 2018 йилнинг 21 май куни электрон ОАВ сифатида давлат рўйхатидан ўтказилган. Гувоҳнома рақами: 1232. Муассис: Ўзбекистон Адолат СДП. Таҳририят манзили: 100043, Тошкент шаҳри, Чилонзор тумани, Шарқтонгги кўчаси, 23-уй. Электрон манзил: info@adolat.uz

Сайт материалларидан фойдаланилганда Фойдаланиш шартларига амал қилиниши шарт. Барча ҳуқуқлар Ўзбекистон Республикасининг оммавийахборот воситалари тўғрисидаги ҳамда муаллифлик ва турдош ҳуқуқлар тўғрисидаги қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда ҳимояланган

#

Мурожаатингиз учун рахмат!