Ёшларга эътибор – келажакка пойдевор


Partiya yangiliklari: Янгиликлар Fraksiya yangiliklari Ёшлар қаноти

Аввал хабар берганимиздек, жорий йилнинг 26 март куни Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги Ўзбекистон “Адолат” партия фракцияси, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги ҳамда Ўзбекистон давлат жисмоний тарбия ва спорт университети ҳамкорликда “Ёшларни жисмоний чиниқтириш ҳамда спорт соҳасидаги қобилиятини қўллаб-қувватлаш – асосий мақсадимиз” мавзусида давра суҳбати бўлиб ўтди. Унда Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги партия фракцияси аъзолари, вазирлик масъул ходимлари, профессор ўқитувчилар, талабалар, спорт мактаблар тренерлари ва партия фаоллари, экспертлар, кенг жамоатчилик ва ОАВ вакиллари иштирок этди.

Тадбирда жорий йилнинг 19 март куни Президент Шавкат Мирзиёев раислигида бўлиб ўтган ёшларга эътиборни кучайтириш, ёш авлодни маданият, санъат, жисмоний тарбия ва спортга кенг жалб этиш, уларда ахборот технологияларидан тўғри фойдаланиш кўникмасини шакллантириш, ёшлар ўртасида китобхонликни тарғиб қилиш, хотин-қизлар бандлигини таъминлаш масалаларига бағишланган видеоселектор йиғилишида белгиланган вазифалар мазмун-моҳиятини кенг жамоатчиликка етказиш ҳамда бу борадаги ишлар ижросини таъминлашда ўзаро ҳамкорликни мустаҳкамлаш юзасидан ўзаро фикр алмашилди.

Эътироф этилганидек, мамлакaтимизда жисмоний тарбия ва спортни ривожлантиришга қаратилаётган эътибор туфайли ёшларимиз жисмонан ва руҳан баркамол авлод бўлиб вояга етмоқда. Бу дунёнинг турли минтақалaрида бўлиб ўтаётган нуфузли мусобaқаларда спортчи ёшлaримизнинг қўлга киритаётган ютуқларида яққол намоён бўлмоқдa.

Хусусан, ўтган 2018 йилда ўтказилган нуфузли хaлқаро мусобақaларда Ватанимиз шарафини муносиб ҳимоя қилиб 520 та олтин, 544 та кумуш ва 588 та бронза, жами 1652 та медални қўлга киритишди.

Президентимиз Шавкат Мирзиёевнинг 2018 йил 28 декабрдаги Олий Мажлисга Мурожаатномасида ҳам жамиятда соғлом турмуш тарзи ва спортни янада оммалаштириш масаласига алоҳида эътибор қаратилган эди. Хусусан, мамлакатимизда спортни жадал ривожлантириш, халқаро мусобақаларда юксак натижаларга эришган спортчиларни рағбатлантириш ва қўллаб-қувватлашга бундан буён ҳам катта аҳамият бериш, ёшлар ўртасида спортни оммалаштириш мақсадида энг чекка туманларда ҳам болалар ва ўсмирлар спорт мактабларини ташкил этиш кераклиги муҳим вазифа этиб белгиланди.

Шу билан бирга давлатимиз раҳбари ёзги Осиё ўйинларидан бирига мезбонлик қилиш бўйича истиқболли режа ишлаб чиқиш таклифини илгари сургани бу соҳада олдимизда улкан вазифалар турганини, бунда барчамиз бир олий мақсад – мамлакатимизни жаҳонга танитиш йўлида харакат қилмоғимиз лозимлиги англатади.

Куни кеча бўлиб ўтган видеоселектор йиғилишида ҳам жисмоний тарбия ва спортни ривожлантириш борасида мавжуд камчиликлар ва олдинда турган долзарб вазифаларга алоҳида эътибор қаратилди. Хусусан, ёшларни жисмоний тарбия ва оммавий спортга қамраб олиш даражаси етарли эмаслиги, умумтаълим мактабларнинг спорт анжомлари билан жиҳоланиш кўрсатгичи баъзи вилоятларда паст даражада эканлиги, ташаббускор тадбиркорларга спорт иншоотлари барпо этиш учун ер ажратишдаги тўсиқлар, шунингдек, спортчиларни олий ўқув юртларининг махсус сиртқи бўлимларида мақсадли ўқитишга оид истиқболли вазифалар белгилаб берилди.

