Халқ сўрови: Миришкорда Вазирлар Маҳкамаси қарори ижросиз қолмоқда


Partiya yangiliklari: Янгиликлар Fraksiya yangiliklari

Аввал хабар берганимиздек, Қонунчилик палатаси депутатларининг жорий йил 27-30 март кунлари ҳудудларда сайловчилар билан учрашувлар бўлиб ўтди. Ушбу жараёнларда бир қатор муаммоли масалалар аниқланган эди.

Хусусан, Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги Ўзбекистон “Адолат” СДП фракцияси аъзоси Жамшид Пирматов томонидан Миришкор туманида олиб борилган ўрганишлар давомида 2018 йил 29 октябрда қабул қилинган 882-сонли “2018-2019 йилларда Қашқадарё вилоятининг Миришкор туманини комплекс ривожлантириш чора-тадбирлари дастури тўғрисида” Вазирлар Маҳкамаси қарорининг айрим бандлари ўз вақтида бажарилмаётганлиги маълум бўлди.

Биринчи ҳолат. Қарорнинг 6-иловасига мувофиқ Миришкор тумани марказида лойиҳа қиймати 35,0 млрд.сўмлик янги Маданият ва истироҳат боғи ташкил этишга “Ўзбекнефтгаз” АЖ масъул этиб белгиланган. Молиялаштириш манбаси эса “Шуртангазкимё мажмуаси” МЧЖ ҳамда “Муборак газни қайта ишлаш заводи” МЧЖлар ҳисобланади.

Иккинчи ҳолат. “Янги Миришкор” шаҳарчаси худудида лойиҳа қиймати 5,1 млрд. сўмлик 25х11 ҳажмли ёпиқ турдаги спорт сув ҳавзасини қуриш ва молиялаштиришга масъул қилиб Болалар спортини ривожлантириш жамғармаси белгиланган.

Ажабнарлиси ўрганишлар давомида юқорида кўрсатиб ўтилган иккита инвестиция лойиҳа доирасида Миришкор туманида ҳеч қандай ишлар бошланмаганлиги маълум бўлди. Ваҳоланки, муҳтарам Президентимиз 2018 йилнинг 28-29 январь кунлари Қашқадарё вилоятининг Чироқчи туманида бўлиб ўтган кенгайтирилган йиғилишида 2018-2019 йилларда Қашқадарё вилоятининг Миришкор туманини комплекс ривожлантириш масаласида Вазирлар Маҳкамасига муҳим топшириқлар белгилаб берган эдилар.

Юқоридагилардан келиб чиқиб, “Адолат” СДП фракцияси аъзоси Жамшид Пирматов Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг биринчи ўринбосари – Ўзбекистон транспорт вазири Ачилбай Раматовга Вазирлар Маҳкамасининг қарорига асосан белгилаб берилган ушбу иккита инвестиция лойиҳасини ўз вақтида бажарилмаётганлиги юзасидан асослантирилган тушунтириш ҳамда мазкур муаммоларни ҳал қилиш бўйича режалаштирилган чора-тадбирлар юзасидан ахборот бериш ҳақида 8 апрель куни депутатлик сўрови юборди.

Ушбу сўровга атрофлича жавобни кутиб қоламиз ва уни ҳам партия расмий сайтида эълон қилинишини маълум қиламиз

Эслатиб ўтиш жоизки, “Парламент назорати тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 15-моддасига асосан, мазкур сўровга 10 кунлик муддат ичида жавоб берилиши лозим.

Ўзбекистон “Адолат” СДП

Матбуот хизмати

Бизни ижтимоий тармоқларда ҳам кузатинг:

t.me/adolat_uz

instagram.com/adolat_sdp/

facebook.com/sdpu.adolat/

twitter.com/AdolatSDP

Ортга кайтиш

АЛОҚА

Манзилимиз: Тошкент шаҳри, Чилонзор тумани, Шарқ тонги кўчаси, 23-уй. Мўлжал: Озарбайжон Республикаси элчихонаси:

Телефон: 71-2730731 71-2884654 (139)

Электрон манзил: adolat.sdp@exat.uz

САЙТ ТЕСТ РЕЖИМИДА ИШЛАМОҚДА:

www.adolat.uz веб-сайти 2018 йилнинг 21 май куни электрон ОАВ сифатида давлат рўйхатидан ўтказилган. Гувоҳнома рақами: 1232. Муассис: Ўзбекистон Адолат СДП. Таҳририят манзили: 100043, Тошкент шаҳри, Чилонзор тумани, Шарқтонгги кўчаси, 23-уй. Электрон манзил: info@adolat.uz

Сайт материалларидан фойдаланилганда Фойдаланиш шартларига амал қилиниши шарт. Барча ҳуқуқлар Ўзбекистон Республикасининг оммавийахборот воситалари тўғрисидаги ҳамда муаллифлик ва турдош ҳуқуқлар тўғрисидаги қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда ҳимояланган

#

Мурожаатингиз учун рахмат!