Аёл - оила файзи, жамият таянчи


Partiya yangiliklari: Янгиликлар Муносабат
Viloyat: ҚОРАҚАЛПОҒИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

Биз мамлакатимиз тараққиётини, жамиятимиз ривожини аёлларсиз, уларнинг фаол иштирокисиз кўз олдимизга келтира олмаймиз. Шу боис юртимизда аёл ҳуқуқи, эркинлиги, тенглиги, энг олий, муққаддас қадрият даражасига кўратилди.

Бугунги кунда Ўзбекистонда хотин-қизларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини қатъий кафолотловчи мустаҳкам қонунчилик базаси шакллантирилди ва бу жараён тоборо такомиллаштирилиб борилмоқда. Бир сўз билан айтганда, аёлга иззат-ҳурмат кўрсатиш – миллатга эътиром кўрсатишнинг бош омилига айланди.

Мустақил диёримизда аёлларга қаратилаётган мана шундай юксак эътибор алоҳида эътирофга лойиқ. Асосий қонунимиз бўлган Ўзбекистон Республикаси Конституциясида мустаҳкамлаб қўйилганидек, мамлакатимизда аёллар ва эркаклар тенг ҳуқуққа эгадирлар. Жамиятимизда аёлларнинг қонуний ҳақ-ҳуқуқлари кафолатланган. Аммо шу билан бирга уларнинг ўзига хос руҳий-психологик хусусиятлари,ҳаётимиз давомийлиги, фарзандлар камолоти ва тарбиясидаги ўрни эътиборга олиниб, аёл зотини эъзозлаш, асраб-авайлаш, қадрлаш тамоиллари ҳам назардан четда қолмаган.

Жорий йилнинг 7 март санасида Муҳтарам Президентимиз томонидан қабул қилинган «Хотин-қизларнинг меҳнат ҳуқуқлари кафолатларини янада кучайтириш ва тадбиркорлик фаолиятини қўллаб-қувватлашга оид чора-тадбирлар тўғрисида»ги Қарорида ҳам анна шу хусусиятлар ўз аксини топади. Демак, мазкур ҳужжат юртимизда хотин-қизларга бўлган юксак эътибор ва ғамқўрликнинг яна бир ёрқин ифодасидир.

Энг асосийси ушбу қарортадбиркор аёлларнинг салоҳиятини ошириш, ўз бизнесини бошлаш ёки ишбилармонлик кўникмаларини такомиллаштириш истагида бўлган хоти-қизларга янги имкониятлар эшигини очиб бериши билан ҳам муҳим ахамиятга эга.

Юртимиз оналари – эъзозли, бахтли саодатли. Уларнинг оила ва жамиятдаги ўрнини мустахкамлаш борасида олиб борилаётган ишларга дунё аҳли тан бермоқда. Хотин-қизларнинг ҳуқуқларини кафолатлаш, тадбиркорлик соҳасида самарали фаолият юритиш механизмларини яратиш, бизнесини бошлаш учун кенг йул очиш, оналик ва болаликни ҳимоя қилиш ёрқин келажагимизни барпо этишда муҳим омилдир.

Ерназар ҚУННАЗАРОВ,

Ўзбекистон Адолат СДП

Қорақалпоғистон Республикаси

ҳудудий Кенгаши раиси

Ортга кайтиш

АЛОҚА

Манзилимиз: Тошкент шаҳри, Чилонзор тумани, Шарқ тонги кўчаси, 23-уй. Мўлжал: Озарбайжон Республикаси элчихонаси:

Телефон: 71-2730731 71-2884654 (139)

Электрон манзил: adolat.sdp@exat.uz

САЙТ ТЕСТ РЕЖИМИДА ИШЛАМОҚДА:

www.adolat.uz веб-сайти 2018 йилнинг 21 май куни электрон ОАВ сифатида давлат рўйхатидан ўтказилган. Гувоҳнома рақами: 1232. Муассис: Ўзбекистон Адолат СДП. Таҳририят манзили: 100043, Тошкент шаҳри, Чилонзор тумани, Шарқтонгги кўчаси, 23-уй. Электрон манзил: info@adolat.uz

Сайт материалларидан фойдаланилганда Фойдаланиш шартларига амал қилиниши шарт. Барча ҳуқуқлар Ўзбекистон Республикасининг оммавийахборот воситалари тўғрисидаги ҳамда муаллифлик ва турдош ҳуқуқлар тўғрисидаги қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда ҳимояланган

#

Мурожаатингиз учун рахмат!