Хитой тажрибаси ўрганилди


Partiya yangiliklari: Parlament

Шанхай Ҳамкорлик Ташкилотига аъзо давлатлар сиёсий партияларининг форуми иштирокчилари 27 май куни Шэньчжэнь шаҳридаги ислоҳотларнинг 40 йиллигига бағишланган илмий-техникавий ва инновацион кўргазмада ҳам иштирок этишди.

Ушбу тадбирдан кўзланган мақсад Хитойда олиб борилаётган сиёсат ҳамда ислоҳотлар билан дунё ҳамжамиятини кенгроқ таништириш ва ўзаро тажриба алмашишга қаратилди. Кўргазма давомида Гуандун провинциясининг сўнгги 29 йиллик даврдаги ривожланиш тарихи, иқтисодий-ижтимоий ҳолати намойиш этилиб, ушбу ҳудудда ўз тадбиркорлигини бошлаб, ҳозирги кунда мувафиққиятга эришган турли соҳадаги ишбилармонлар ўз фаолиятлари билан тадбир иштирокчиларини яқиндан таништирдилар.

Шу билан бирга, форум иштирокчилари Хитой Коммунистик партияси томонидан ишлаб чиқилган дастурга мувофиқ 28 май – 3 июнь кунлари Гуанчжоу ва Ухань шаҳарларидаги маданий ва тарихий обидалар, аҳолининг турмуш тарзи, инновацион ишлаб чиқариш ва саноат корхоналари ҳамда мамлакатда тадбиркорлик субъектларига кўмаклашиш ва уларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш борасида амалга оширилаётган ислоҳотлар билан танишиш мақсадида бир қатор масканларга ташриф буюришди.

Хусусан, Шэньчжэнь шаҳридаги бутун дунёга машҳур “Mindray” ”Huawei”, “Guangqi Honda” компанияларининг технологик имкониятлари, бу ерда ишлаб чиқарилаётган замонавий телекоммуникация воситалари ва автомобиллар иштирокчиларда катта қизиқиш уйғотди.

Шунингдек, делегация аъзолари Хуанган районидаги Лицзяван қишлоғига ташриф буюриб, ҳудуд аҳолисининг турмуш шароитлари ва бу ерда аҳолининг турмуш шароитларини яхшилаш бўйича амалга оширилаётган ишлар билан яқиндан танишдилар. Ўз навбатида делегация аъзолари Хитой Коммунистик партиясининг бошланғич ташкилоти фаолияти билан танишиш имкониятига эга бўлдилар.

Бундан ташқари, Ўзбекистон делегацияси аъзолари Гуанчжоу, Ухань ва Урумчи шаҳарларига ташриф давомида бир қатор ҳудудий вакиллар йиғилиши доимий қўмитаси вакиллари билан ҳам учрашувлар ўтказдилар. Мулоқотлар давомида ўзаро ҳамкорликни янада чуқурлаштириш, икки томонлама расмий ташрифларни кўпайтириш, Ўзбекистоннинг вилоят ва шаҳарлари билан Хитойнинг ривожланган провинциялари ўртасида бевосита ҳамкорликни йўлга қўйиш юзасидан таклифлар билдирилди.

Мухтасар айтганда, Ўзбекистон делегациясининг Шанхай Ҳамкорлик Ташкилотига аъзо давлатлар сиёсий партияларининг Форуми доирасида Хитой Халқ Республикасига амалга оширган расмий ташрифи ҳар жиҳатдан самарали бўлди.

Ўзбекистон “Адолат” СДП Матбуот хизмати

Ортга кайтиш

АЛОҚА

Манзилимиз: Тошкент шаҳри, Чилонзор тумани, Шарқ тонги кўчаси, 23-уй. Мўлжал: Озарбайжон Республикаси элчихонаси:

Телефон: 71-2730731 71-2884654 (139)

Электрон манзил: adolat.sdp@exat.uz

САЙТ ТЕСТ РЕЖИМИДА ИШЛАМОҚДА:

www.adolat.uz веб-сайти 2018 йилнинг 21 май куни электрон ОАВ сифатида давлат рўйхатидан ўтказилган. Гувоҳнома рақами: 1232. Муассис: Ўзбекистон Адолат СДП. Таҳририят манзили: 100043, Тошкент шаҳри, Чилонзор тумани, Шарқтонгги кўчаси, 23-уй. Электрон манзил: info@adolat.uz

Сайт материалларидан фойдаланилганда Фойдаланиш шартларига амал қилиниши шарт. Барча ҳуқуқлар Ўзбекистон Республикасининг оммавийахборот воситалари тўғрисидаги ҳамда муаллифлик ва турдош ҳуқуқлар тўғрисидаги қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда ҳимояланган

#

Мурожаатингиз учун рахмат!