Депутат фикри: тадбиркорга пул йиғувчи эмас, кўмакчи керак


Partiya yangiliklari: Янгиликлар Муносабат депутатлар нуқтаи назари

Мамлакатимизда жами 370 мингдан ортиқ ҳўжалик юритувчи тадбиркорлик субъектлари рўйхатдан ўтган. 2019 йил аввалида тадбиркорлар учун солиқ юки 30 фоизга камайди.

Бир қараганда ҳаммаси яхши, ҳаммаси зўр. Аммо танганинг иккинчи томони ҳам борки, бизни ўйлашга мажбур қилади.

Солиқ юкидаги ва ҳужжатлар алмашинувидаги енгилликларга қарамай биринчи чорак мобайнида 135 минг яъни, умумий руйхатдан ўтган тадбиркорнинг 36 фоиздан кўпроғи ўз ишини вақтинча ёки умуман тўхтатган. Яна бир эътиборни тортадиган жиҳати бу рақамлар ўтган йилга нисбатан 3 фоизга кўпроқдир.

Шунинг учун ҳам Давлатимиз раҳбари бошчилигида ўтган ҳафтада ўтказилган селектор йиғилишида айрим вилоят ва туман (шаҳар) ҳокимлари маҳаллий бюджетга солиқларнинг ундирилиши, шунингдек фаолият юритиб келаётган тадбиркорлар ўз фаолиятини вақтинча ёки умуман тўҳтатилганлиги натижада бюджетга тушум камайганлиги юзасидан танқидга учрадилар.

Менинг фикримча,бунинг 2 асосий сабаби мавжуд:

Биринчидан, фаолияти тўхтатилган тадбиркорларнинг катта қисми банкдан ташқари, яъни фойдани яширган ҳолда ўз фаолиятини давом эттирган. Сабаби эса аниқ.Ўтган йили солиқ соҳасидаги ўзгаришлар солиқ тўловчиларга тўлиқ ва тушунарли ҳолда мутахассислар томонидан етказилиши тизимли йўлга қўйилмаган.

Иккинчидан, янги солиқ тизими бўйича Республикада хўжалик юритувчи субъектларнинг ҳисоботини юритиш учун етарли даражадаги малакали ҳисобчилар етишмайди.

Хўш, бу каби ҳолатлар келгуси чорак якунларида ҳам рўй бермаслиги учун нима қилиш керак?

Аввало, ўз фаолиятини тўхтатган тадбиркорларнинг ҳар бири билан солиқ ва молия тизимидаги бугунги соҳадаги ислоҳотлардан тўла хабардор бўлган мутахассисларни бириктириш ва улар иштироқида тадбиркорлар билан суҳбатлар (тадбир ёки йиғилиш эмас) ўтказиш зарур. Албатта, бу каби ишларни жойига чиққан ҳолда ҳар бир тадбиркор билан унинг фаолият йўналишидан келиб чиққан ҳолда олиб бориш зарур.

Юзма-юз мулоқотларда аниқланган муаммоларни бартараф этиш учун барча чораларни кўриш даркор. Керак бўлса тадбиркорлар мурожаатларидан келиб чиқиб қабул қилинган Қарор ва Фармонларни, шунингдек соҳага оид тегишли Қонунларни ўзгартириш ва кўшимчлар киритиш учун таклиф ва мулоҳозалар киритиш лозим.

Тадбиркорлар билан мулоқотларимизда айрим ҳолларда уларга ўтган 2016, 2017, 2018 йиллардаги фаолияти учун ҳам қўшимча қиймат солиғи ҳисобланиб, банкдаги ҳисоб рақамларига инкасса тўловлари куйилганлик ҳолатлари кузатилмоқда. Энди ўзингиз ўйланг, унинг хисобрақамида айланма маблағи маълум миқдордаги сумма мавжуд ва унга уч йил учун катта миқдордаги қарздорлик қўйилди ва ушбу маблағ солиқ қарздорлигига йўналтириди. Табиийки айланма маблағисиз қолган тадбиркор ўз-ўзидан фаолиятини тўхтатишга мажбур бўлади.

Бу ўринда агар биз ҳақиқатдан ҳам тадбиркорларни сонини ошириш сифатини яхшилаш, конуний солиқ тўловчиларга айлантиришни истасак, унда тадбиркорларни аввалдан солиқ тўловларидан бўлган қарздорлигини пропорционал ойларга бўлиб тўлашини йўлга кўйиш, амалдаги жарималарни минимал даражага камайтириш, бу борадаги ишларни тизимли ва сифатли амалга ошириш учун эса, солиқ тизимидаги ходимларни малакасини ошириш керак деб биламан.

Шунингдек, ҳар бир вилоят ҳудудидаги иқтисодиёт факультети бор бўлган университет ва институтларда хўжалик юритувчи субъектларнинг бухгалтерия хисобини юритиш учун бухгалтерларнинг малакасини ошириш курсларини ташкил этиш керак. Унда биринчи бор малакасини ошираётган ҳисобчиларни бепул ўқитиш, кейинги даврларини иш ҳақининг бир минимал тўлови билан амалга ошириш,шунингдек, малака ошириш ҳар 3 йилда бир марта ўтилишини жорий этишимиз зарур деб ҳисоблайман.

Хулоса ўрнида айтганда, ислоҳотлар қайси соҳада амалга оширилишидан қаътий назарўзгаришларнинг бевосита ижрочиларининг ўзи ислоҳотлардан кўзланган мақсад ва вазифаларни тўғри ва тўла-тўкис англаб етиши кўзланган натижага эришишнинг бирдан бир кафолатидир.Чунки солиқ тизимидаги ислоҳотлардан мақсад — тадбиркорлик фаолиятини олиб бораётган тадбиркорларга ҳамда фуқароларимизга қулай шарт-шароит яратиш орқали аҳоли бандлигини таъминлаш, соғлом рақобат муҳитини шакллантириш орқали ихтиёрий равишда бюджетга тушадиган даромадларни оширишдир.

Мақсуд ҚУРБОНБОЕВ,

Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги
Ўзбекистон “Адолат” СДП фракцияси аъзоси,
Бюджет ва иқтисодий ислоҳотлар

қўмитаси раиси ўринбосари

Ортга кайтиш

АЛОҚА

Манзилимиз: Тошкент шаҳри, Чилонзор тумани, Шарқ тонги кўчаси, 23-уй. Мўлжал: Озарбайжон Республикаси элчихонаси:

Телефон: 71-2730731 71-2884654 (139)

Электрон манзил: adolat.sdp@exat.uz

САЙТ ТЕСТ РЕЖИМИДА ИШЛАМОҚДА:

www.adolat.uz веб-сайти 2018 йилнинг 21 май куни электрон ОАВ сифатида давлат рўйхатидан ўтказилган. Гувоҳнома рақами: 1232. Муассис: Ўзбекистон Адолат СДП. Таҳририят манзили: 100043, Тошкент шаҳри, Чилонзор тумани, Шарқтонгги кўчаси, 23-уй. Электрон манзил: info@adolat.uz

Сайт материалларидан фойдаланилганда Фойдаланиш шартларига амал қилиниши шарт. Барча ҳуқуқлар Ўзбекистон Республикасининг оммавийахборот воситалари тўғрисидаги ҳамда муаллифлик ва турдош ҳуқуқлар тўғрисидаги қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда ҳимояланган

#

Мурожаатингиз учун рахмат!