Туркия сиёсий янгиланишлар чорраҳасида “Адолат ва тараққиёт партияси” парламент сайловларида етакчиликни қўлга киритди


Partiya yangiliklari: Parlament

Жорий йилнинг 24 июнь куни Туркия Республикасида бир вақтнинг ўзида президент ва парламент сайловлари бўлиб ўтган эди. Ушбу сайловларнинг якуний натижаларига кўра Ражаб Тоййиб Эрдўған 52,59 фоиз овоз тўплаб президентликка қайта сайланган бўлса, у раҳбарлик қилаётган “Адолат ва тараққиёт партияси” 42,56 фоиз овоз билан парламент сайловларида етакчиликни қўлга киритди. Туркия марказий сайлов комиссияси маълумотларига кўра, сайловларда иккинчи натижани Камол Қиличдор ўғли раҳбарилик қилаётган Туркия халқ республикаси партияси қайд этди.

Эксперт ва мутахассисларнинг фикрича, Туркия Республикаси сиёсий жиҳатдан тарихий ўзгариш ва бурилишлар палласида турибди. 9 июль куни Ражаб Тоййиб Эрдўған Туркиядаги ваколатлари кенгайтирилган президент республикаси даврининг илк раҳбари сифатида қасамёд қилди ва тарих саҳифаларидан жой олди. У ўз нутқида, Туркия аҳолисига “янги давр” бошлашни ваъда қилган ҳолда, миллат бирлиги ва қардошлигини кучайтириш, ўлка ривожи ва давлатни юксалтиришда давом эттириш учун номуси ва шарафини ўртага қўйиб, қасамёд қилди.

Маълумот ўрнида таъкидлаш жоиз, 2017 йилда мамлакатда ўтказилган референдум натижаларига кўра Туркия Республикасида 1924 йилдан 2017 йилгача қабул қилинган бир қатор қонунларга ўзгартиришлар киритилди. Шунга мувофиқ Туркияда бошқарув шакли расман ўзгариб, бошқарув парламент шаклидан президент шаклига ўтди. Конституцияга киритилган тузатишлар Эрдўғоннинг 2028 йилгача ҳокимиятда қолишига йўл очди.

Ўз навбатида Туркиянинг президентлик бошқарувига ўтиши ҳукумат таркибида ўзгаришларга олиб келди. Эндиликда ҳукумат аъзолари Туркия Президенти томонидан тайинланади. Аҳамиятли жиҳати, киритилаётган ўзгаришлар туфайли бир қатор вазирликларнинг бирлашиши натижасида вазирлар сони 21 нафардан 16 нафаргача қисқарди.

Хулоса қилиб айтганда, бугунги кунда Туркия сиёсий янгиланишлар “чорраҳасида” турибди. Бу мамлакатнинг президентлик бошқарув усулига ўтиши ва Конституцияга киритилган ўзгартиришлар билан чамбарчас боғлиқ. Қарийб бир асрдан буён амал қилиб келган бошқарув усулига барҳам берилиб, янги тизим жорий этилиши Туркия Республикаси раҳбариятидан келажакда янада каттароқ масъулият талаб этади, албатта.

Аброр Ибрагимов тайёрлади

Ортга кайтиш

АЛОҚА

Манзилимиз: Тошкент шаҳри, Чилонзор тумани, Шарқ тонги кўчаси, 23-уй. Мўлжал: Озарбайжон Республикаси элчихонаси:

Телефон: 71-2730731 71-2884654 (139)

Электрон манзил: adolat.sdp@exat.uz

САЙТ ТЕСТ РЕЖИМИДА ИШЛАМОҚДА:

www.adolat.uz веб-сайти 2018 йилнинг 21 май куни электрон ОАВ сифатида давлат рўйхатидан ўтказилган. Гувоҳнома рақами: 1232. Муассис: Ўзбекистон Адолат СДП. Таҳририят манзили: 100043, Тошкент шаҳри, Чилонзор тумани, Шарқтонгги кўчаси, 23-уй. Электрон манзил: info@adolat.uz

Сайт материалларидан фойдаланилганда Фойдаланиш шартларига амал қилиниши шарт. Барча ҳуқуқлар Ўзбекистон Республикасининг оммавийахборот воситалари тўғрисидаги ҳамда муаллифлик ва турдош ҳуқуқлар тўғрисидаги қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда ҳимояланган

#

Мурожаатингиз учун рахмат!