Бешта ташаббус: “Ёш адолатчилар”га қанот


Partiya yangiliklari: Янгиликлар
Viloyat: АНДИЖОН

Президентимизнинг ёшлар маънавиятини юксалтириш ва уларнинг бўш вақтини мазмунли ташкил этиш бўйича 5 та муҳим ташаббуси келажагимиз эгаларига бўлган эътиборни янада оширди. Ўзбекистон “Адолат” СДП Андижон вилоят кенгаши ташаббуси билан Андижон давлат тиббиёт институтида ўтказилган “Иқтидорли ёшлар — юрт келажаги” мавзусидаги тадбир айни шу мавзуга бағишланди. Унда институт профессор ва ўқитувчилари, талабалар ва “Ёш адолатчилар” қаноти аъзолари иштирок этдилар.

Тадбир аввалида, Ўзбекистон “Адолат” СДП Андижон вилоят кенгаши раиси Мадаминжон Мадазимов давлатимиз томонидан ёшларга бўлган эътибор, Президентимизнинг бу борадаги ташаббуслари ҳақида гапирди. Андижонлик йигит-қизларнинг ташаббускорлиги, қўлга киритаётган ютуқлари бунга муносиб жавоб эканлигини таъкидлади.

Талабалар томонидан ҳар бир ташаббус бўйича чиқишлар намойиш этилди. Айниқса. тўртинчи ва бешинчи ташаббуслар бўйича иштирокчилар институт кутубхонаси фаолияти ва китобхонликни тарғиб қилиш бўйича олиб борилаётган ишлар билан танишдилар. Талаба-қизларнинг бўш вақтини мазмунли ўтказиш ва касб-ҳунарга йўналтириш мақсадида ташкил этилган тўгараклар фаолияти ўрганилди.

Тадбир якунида Россия Федерацияси Ставрополь давлат тиббиёт унверситетида ўтказилган халқаро олимпида ғолиблари қаторидан ўрин эгаллаган “Шарқ юраги” жамоаси билан учрашув ташкил этилди. Жамоа сафидаги иқтидор эгалари муносиб тақдирланди Уларга китоблар совға қилинди.

Акбаржон НАЗАРОВ,

Ўзбекистон “Адолат” СДП

Андижон вилоят Кенгаши

матбуот хизмати

Бизни ижтимоий тармоқларда ҳам кузатинг:

t.me/adolat_uz

instagram.com/adolat_sdp/

facebook.com/sdpu.adolat/

twitter.com/AdolatSDP

Ортга кайтиш

АЛОҚА

Манзилимиз: Тошкент шаҳри, Чилонзор тумани, Шарқ тонги кўчаси, 23-уй. Мўлжал: Озарбайжон Республикаси элчихонаси:

Телефон: 71-2730731 71-2884654 (139)

Электрон манзил: adolat.sdp@exat.uz

САЙТ ТЕСТ РЕЖИМИДА ИШЛАМОҚДА:

www.adolat.uz веб-сайти 2018 йилнинг 21 май куни электрон ОАВ сифатида давлат рўйхатидан ўтказилган. Гувоҳнома рақами: 1232. Муассис: Ўзбекистон Адолат СДП. Таҳририят манзили: 100043, Тошкент шаҳри, Чилонзор тумани, Шарқтонгги кўчаси, 23-уй. Электрон манзил: info@adolat.uz

Сайт материалларидан фойдаланилганда Фойдаланиш шартларига амал қилиниши шарт. Барча ҳуқуқлар Ўзбекистон Республикасининг оммавийахборот воситалари тўғрисидаги ҳамда муаллифлик ва турдош ҳуқуқлар тўғрисидаги қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда ҳимояланган

#

Мурожаатингиз учун рахмат!