Депутатга берилган ваъда бир кунда бажарилди


Partiya yangiliklari: Янгиликлар Fraksiya yangiliklari
Viloyat: САМАРКАНД

Аввал хабар берганимиздек, ўзларининг сайлов округларидаги маҳалла, корхона ва муассасаларда фуқаролар, сайловчилар билан мулоқотлар ўтказиб жойлардаги мавжуд масалаларни ўрганиб, муаммоларни ҳал этиш мақсадида аҳоли билан юзма-юз мулоқотлар ўтказаётган Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати Алишер Махматмуродовнинг Самарқанд туманидаги “Жуйи Аббос” маҳалласига ташрифи чоғида 1-гуруҳ ногирони Назира опа Қаюмова ногиронлик аравачасига эҳтиёжи борлигини баён қилган эди.

Назира опа Қаюмова;

– Ҳаво совуқ пайтларида ҳамма уйда бўлгани учунми, кунлар илиб дала юмушлари бошланганидан буён аравачага эҳтиёжим ортгандай бўлди. Қўлтиқтаёқда юриш анчайин оғир, аравачада эса ҳовлини кезаман, кўчага чиқаман, баъзи юмушларни атрофдагилар кўмагисиз ўзим бажараман.  

Депутат туман тиббиёт бирлашмаси бош шифокори Фурқат Валиев билан телефон орқали боғланиб, масаланинг моҳиятини баён қилганида мутасадди ташкилот ходимлари Назира опа Қаюмовага ногиронлик аравачасини шу куннинг ўзида етказишини маълум қилган эди.

Айни пайтда депутат Алишер Махматмуродов ташаббуси билан онахонга мутасадди ташкилот ходимлари томонидан ногиронлик аравачаси етказиб берилди. Онахон ва оила аъзолари депутатдан миннатдор.

Элёр ДАВЕРОВ,

Ўзбекистон “Адолат” СДП

Самарқанд туман Кенгаши раиси

Бизни ижтимоий тармоқларда ҳам кузатинг:

https://t.me/adolat_uz

https://www.instagram.com/adolat_sdp/

https://www.facebook.com/sdpu.adolat/

Ортга кайтиш

АЛОҚА

Манзилимиз: Тошкент шаҳри, Чилонзор тумани, Шарқ тонги кўчаси, 23-уй. Мўлжал: Озарбайжон Республикаси элчихонаси:

Телефон: 71-2730731 71-2884654 (139)

Электрон манзил: adolat.sdp@exat.uz

САЙТ ТЕСТ РЕЖИМИДА ИШЛАМОҚДА:

www.adolat.uz веб-сайти 2018 йилнинг 21 май куни электрон ОАВ сифатида давлат рўйхатидан ўтказилган. Гувоҳнома рақами: 1232. Муассис: Ўзбекистон Адолат СДП. Таҳририят манзили: 100043, Тошкент шаҳри, Чилонзор тумани, Шарқтонгги кўчаси, 23-уй. Электрон манзил: info@adolat.uz

Сайт материалларидан фойдаланилганда Фойдаланиш шартларига амал қилиниши шарт. Барча ҳуқуқлар Ўзбекистон Республикасининг оммавийахборот воситалари тўғрисидаги ҳамда муаллифлик ва турдош ҳуқуқлар тўғрисидаги қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда ҳимояланган

#

Мурожаатингиз учун рахмат!