Ёшлар маънавиятини юксалтириш — “Адолат” СДПнинг устувор вазифаси


Partiya yangiliklari: Янгиликлар Ёшлар қаноти
Viloyat: ЖИЗЗАХ

Бугун янгича фикрлайдиган, ўз мустақил дунёқарашига эга, ён-атрофида содир бўлаётган воқеаларга дахлдорлик ҳисси билан ёндошувчи, мустаҳкам фуқаролик позициясига эга ёшларни тарбиялаш устувор вазифа саналади. Давлатимиз бу борада ёшларининг келажаги учун масъулликни ўз зиммасига олиб, ҳуқуқий демократик давлат ва фуқаролик жамиятини қуришда ёшларимизнинг эртанги кун учун ворислик масаласига алоҳида эътибор қаратмоқда. Мамлакатимизда ёшларга кенг шароит яратиб бериш борасида амалга оширилаётган ва ҳозирги кунимизга қадар давом этаётган ислоҳотлардан мақсад — билдирилаётган ушбу ишонч ва эътиборга муносиб бўлган ёш авлодни шакллантиришдан иборатдир.

Ёшларимизнинг бандлигини таъминлаш, уларни турли иллат ва зарарли таъсирлардан сақлаш бугунги кунда нафақат давлатимизнинг балки, мамлакатимизда яшаётган барча фуқароларимизнинг олдида турган энг масъулиятли вазифадир. Ватанимиз келажаги ва тараққиёти ҳар томонлама соғлом ва баркамол ёшлар қўлида деб ҳисоблайдиган Ўзбекистон “Адолат” социал-демократик партияси ҳозирги кунда ёшларнинг бандлигини таъминлаш, уларнинг ўз имкониятларидан кенг фойдаланишларини рўёбга чиқариш, ҳудудлардаги уюшмаган ёшлар билан мунтазам шуғулланиш каби масалаларни ўзининг устувор вазифаларидан бири деб ҳисоблайди.

Айни пайтда партиянинг Жиззах вилоят Кенгаши, туман ва шаҳар Кенгашлари томонидан ёшлар иштирокида партиянинг “Ватан келажаги ёшлар қўлида” ва “Фарзандлари соғлом юрт – қудратли бўлур” лойиҳалари доирасида турли хил мавзуларда маънавий-маърифий ва тарғибот тадбирлари ўтказилиб келинмоқда. Айниқса “Биз ватанга таянчмиз”, “Бизнинг энг катта таянчимиз ва суянчимиз - ёшлар” деган шиорлар остида ўтказилган тадбирлар ва давра суҳбатларида ташаббускор йигит-қизлар ўз иқтидорларини намойиш этиб келишмоқда.

Мана шундай тадбирлардан бири Жиззах давлат педагогика институтининг мажлислар залида бўлиб ўтди. “Ёшлар маънавиятини юксалтиришда “Адолат”нинг ўрни” мавзусида ташкил этилган мазкур семинарда Ўзбекистон “Адолат” СДП Сиёсий Кенгаши раиси ўринбосари Абдукамол Рахмонов, Жиззах давлат педагогика институти ректори, Халқ депутатлари Жиззах вилоят Кенгаши депутати Абдуғани Холбеков, партиянинг вилоят Кенгаши ходимлари, шаҳар ва туман Кенгашлари раислари, Халқ депутатлари вилоят, шаҳар ва туман Кенгашлари депутатлари, БПТ раислари, партия фаоллари ҳамда ОАВ вакиллари иштирок этишди.

— Маълумки, демократик давлатда ёшлар ўзларининг ҳақ-ҳуқуқлари ва эҳтиёжларини аниқ мақсадга йўналтирилган давлат сиёсати орқалигина рўёбга чиқара оладилар, дейди – семинарда сўзга чиққан Ўзбекистон “Адолат” СДП Сиёсий Кенгаши раиси ўринбосари Абдукамол Рахмонов.— Жамиятимизни демократлаштириш, фуқаролик жамиятини қарор топтириш мақсадлари замирида аслида инсон манфаатлари, юртимизнинг, тараққиётимизнинг таянчи ва суянчи бўлган ёшлар туради. Давлатимиз раҳбари Ш.Мирзиёевнинг ташаббуси ва раҳнамолигида ёшларга ғамхўрлик қилиш давлат сиёсати даражасига кўтарилди. Ўтган ниҳоятда қисқа вақт давомида қабул қилинган қарор, фармон ва қонунлар аксарияти айнан ёшлар масаласига бағишланди. Ёшлар жамиятнинг келажагини таъминловчи ижтимоий қатламга айланиши учун бевосита давлатнинг алоҳида ғамхўрлигига муҳтождир. Бу борада Ўзбекистон “Адолат” социал-демократик партияси томонидан ҳам бир қатор амалий ишлар амалга оширилиб келинмоқда.

