Бухородан онлайн: партия ташаббуси билан МТМда шахмат-шашка майдончаси ташкил этилди


Partiya yangiliklari: Янгиликлар
Viloyat: БУХОРО

Шаҳноза Ҳалимова: Вобкент туман Мактабгача таълим бўлими мудираси:

— Ёшларнинг билими ва дунёқарашини кенгайтириш албатта мактабгача таълим муассасаларидан бошланади. Партиянинг “Мактабгача таълим – кадрлар тайёрлашнинг бирламчи бўғини” лойиҳаси доирасида Ўзбекистон “Адолат” СДП фаоллари, депутатлари мактабгача таълим муассасаларини ўрганиб, кадрларнинг билим даражасига алоҳида аҳамият қаратишди. Хусусан, ёшларнинг таълим-тарбиясига эътибор бериш, улар билан ишлаш тизимини янада мустаҳкамлаш кадрлар олдида қўйилган энг муҳим вазифалардан бири ҳисобланади. Партия томонидан кадрлар тайёрлаш ҳамда уларнинг амалий фаолиятларига эътибор қаратилар экан, шубҳасиз, ҳар қандай таълим-тарбия берувчи ўзининг билим даражасини янада мустаҳкамлаши ҳамда ўқувчи билан ишлашда замонавий инновацион технологиялардан унумли фойдаланиши лозимлиги айтиб ўтилди.

Партия ходимлари ва депутатлар ташаббуси билан амалий ишларнинг сони кўпайди. Жумладан, туманимиздаги 6 та мактабгача таълим муассасасида шахмат-шашка майдончалари бунёд этилди. 33-мактабгача таълим муассасида бўлган депутат томонидан ёшларни ушбу спорт турига янада қизиқтириш, уларни жалб этиш мақсадида кадрлар тизимига бўлган эътиборни юксалтириш лозимлиги айтиб ўтилди.

 

Бизни ижтимоий тармоқларда ҳам кузатинг:

t.me/adolat_uz

instagram.com/adolat_sdp/

facebook.com/sdpu.adolat/

twitter.com/AdolatSDP

Ортга кайтиш

АЛОҚА

Манзилимиз: Тошкент шаҳри, Чилонзор тумани, Шарқ тонги кўчаси, 23-уй. Мўлжал: Озарбайжон Республикаси элчихонаси:

Телефон: 71-2730731 71-2884654 (139)

Электрон манзил: adolat.sdp@exat.uz

САЙТ ТЕСТ РЕЖИМИДА ИШЛАМОҚДА:

www.adolat.uz веб-сайти 2018 йилнинг 21 май куни электрон ОАВ сифатида давлат рўйхатидан ўтказилган. Гувоҳнома рақами: 1232. Муассис: Ўзбекистон Адолат СДП. Таҳририят манзили: 100043, Тошкент шаҳри, Чилонзор тумани, Шарқтонгги кўчаси, 23-уй. Электрон манзил: info@adolat.uz

Сайт материалларидан фойдаланилганда Фойдаланиш шартларига амал қилиниши шарт. Барча ҳуқуқлар Ўзбекистон Республикасининг оммавийахборот воситалари тўғрисидаги ҳамда муаллифлик ва турдош ҳуқуқлар тўғрисидаги қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда ҳимояланган

#

Мурожаатингиз учун рахмат!