Албатта, ушбу йўналишдаги вазифалар ижросида нафақат соҳага бевосита масъул бўлган вазирлик ва идоралар балки, жамоатчилик, айниқса, сиёсий партиялар четда туриши мумкин эмас. Айни шундан келиб чиқиб ташкил этилган давра суҳбатида ҳам амалиётчилар, мутахассислар, олимлар, депутатлар ва партия фаолларининг мазкур соҳадаги ишлар самарадорлигини янада ошириш юзасидан таклиф-тавсиялари тингланди.

Хусусан, ёшлар ўртасида оммавий спортни ривожланишига замин яратадиган кичик спорт заллари ва майдонларни қуришга амалий ёрдам кўрсатиш, бунда тадбиркорларга кредитлар ажратилишини жойларда депутатлар томонидан алоҳида эътиборга олиш ҳамда спортчиларни олий ўқув юртларида мақсадли ўқитишга қаратилган таклифлар билдирилди.

Бу каби вазифалар “Адолат” СДПнинг дастури, айниқса, жамиятда соғлом турмуш тарзини таъминлаш, ёшларни нафақат сиёсий-ҳуқуқий, балки жисмоний жиҳатдан кучли этиб тарбиялаш, уларнинг ташаббусларини қўллаб-қувватлашга етарлича шароитлар яратишга доир истиқболдаги мақсадларга ҳамоҳанг эканлиги партия фаоллари томонидан алоҳида қайд этиб ўтилди.

Шунингдек, депутатларнинг ҳудудларда сайловчилар ва аҳоли билан учрашувлари давомида ёшларнинг жисмоний тарбия ва спорт билан шуғулланишларида етарлича шароитлар яратилмаганлик ҳолатлари кўп учраётганига алоҳида эътибор қаратилди. Шу сабабли партия депутатлари мазкур соҳадаги вазифаларнинг сифатли бажарилишини назорат-таҳлил тадбирлари доирасида ўрганиш орқали уларнинг ижро этилишида ҳисса қўшиши лозимлиги айтиб ўтилди.

Айниқса, юртимизда 12 мингдан зиёд спорт иншооти борлиги, лекин ёшларни жисмоний тарбия ва оммавий спортга қамраб олиш даражаси етарли эмаслигига алоҳида эътибор қаратилиб, соҳани яхшилашда биринчи навбатда умумтаълим мактабларининг спорт анжомлари билан жиҳозланиш кўрсаткичини яхшилашга эътибор қаратиш зарурлиги таъкидланди.

Шу билан бирга, депутатлар томонидан ўз фаолиятларини олиб боришда мамлакатимизда соғлом турмуш тарзини кенг қарор топтириш, аҳоли, айниқса, ёшлар ўртасида жисмоний тарбия ва спортни оммалаштириш борасидаги муаммолар ва уларнинг ечимини аниқлаш масалаларига эътибор қаратиш истиқболдаги вазифалардан эканлиги айтиб ўтилди.

Давра суҳбати якунида Президентимизнинг ташаббуслари ижросини таъминлаш, ушбу соҳадаги ҳуқуқий муносабатларни тартибга солиш ва соҳага оид қонунчиликни такомиллаштириш борасида ҳамкорликда амалга ошириладиган ишлар белгилаб олинди.

 

Ўзбекистон “Адолат” СДП

Матбуот хизмати

 

Ортга кайтиш

АЛОҚА

Манзилимиз: Тошкент шаҳри, Чилонзор тумани, Шарқ тонги кўчаси, 23-уй. Мўлжал: Озарбайжон Республикаси элчихонаси:

Телефон: 71-2730731 71-2884654 (139)

Электрон манзил: adolat.sdp@exat.uz

САЙТ ТЕСТ РЕЖИМИДА ИШЛАМОҚДА:

www.adolat.uz веб-сайти 2018 йилнинг 21 май куни электрон ОАВ сифатида давлат рўйхатидан ўтказилган. Гувоҳнома рақами: 1232. Муассис: Ўзбекистон Адолат СДП. Таҳририят манзили: 100043, Тошкент шаҳри, Чилонзор тумани, Шарқтонгги кўчаси, 23-уй. Электрон манзил: info@adolat.uz

Сайт материалларидан фойдаланилганда Фойдаланиш шартларига амал қилиниши шарт. Барча ҳуқуқлар Ўзбекистон Республикасининг оммавийахборот воситалари тўғрисидаги ҳамда муаллифлик ва турдош ҳуқуқлар тўғрисидаги қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда ҳимояланган

#

Мурожаатингиз учун рахмат!