Семинарда таъкидланганидек, ҳаётимизнинг барча жабҳаларида кечаётган глобаллашув ва унинг таъсирида шиддат билан ўзгараётган ҳозирги даврда ёшлар маънавиятини юксалтириш, уларнинг бўш вақтини мазмунли ташкил этиш масаласи ҳамон долзарб вазифа бўлиб қолмоқда. Зеро, эртанги кунимизни, халқимизнинг тақдирини ва мамлакатимизнинг келгуси тараққиётини белгиловчи асосий куч айнан ўсиб келаётган фарзандларимиз, ёшлар қатлами саналади.

Шу боис, ёшлар масаласига доимо давлатимиз сиёсатининг устувор йўналиши сифатида эътибор қаратилиб, замон талабларидан келиб чиқиб, янги-янги ташаббуслар, долзарб чора-тадбирлар ҳаётга татбиқ қилиб келинмоқда.

Умуман, истиқлол йилларида болалар ва ёшлар манфаатларига оид 20 дан ортиқ қонун, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 30 дан ортиқ фармон ва қарори, Вазирлар Маҳкамасининг 50 дан ортиқ қарори ҳамда 200 дан ортиқ идоравий ҳужжатлар қабул қилинган. Бундан ташқари, Олий Мажлис томонидан болалар ва ёшлар ҳуқуқларига оид 10 га яқин халқаро шартномалар ратификация қилинган.

Шунга қармасдан бугун шиддат билан ўзгараётган замон ёшларни ҳар жиҳатдан баркамол қилиб тарбиялаш борасида олдимизга қатор вазифаларни қўяётганига гувоҳ бўлиб турибмиз. Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев раислигида жорий йилнинг 19 март куни бўлиб ўтган видеоселектор йиғилишида ёшларга эътиборни янада кучайтириш, ёш авлодни маданият, санъат, жисмоний тарбия ва спортга кенг жалб этиш, уларда ахборот технологияларидан тўғри фойдаланиш кўникмасини шакллантириш, ёшлар ўртасида китобхонликни тарғиб қилиш каби масалаларга алоҳида эътибор қаратилгани бежиз эмас.

Албатта, бундай тадбирлар нафақат ёшларда инсоний фазилатларни шакллантиради, уларни эл-юртга муҳаббат ва садоқат руҳида тарбиялашда ўзининг ижобий таъсирини кўрсатмай қолмайди. Жонли мулоқот ва савол-жавобларга бой бўлган семинар сўнгида иштирокчиларга кун тартибидаги масалалар юзасидан тегишли кўрсатмалар берилди.

Достон ЗОКИРОВ,

Ўзбекистон “Адолат” СДП

Жиззах вилоят Кенгаши

матбуот котиби

 

Ортга кайтиш

АЛОҚА

Манзилимиз: Тошкент шаҳри, Чилонзор тумани, Шарқ тонги кўчаси, 23-уй. Мўлжал: Озарбайжон Республикаси элчихонаси:

Телефон: 71-2730731 71-2884654 (139)

Электрон манзил: adolat.sdp@exat.uz

САЙТ ТЕСТ РЕЖИМИДА ИШЛАМОҚДА:

www.adolat.uz веб-сайти 2018 йилнинг 21 май куни электрон ОАВ сифатида давлат рўйхатидан ўтказилган. Гувоҳнома рақами: 1232. Муассис: Ўзбекистон Адолат СДП. Таҳририят манзили: 100043, Тошкент шаҳри, Чилонзор тумани, Шарқтонгги кўчаси, 23-уй. Электрон манзил: info@adolat.uz

Сайт материалларидан фойдаланилганда Фойдаланиш шартларига амал қилиниши шарт. Барча ҳуқуқлар Ўзбекистон Республикасининг оммавийахборот воситалари тўғрисидаги ҳамда муаллифлик ва турдош ҳуқуқлар тўғрисидаги қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда ҳимояланган

#

Мурожаатингиз учун рахмат!