Андижондан онлайн: Малохатхон Мусаева: сиёсий партиялар фаолиятида ОАВнинг ўрни катта


Partiya yangiliklari: Янгиликлар Муносабат
Viloyat: АНДИЖОН

Ҳуқуқий-демократик давлат ва фуқаролик жамиятини шакллантиришнинг асосий принципларидан энг муҳими, давлат ҳокимияти органларининг умумхалқ сайловлари асосида шакллантирилиши ҳамда фуқароларнинг давлат ва жамият ишларида бевосита ёки ўзлари томонидан сайлаб қўйилган вакиллари орқали иштирок этиши ҳисобланади. Бунда энг аввало, жамият билан давлат ўртасида ўзига хос “кўприк” вазифасини ўтовчи ва фуқаролик жамиятининг энг муҳим институтларидан бири бўлган – сиёсий партиялар асосий рол ўйнайди.

Сиёсий партияларнинг ўзаро сиёсий дискуссияга киришишида оммавий ахборот ва коммуникация воситаларининг ўрни катта. Ривожланган демократик мамлакатлар тажрибасида нафақат сайловолди кампанияси даврида, балки мунтазам равишда долзарб ижтимоий-сиёсий масалалар юзасидан теле-дебатлар, брифинг ва пресс-конференциялар ўтказиб келинади.

Албатта, дебатлар аниқ бир мавзу ва умумий мавзуда бўлиши мумкин. Шу сабаб кучли экспертлар гуруҳини шакллантириш лозим. Қайси бир мавзу бўйича берилган саволнинг очиқ қолиши бошқа партия вакилларига қўл келади. Бунга йўл қўймаслик керак.

Малохатхон МУСАЕВА,

Ўзбекистон “Адолат” СДП

Андижон вилоят Кенгаши

раиси ўринбосари

Бизни ижтимоий тармоқларда ҳам кузатинг:

https://t.me/adolat_uz

https://www.instagram.com/adolat_sdp/

https://www.facebook.com/sdpu.adolat/

Ортга кайтиш

АЛОҚА

Манзилимиз: Тошкент шаҳри, Чилонзор тумани, Шарқ тонги кўчаси, 23-уй. Мўлжал: Озарбайжон Республикаси элчихонаси:

Телефон: 71-2730731 71-2884654 (139)

Электрон манзил: adolat.sdp@exat.uz

САЙТ ТЕСТ РЕЖИМИДА ИШЛАМОҚДА:

www.adolat.uz веб-сайти 2018 йилнинг 21 май куни электрон ОАВ сифатида давлат рўйхатидан ўтказилган. Гувоҳнома рақами: 1232. Муассис: Ўзбекистон Адолат СДП. Таҳририят манзили: 100043, Тошкент шаҳри, Чилонзор тумани, Шарқтонгги кўчаси, 23-уй. Электрон манзил: info@adolat.uz

Сайт материалларидан фойдаланилганда Фойдаланиш шартларига амал қилиниши шарт. Барча ҳуқуқлар Ўзбекистон Республикасининг оммавийахборот воситалари тўғрисидаги ҳамда муаллифлик ва турдош ҳуқуқлар тўғрисидаги қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда ҳимояланган

#

Мурожаатингиз учун рахмат!