Халқ сўрови: кутубхона ва ошхонага эга бўлмаган 315 ўринли мактабда 883 ўқувчи таълим олмоқда


Partiya yangiliklari: Янгиликлар Fraksiya yangiliklari

Жорий йилининг 30 март куни Қарши шаҳрининг 3-умумий ўрта таълим мактабида Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги Ўзбекистон “Адолат” СДП фракцияси аъзоси Жамшид Пирматовнинг аҳоли вакиллари билан учрашуви бўлиб ўтди.

Учрашувда шаҳардаги ижтимоий-иқтисодий аҳвол ва маҳаллаларда аҳоли эътирозларига сабаб бўлаётган бир қатор муаммолар билдирилди.

Хусусан, Қарши шаҳардаги 3-умумий ўрта таълим мактаби 1924 йилда ўз фаолиятини бошлаган. Қарши шаҳрининг 2700 йиллиги нишонлаш арафасида “Кўкгумбаз” жоме масжиди ҳудудини кенгайтирилиши мунасабати билан мактабнинг эски биноси бузилган. 2006 йилда “Қарлиқхона” МФЙ ҳудудидан мазкур таълим муассасаси учун 315 ўринга янги мактаб биноси қуриб фойдаланишга топширилган. Бугунги кунда мактаб биносида 13 та хона мавжуд. Мактаб биноси қувватига ўқувчилар сонининг номутаносиблиги сабабли ҳозирги кунда 315 ўқувчи сонига мўлжалланган мактабда 883 нафар ўқувчилар таълим олмоқда. Таълим муассасасида фаоллар зали, маънавият хонаси, меҳнат фани устахонаси, ёшлар иттифоқи етакчиси хонаси, мактаб психологи хонаси, мактаб директори ўринбосарлари ва ўқитувчилари учун хона ва ҳатто болалар учун кутубхона ва ошхона ҳам мавжуд эмас.

Бугунги кунда мазкур таълим муассасида 96 ўқувчи ўрнига мўлжалланган ўқув блокини қуриш режалаштирилмоқда. Лекин, ушбу ўқув блокини қуриш билан таълим муассасининг ўқувчи ўрнига бўлган муаммоси ҳал этилмайди. Сабаби, мактаб ҳудудига яқин бўлган М.Қошғарий кўчасида 3 та кўп қаватли уйларнинг фойдаланишга топширилиши ва бу уйларга 190 та хонадон кўчиб келиши ҳамда 2019-2020 ўқув йилида ҳудудда истиқомат қилувчи 90 нафар 7 ёшли болаларнинг бу мактаб муассасига 1-синфга келиши ўқувчи ўрнига бўлган муаммони янада ортишига олиб келади.

Ушбу муаммога ечим топиш мақсадида Ўзбекистон “Адолат” СДП фракцияси аъзоси Жамшид Пирматов жорий йилнинг 8 апрель куни Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари Азиз Абдуҳакимовга депутатлик сўрови юборди.

“Парламент назорати тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 15-моддасига асосан 10 кунлик муддат ичида жавоб берилиши лозим бўлган сўровда Қарши шаҳридаги 3-сонли умумий ўрта таълим мактаби учун бугунги кунда таълим олаётган ўқувчилар сонидан келиб чиқиб қўшимча 420 ўқувчи ўрнига эга бўлган ўқув блокини қуриш масаласини ҳамда мазкур муаммоларни ҳал қилиш бўйича режалаштирилган чора-тадбирлар ҳақида асослантирилган ахборот берилиши сўралган. 

Умид қиламизки, мазкур сўровга қонунчиликда белгиланган муддатда ижобий жавоб берилади. Бизни кузатишда давом этинг. Сўров жавоби партия расмий сайтида эълон қилинади.

Ўзбекистон “Адолат” СДП
Матбуот хизмати

Бизни ижтимоий тармоқларда ҳам кузатинг:

t.me/adolat_uz

instagram.com/adolat_sdp/

facebook.com/sdpu.adolat/

twitter.com/AdolatSDP

Ортга кайтиш

АЛОҚА

Манзилимиз: Тошкент шаҳри, Чилонзор тумани, Шарқ тонги кўчаси, 23-уй. Мўлжал: Озарбайжон Республикаси элчихонаси:

Телефон: 71-2730731 71-2884654 (139)

Электрон манзил: adolat.sdp@exat.uz

САЙТ ТЕСТ РЕЖИМИДА ИШЛАМОҚДА:

www.adolat.uz веб-сайти 2018 йилнинг 21 май куни электрон ОАВ сифатида давлат рўйхатидан ўтказилган. Гувоҳнома рақами: 1232. Муассис: Ўзбекистон Адолат СДП. Таҳририят манзили: 100043, Тошкент шаҳри, Чилонзор тумани, Шарқтонгги кўчаси, 23-уй. Электрон манзил: info@adolat.uz

Сайт материалларидан фойдаланилганда Фойдаланиш шартларига амал қилиниши шарт. Барча ҳуқуқлар Ўзбекистон Республикасининг оммавийахборот воситалари тўғрисидаги ҳамда муаллифлик ва турдош ҳуқуқлар тўғрисидаги қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда ҳимояланган

#

Мурожаатингиз учун рахмат!