Чирчиқдан онлайн: Наримон Умаров: Ёшларни нафақат сиёсий-ҳуқуқий, балки жисмоний жиҳатдан кучли этиб тарбиялаш асосий вазифаларимздандир


Partiya yangiliklari: Янгиликлар Fraksiya yangiliklari Ёшлар қаноти

Мамлакатда барча соҳаларда амалга оширалаётган кенг кўламли ислохатлар давомида ёшлар масаласи давлат сиёсатининг устивор йўналиши сифатида кўрилмоқда. Барчамизга маълумки, ҳар томонлама ривожланган ёш авлодсиз давлатнинг эртасини тасаввур этиб бўлмайди.

Шу мақсадда юртимизда жисмоний тарбия ва спортни оммалаштириш, аҳоли, айниқса, ёшлар ўртасида соғлом турмуш тарзини тарғиб қилиш учун зарур шарт-шароитлар ва инфратузилмани яратиш, мамлакатнинг халқаро спорт майдонларида муносиб иштирок этишини таъминлаш борасида изчил чора-тадбирлар амалга оширилмоқда.

Мамлакaтимизда жисмоний тарбия ва спортни ривожлантиришга қаратилаётган эътибор туфайли ёшларимиз жисмонан ва руҳан баркамол авлод бўлиб вояга етмоқда. Бу дунёнинг турли минтақалaрида бўлиб ўтаётган нуфузли мусобaқаларда спортчи ёшлaримизнинг қўлга киритаётган ютуқларида яққол намоён бўлмоқдa.

Хусусан, ўтган 2018 йилда ўтказилган нуфузли хaлқаро мусобақaларда Ватанимиз шарафини муносиб ҳимоя қилиб жами 1652 та медални, ундан 30% олтин медални қўлга киритишди.

Шу билан бирга, жисмоний тарбия ва спортни ташкил этишда қатор тизимли муаммолар ва камчиликларнинг мавжудлиги ушбу соҳада давлат сиёсатини самарали олиб боришга ва мамлакатнинг мавжуд спорт салоҳиятидан тўлиқ фойдаланишга тўсқинлик қилмоқда. Хусусан:

биринчидан, спортнинг замонавий моддий-техника базаси ва инфратузилмасини яратиш бўйича нодавлат секторни кенг жалб қилинмаганлиги;

иккинчидан, жойларда ёшлар орасидан иқтидорли спортчиларни танлаб олишнинг самарали ва шаффоф тизими жориқ этилмаганлиги;

учинчидан, спорт кадрларини, айниқса бошқарув кадрларини тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш ҳамда жисмоний тарбия соҳасида малакали мутахассисларга бўлган эҳтиёж хали қондирилмаган;

тўртинчидан, халқаро стандартларга жавоб берадиган сифатли маҳаллий спорт асбоб-ускуналари ва инвентарларини ишлаб чиқариш етарлича йўлга қўйилмаганлигидир.

Бу каби муаммоларни ҳал этиш, ёшлар ўртасида соғлом турмуш тарзини тарғиб этиш мақсадида ўтган икки йил давомида бир қатор Президентнинг қарорлари қабул қилинди.

Хусусан, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 5 мартдаги “Жисмоний тарбия ва спорт соҳасида давлат бошқаруви тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Фармони билан соҳани яхшилаш борасида вазифалар белгиланди ва унинг доирасида Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги ташкил этилиб, соҳада салмоқли ишлар амалга оширилди.

2018 йилнинг 20 сентябрь куни Президентимиз томонидан жисмоний тарбия ва спорт соҳасини ривожлантириш масалаларига бағишлаб ўтказилган йиғилишда ҳам жисмоний тарбия ва спорт соҳасида бошқарув тизимини такомиллаштириш, соҳанинг моддий-техник базасини мустаҳкамлаш, ҳудудларда ёшларни спортга кенг жалб этишда борасида жиддий камчилик ва муаммоларга тўхталиб уларни ҳал этиш борасида вазифалар белгиланди.

