Зиммангиздаги масъулиятни унутманг, депутат


Partiya yangiliklari: Янгиликлар Муносабат
Viloyat: АНДИЖОН

Халқ билан мулоқот, фуқаролар мурожаатларига бўлган эътибор бугун долзарб вазифага айланди. Президентимиз Шавкат Мирзиёев бошчилигида олиб борилаётган ислоҳотлар айни шу мақсадга қаратилган. Давлатимиз раҳбарининг ҳар бир ҳаракати, фикр ва мулоҳазалари, айниқса “Халқ давлат идораларига эмас, давлат идоралари халқимизга хизмат қилиши керак” деган сўзлари, ҳар биримиз учун дастуриламалдир.

Барча даражадаги раҳбарларнинг аҳоли билан бевосита мулоқот қилиши, айниқса, сайёр қабуллар орқали мурожаатчилар ҳузурига бориши уларнинг давлатга, адолатга. эртанги кунга ишончини янада мустаҳкамлашга хизмат қилмоқда. Энг муҳими, очиқ мулоқотларда аҳолига муносиб иш ва турмуш шароити яратишга эришилмоқда.

Ўз олдига жамиятда қонун устуворлигига эришиш, адолат учун курашишни асосий вазифа қилиб қўйган партиядошларимизнинг бу борадаги фаолияти алоҳида эътиборга лойиқ. Ўзбекистон “Адолат” СДП Андижон вилоят кенгаши ва депутатлик гуруҳлари биргаликда айни шу мақсадга қаратилган йўл харитаси асосида иш олиб бормоқда. Қонунчилигимизга киритилаётган ўзгартишларни жамоатчиликка етказиш, фуқароларнинг ҳуқуқий маданиятини юксалтириш орқали қонунбузилиш ҳолатларини олдини олиш энг асосий вазифа демакдир. Тарғибот тадбирлари хонадонма хонадон юриб ўтказилаётгани, фуқаролар қабулига эътибор кучайтирилгани, сайёр қабулнинг йўлга қўйилгани ўз самарасини бермоқда. Буни жамоатчиликда партиямизга, халқ вакилларига бўлган ишонч ортиб бораётгани ҳам кўрсатиб турибди.

Бугун фуқароларга энг яқин институт — МФЙ фаолларининг биз билан ҳамкорликда ишлаётгани, мавжуд муаммоларни маҳаллий кенгаш сессияларига олиб чиқишда депутатларнинг ташаббускорлиги ортгани ва фуқароларнинг ҳуқуқий маданиятини юксалтиришда фаоллик кўрсатилаётгани эътиборли. Эндиликда сайловчилар ўзларини қийнаётган муаммолар бўйича биринчи навбатда депутатларга мурожаат қилмоқда. Асака, Избоскан ва Шахрихон туманларида 2018 йилда мурожаатлар сони ошгани, жамоатчилик назорати асосида ҳудудлардаги мавжуд муаммоларни ўрганишда сафдошларимиз самарали иш олиб боргани фикримиз далилидир. Ўз навбатида Қўрғонтепа, Олтинкўл ва Улуғнор туманларидаги “адолатчилар” фаолиятида айтарли ташаббус кузатилмагани ачинарли.

Ҳали олдимизда амалга оширилиши зарур бўлган қатор вазифалар турибди. Янги қабул қилинаётган қонун лойиҳалари муҳокамасида жамоатчилик иштирокини шакллантириш, маҳаллий кенгаш депутатларини жамоатчилик билан ишлашда замонавий технологиялардан фойдаланишларини йўлга қўйиш, Президент Халқ қабулхоналари билан меморандум асосида ҳамкорликда ишлаш зарур. Агар аниқ режа асосида, юқоридагиларга эътиборни кучайтириб иш ташкил этсак, партиямизнинг имижини мустаҳкамлашга эришамиз. Қолаверса. бизни қўллаб-қувватловчилар сафи кенгаяди.

Зухра КОМИЛОВА,

Халқ депутатлари Андижон вилояти

Кенгашидаги депутатлик гуруҳи раҳбари

Бизни ижтимоий тармоқларда ҳам кузатинг:

t.me/adolat_uz

instagram.com/adolat_sdp/

facebook.com/sdpu.adolat/

twitter.com/AdolatSDP

Ортга кайтиш

АЛОҚА

Манзилимиз: Тошкент шаҳри, Чилонзор тумани, Шарқ тонги кўчаси, 23-уй. Мўлжал: Озарбайжон Республикаси элчихонаси:

Телефон: 71-2730731 71-2884654 (139)

Электрон манзил: adolat.sdp@exat.uz

САЙТ ТЕСТ РЕЖИМИДА ИШЛАМОҚДА:

www.adolat.uz веб-сайти 2018 йилнинг 21 май куни электрон ОАВ сифатида давлат рўйхатидан ўтказилган. Гувоҳнома рақами: 1232. Муассис: Ўзбекистон Адолат СДП. Таҳририят манзили: 100043, Тошкент шаҳри, Чилонзор тумани, Шарқтонгги кўчаси, 23-уй. Электрон манзил: info@adolat.uz

Сайт материалларидан фойдаланилганда Фойдаланиш шартларига амал қилиниши шарт. Барча ҳуқуқлар Ўзбекистон Республикасининг оммавийахборот воситалари тўғрисидаги ҳамда муаллифлик ва турдош ҳуқуқлар тўғрисидаги қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда ҳимояланган

#

Мурожаатингиз учун рахмат!