Ўзбекистон “Адолат” СДП сафлари кенгаймоқда


Partiya yangiliklari: Янгиликлар Partiya tashkilotlari
Viloyat: НАМАНГАН

 

Ўзбекистон “Адолат” СДП Косонсой туман кенгаши таркибидаги бошланғич партия ташкилотлари сони яна биттага кўпайди. Куни кеча бу ерда яқинда иш бошлаган “Алвон шижоат” масъулияти чекланган жамияти қошидаги Ўзбекистон-Россия кардилогия марказида тантанали тадбир бўлиб ўтди. Унда қатнашган “Адолат” СДП вилоят Кенгашининг раиси Исроил Жўраев, Косонсой туман Кенгашининг раиси Муроджон Жалилов ўндан ортиқ янги сафдошларимизни қутлаб, уларга партия билетларини топширдилар. БПТ раислиги марказ раҳбари, ёш шифокор Мухторжон Зокировга топширилди.

Аввало шуни қайд этиш лозимки, мазкур даволаш муассасасининг ташкил этилганига ҳали бир йил ҳам бўлгани йўқ. Шундай бўлса-да, бу ердаги шифокорларнинг меҳнати ва муолажалари туфайли дардидан фориғ бўлган инсонлар тобора кўпаймоқда. Чунки марказ замонавий тиббиёт ускуналари билан жиҳозланган. Туббий хизмат кўрсатаётган мутахассисларнинг малакаси ҳам юқори даражада.

Масалан, марказ раҳбари Мухторжон Зокировни олайлик. У ёш бўлса-да, билим ва тажриба бобида ўзига хос салоҳиятга эга. Бундан бир неча йил илгари Россия Федерациясининг Смоленск шаҳридаги тиббиёт институтини битирди. Кейин эса икки йил давомида Москвадаги А.Н.Бакулев номидаги Миллий юрак-қон томир жарроҳлиги миллий таббий тадқиқот марказида ординатурани ўтади. Бу ерда дунёга донғи кетган шифокор Лео Бокерия ва унинг сафдошлари Астемир Колов, Мария Рябинина каби олимлардан кўп нарса ўрганди. Косонсойга қайтганидан сўнг юрак-қон томир касалликларини даволашга ихтисослашган шифохона очиш фикри ҳам ўшанда туғилган эди. Бу ҳақда москвалик устозлари билан маслаҳатлашганда, улар ҳам олижаноб ғояни қўллаб-қувватладилар. Ҳатто зарур ёрдам кўрсатамиз, деб ваъда беришди.

Мана, бугунги кунда шифокорнинг ўша ажойиб ниятлари амалга ошмоқда. Ҳозирги пайтда Бакулев номидаги марказ билан мустаҳкам алоқа ўрнатилган. Беморларга ташҳис қўйиш ва даволаш юзасидан москвалик ҳамкасблар билан онлайн-алоқа ўрнатилган. Кўплаб беморларга шу йўл билан ёрдам кўрсатилаётгани диққатга сазовордир. Дарвоқе, яқинда, аниқроғи, август ойининг биринчи ўн кунлигида Россия пойтахтдан бир гуруҳ мутахассисларнинг келиши кутилмоқда. Улар Косонсойда беморларни кўрикдан ўтказадилар, зарур муолажаларни тайинлайдилар. Жарроҳлик амалиёти лозим бўлса, унга ҳам йўл-йўриқ берадилар.

– Шифохонамиз иш бошлагандан кейин кўп ўтмай “Адолат” СДП туман Кенгашининг раиси Муроджон ака Жалилов билвн учрашиб қолдик, - дейди шифохона раҳбари Мухторжон Зокиров. – У киши бизга партия, унинг низоми ва сайловолди дастури ҳақида кўп нарсаларни сўзлаб берди. Танишиш учун бир қатор китоб ва рисолалар берилгани яхши бўлди. Нафақат мен, балки бошқа ҳамкасблар ҳам улар билан танишиб, анча-мунча тасаввурга эга бўлдик. Айниқса, партия сафларида шифокорлар кўплиги, дастурда аҳолига тиббий хизмат кўрсатиш масалаларига кенг ўрин берилганлиги ҳаммамизга маъқул тушди. Шунинг учун жамоа аъзоларидан ўнга яқин киши “Адолат” сафига ўтишга қарор берди.

Шифохона ходимларидан Ирода Муродуллаева, Нилуфвр Халилова, Розияхон Иброҳимова кабилар биринчилардан бўлиб партия аъзолигига қабул қилиндилар. Улар биз билан суҳбатда “Адолат” СДПга аъзо бўлганликларидан ниҳоятда хурсанд эканликларини изҳор этишди. Айни вақтда бошқа ҳамкасбларини ҳам партия сафларига киришга даъват этиш ниятида эканликларини билдиришди.

Шундай қилиб, Косонсойдаги БПТлар сони биттага, аъзолар эса ўн нафарга кўпайди.

Нурбек АБДУЛЛАЕВ,

Ўзбекистон “Адолат” СДП

Наманган вилоят Кенгаши матбуот котиби

Ортга кайтиш

АЛОҚА

Манзилимиз: Тошкент шаҳри, Чилонзор тумани, Шарқ тонги кўчаси, 23-уй. Мўлжал: Озарбайжон Республикаси элчихонаси:

Телефон: 71-2730731 71-2884654 (139)

Электрон манзил: adolat.sdp@exat.uz

САЙТ ТЕСТ РЕЖИМИДА ИШЛАМОҚДА:

www.adolat.uz веб-сайти 2018 йилнинг 21 май куни электрон ОАВ сифатида давлат рўйхатидан ўтказилган. Гувоҳнома рақами: 1232. Муассис: Ўзбекистон Адолат СДП. Таҳририят манзили: 100043, Тошкент шаҳри, Чилонзор тумани, Шарқтонгги кўчаси, 23-уй. Электрон манзил: info@adolat.uz

Сайт материалларидан фойдаланилганда Фойдаланиш шартларига амал қилиниши шарт. Барча ҳуқуқлар Ўзбекистон Республикасининг оммавийахборот воситалари тўғрисидаги ҳамда муаллифлик ва турдош ҳуқуқлар тўғрисидаги қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда ҳимояланган

#

Мурожаатингиз учун рахмат!