Чирчиқдан онлайн: Умид Сулайманов: Ёшларни спортга жалб этиш ва жисмоний чиниқтиришнинг ҳуқуқий асослари


Partiya yangiliklari: Янгиликлар Fraksiya yangiliklari Ёшлар қаноти

Ёшларга эътибор бу албатта келажакка эътибор. Мамлакат келажагини ўйлаган ҳар бир давлат учун энг устувор масала ёшлар масаласи ҳисобланади. Чунки ҳар томонлама ривожланган ёш авлодсиз давлатнинг эртасини тасаввур этиб бўлмайди. Келажагимиз эгаларига қанча тез ва сиффатли эътибор қаратилса мамлакат шунчалик тез равнақ топади.

Барча давлатларда ёшларга эътибор қаратилиб келинади. Бироқ бизнинг мамлакатимизда бу масалага алохида эътибор қаратилади. Ёшлар бизнинг келажагимиз. Бугунги кунда ёшларимизга хавас килса арзийди, чунки мустакилликка эришганимиздан кейинги йилларда ёшларимизнинг билим олишлари ва узларини намоён этишлари учун кенг куламдаги ишлар амалга оширилиб имконятлар яратиб берилмокда. Ватанимизда амалга оширилаётган барча ислоҳотлар, керак бўлса катта катта қурилишлар, булар барчаси албатта эртанги кунимиз эгалари бўлмиш ёшларга қулай шарт шароитлар яратиб беришдир.

Юртимизда жисмоний тарбия ва спортни оммалаштириш, аҳоли, айниқса, ёшлар ўртасида соғлом турмуш тарзини тарғиб қилиш учун зарур шарт-шароитлар ва инфратузилмани яратиш, мамлакатнинг халқаро спорт майдонларида муносиб иштирок этишини таъминлаш борасида изчил чора-тадбирлар амалга оширилмоқда.

Буларнинг исботи сифатида қисқача қилиб айтадиган бўлсак мустақиллигимизнинг биринчи кунларида қабул қилинган илк қонунларидан бири ҳам бу “Ёшларга оид давлат сиёсати тўғрисида”ги ва “Жисмоний тарбия ва спорт тўғрисида”ги  қонунлардир.

Бундан ташқари ёшлар ва спорт масаласи доимо мамлакатимиз рахбарининг эътиборида бўлиб келган. Президентимиз хар бир маърузаларида албатта ёшлар масаласига тўхталиб ўтади.

Маълумки, 2018 йил 5 март куни Давлатимиз рахбарининг «Жисмоний тарбия ва спорт соҳасида давлат бошқаруви тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги фармони қабул қилинган. Фармонга мувофиқ, илгариги давлат қўмитаси ва унинг ҳудудий бўлинмалари негизида Ўзбекистон Республикаси Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги ташкил этилиб, унинг вазифа ва ваколатлари кенгайтирилди.

Шу билан бирга Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев раислигида куни кеча яъни 19 март куни ёшларга эътиборни кучайтириш, ёш авлодни маданият, санъат, жисмоний тарбия ва спортга кенг жалб этиш, уларда ахборот технологияларидан тўғри фойдаланиш кўникмасини шакллантириш, ёшлар ўртасида китобхонликни тарғиб қилиш, хотин-қизлар бандлигини таъминлаш масалаларига бағишланган видеоселектор йиғилиши бўлиб ўтди.

Маълумки, давлатимиз раҳбари ижтимоий, маънавий-маърифий соҳалардаги ишларни янги тизим асосида йўлга қўйиш бўйича 5 та муҳим ташаббусни илгари сурган эди. Мазкур ташаббуслардан бири ёшларни жисмоний чиниқтириш, уларнинг спорт соҳасида қобилиятини намоён қилишлари учун зарур шароитлар яратишга йўналтирилган.

Юртимизда 12 мингдан зиёд спорт иншооти борлиги, лекин ёшларни жисмоний тарбия ва оммавий спортга қамраб олиш даражаси етарли эмаслиги қайд этилди. Умумтаълим мактабларининг спорт анжомлари билан жиҳозланиш кўрсаткичи мамлакат бўйича 56 фоизни ташкил этгани ҳолда, Сурхондарё вилоятида атиги 12 фоиз, Хоразмда 14 ва Қорақалпоғистонда 15 фоиз, холос.

Йиғилишда ёшларни жисмоний тарбия ва спортга кенг жалб этиш борасидаги чора-тадбирлар белгилаб берилди.

Туман ва шаҳарлар ҳокимларининг ёшлар масалалари бўйича ўринбосарларига мутахассислар билан биргаликда ёшларнинг спорт турларига қизиқиши ҳамда спорт иншоотларининг жиҳозланиш даражасини ўрганиб, шу асосда таклифлар бериш, Вазирлар Маҳкамасига уларни амалга ошириш учун зарур маблағлар манбасини аниқлаш вазифаси юклатилди.

Олис ва чекка қишлоқларда енгил конструкцияли сендвич панеллардан кичик спорт заллари ва сунъий қопламали майдонлар қуриш, ташаббускор тадбиркорларга спорт иншоотлари барпо этиш учун ер ажратиш зарурлиги таъкидланди. Бундай тадбиркорларга Миллий банк томонидан “Ёшлар – келажагимиз” Давлат дастури доирасида имтиёзли кредитлар ажратилади.

Жойлардаги спорт мактабларига таниқли халқаро мусобақалар ғолибларини раҳбар этиб тайинлаш, шунингдек, спортчиларни олий ўқув юртларининг махсус сиртқи бўлимларида мақсадли ўқитиш яхши натижа бериши қайд этилди.

Буларнинг барчаси албатта мамлакатимизда жисмоний спортни янада ривожлантириш, ёшларни спортга кенг жалб қилиш ва жисмоний чиниқтиришга хизмат қилиши табийдир. Зеро фарзандлари соғлом юрт қудратли бўлур

 

Умид Сулайманов

Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги 

Ўзбекистон "Адолат" СДП фракцияси аъзоси

 

Бизни кузатишда давом этинг...

Ортга кайтиш

АЛОҚА

Манзилимиз: Тошкент шаҳри, Чилонзор тумани, Шарқ тонги кўчаси, 23-уй. Мўлжал: Озарбайжон Республикаси элчихонаси:

Телефон: 71-2730731 71-2884654 (139)

Электрон манзил: adolat.sdp@exat.uz

САЙТ ТЕСТ РЕЖИМИДА ИШЛАМОҚДА:

www.adolat.uz веб-сайти 2018 йилнинг 21 май куни электрон ОАВ сифатида давлат рўйхатидан ўтказилган. Гувоҳнома рақами: 1232. Муассис: Ўзбекистон Адолат СДП. Таҳририят манзили: 100043, Тошкент шаҳри, Чилонзор тумани, Шарқтонгги кўчаси, 23-уй. Электрон манзил: info@adolat.uz

Сайт материалларидан фойдаланилганда Фойдаланиш шартларига амал қилиниши шарт. Барча ҳуқуқлар Ўзбекистон Республикасининг оммавийахборот воситалари тўғрисидаги ҳамда муаллифлик ва турдош ҳуқуқлар тўғрисидаги қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда ҳимояланган

#

Мурожаатингиз учун рахмат!