Айниқса, жорий йилнинг 19 март куни Президент Шавкат Мирзиёев раислигида бўлиб ўтган видеоселектор йиғилишида ёшларга эътиборни кучайтириш, ёш авлодни маданият, санъат, жисмоний тарбия ва спортга кенг жалб этиш, уларда ахборот технологияларидан тўғри фойдаланиш кўникмасини шакллантириш, ёшлар ўртасида китобхонликни тарғиб қилиш, хотин-қизлар бандлигини таъминлаш масалалари мухокама этилди ва унда рахбаримиз томонидан белгиланган вазифалар бу борадаги ишларнинг самарали таъминланишига хизмат қилади албатта.

Йиғилишда Президентимиз томонидан спорт сохасида танқидий фикрлар билдирилди. Айниқса, юртимизда 12 мингдан зиёд спорт иншооти бор бўсада, лекин ёшларни жисмоний тарбия ва оммавий спортга қамраб олиш даражаси етарли эмаслигига, соҳани яхшилашда биринчи навбатда умумтаълим мактабларининг спорт анжомлари билан жиҳозланиш кўрсаткичини яхшилашга эътибор қаратиш зарурлиги таъкидланди.

Бу каби вазифалар “Адолат” СДПнинг дастури, айниқса, жамиятда соғлом турмуш тарзини таъминлаш, ёшларни нафақат сиёсий-ҳуқуқий, балки жисмоний жиҳатдан кучли этиб тарбиялаш, уларнинг ташаббусларини қўллаб-қувватлашга етарлича шароитлар яратишга доир истиқболдаги мақсадларга ҳамоҳандир.

Айтиш жоизки, биз депутатлар ҳудудларда сайловчилар ва аҳоли билан учрашувларимиз давомида ёшларнинг жисмоний тарбия ва спорт билан шуғулланишларида етарлича шароитлар яратилмаган ҳолатларига кўп гувоҳи бўлдик. Аҳоли томонидан кўтарилаётган муаммоларнинг аксарияти ҳам ушбу соҳада инфратузилмани яхшилаш, жойларда болалар учун сифатли спорт заллари ва спорт майдонларини ташкил этишга қаратилгандир.

Шу сабабли фракциямиз депутатлари билан мазкур соҳадаги вазифаларнинг сифатли бажарилишини назорат-таҳлил тадбирлари доирасида ўрганиш орқали уларнинг ижро этилишида ҳисса қўшишни ўз олдимизга белгилаб олдик.

Шу билан бирга, депутатлар томонидан ўз фаолиятларини олиб боришда мамлакатимизда соғлом турмуш тарзини кенг қарор топтириш, аҳоли, айниқса, ёшлар ўртасида жисмоний тарбия ва спортни оммалаштириш борасидаги муаммолар ва уларнинг ечимини топишга харакат қилишлари лозим.

Ўйлайманки барча иштирокчилар мамлакатимизда спорт соҳасининг ривожида ўз таклиф ва мулоҳазалари билан иштирок этса мақсадга мувофиқ бўларди.

 

Тадбир давом этмоқда. 

Бизни кузатишда давом этинг...

 

 

Ортга кайтиш

АЛОҚА

Манзилимиз: Тошкент шаҳри, Чилонзор тумани, Шарқ тонги кўчаси, 23-уй. Мўлжал: Озарбайжон Республикаси элчихонаси:

Телефон: 71-2730731 71-2884654 (139)

Электрон манзил: adolat.sdp@exat.uz

САЙТ ТЕСТ РЕЖИМИДА ИШЛАМОҚДА:

www.adolat.uz веб-сайти 2018 йилнинг 21 май куни электрон ОАВ сифатида давлат рўйхатидан ўтказилган. Гувоҳнома рақами: 1232. Муассис: Ўзбекистон Адолат СДП. Таҳририят манзили: 100043, Тошкент шаҳри, Чилонзор тумани, Шарқтонгги кўчаси, 23-уй. Электрон манзил: info@adolat.uz

Сайт материалларидан фойдаланилганда Фойдаланиш шартларига амал қилиниши шарт. Барча ҳуқуқлар Ўзбекистон Республикасининг оммавийахборот воситалари тўғрисидаги ҳамда муаллифлик ва турдош ҳуқуқлар тўғрисидаги қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда ҳимояланган

#

Мурожаатингиз учун рахмат!