“Қайта тикланувчи энергия манбалари тўғрисида”ги қонун лойиҳаси маъқулланди


Partiya yangiliklari: Янгиликлар Fraksiya yangiliklari

Бугун Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги Ўзбекистон “Адолат” социал-демократик партияси фракциясининг йиғилиши бўлиб ўтди. Унда қуйи палатанинг навбатдаги мажлиси кун тартибига киритилган бир қатор қонун лойиҳалари кўриб чиқилди.

Йиғилишда узоқ йиллардан буён партия сайловолди дастуридан ўрин олиб келаётган “Қайта тикланувчи энергия манбалари тўғрисида”ги ҳамда “Давлат-хусусий шериклик тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси қонуни лойиҳалари депутатлар диққат марказида бўлди.

Дастлаб, илк бор 2004 йилда партиянинг Сайловолди дастурида ўз аксини топган ва бир неча йиллардан буён муҳокамаси ташкил этилиб келинаётган “Қайта тикланувчи энергия манбалари тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси қонуни лойиҳаси иккинчи ўқишда муҳокама қилинди.

Мазкур Қонун лойиҳасининг асосий мақсади иқтисодиёт тармоқларида ва ижтимоий соҳаларда энергия самарадорлигини ошириш, мамлакат энергетика хавфсизлигини таъминлаш, шунингдек қайта тикланувчи энергия манбаларидан фойдаланиш кўламини кенгайтириш ҳамда соҳага оид норматив хужжатларни тартибга солишдан иборатдир.

Депутатлар томонидан қайд этилганидек, бугунги кунда кўмир, нефть, табиий газ ва уран каби қазилма бойликлар энергетиканинг асоси ҳисобланади, бироқ қазиб олиш ва фойдаланиш жараёнларида уларнинг заҳиралари йилдан йилга камайиб бормоқда. Келгусида иқтисодиётнинг ривожланиши, аҳоли сонининг ўсиши ва анъанавий энергия ресурсларининг истеъмолини тегишли равишда ошишига сабаб бўлади. Шу мақсадда ривожланишнинг асосига айланиб бораётган қайта тикланувчи энергия манбаларидан фойдаланиш нафақат мамлакатнинг энергетик таминотини яхшилаш, балки, экологик ва иқтисодий хавфсизлик нуқтаъи назаридан ҳам аҳамиятлидир.

Қайта тикланувчи ва янги энергия манбаларини ўзлаштириш келгуси авлодлар учун табиий ресурсларни сақлаб қолиш, экологияни яхшилаш шарти ҳисобланади. Эксперт хулосаларига кўра, Ўзбекистонда қайта тикланувчи энергия манбаларининг салоҳияти 51 млрд. тонна нефт эквивалентига тенг бўлиб, техник имкониятлари эса 182,32 млн. тонна нефт эквивалентини ташкил этади. Ушбу кўрсаткич мамлакат бўйича йилига қазиб олинадиган бирламчи энергетика заҳираларнинг ҳозирги ҳажмидан уч баробар кўпдир. Бугунги кунда мазкур салоҳиятнинг атиги 0,31 % ўзлаштирилган.

Айниқса, Ўзбекистон иқлим шароитида қуёш ресурслари, кичик гидроэнергетика, шамол ресурслари, биомасса ва геотермал энергия манбаларидан фойлаланиш орқали чекка туманлар, тоғли ва узоқ ҳудудларни энергия таъминоти билан таъминлаш,фуқароларнинг тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланишларида ҳам катта имкониятлар яратиб беради.

Йиғилишда таъкидланганидек, ушбу қонун лойиҳаси “Адолат” СДП ғояларига мос бўлиб, партия ўз дастурида энергия ҳажмини камайтириш, қайта тикланадиган ноанъанавий энергия манбаларидан фойдаланиш, ушбу соҳада норматив хужжатларни қабул қилиш ҳамда энергиянингмавжуд барча муқобил турларини комплекс равишда ривожлантириш орқали рақобатли энергетика бозорини ташкил этишни рағбатлантиришга алоҳида эътибор қаратган ва бу йўналишда бир неча амалий ташаббусларларни ҳам илгари суриб келмоқда.

Шундан сўнг депутатлар “Давлат-хусусий шериклик тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси қонуни лойиҳасини биринчи ўқишда кўриб чиқдилар.

Фракция аъзолари Қонун лойиҳаси партиянинг Сайловолди дастуридан ўрин олганини қайд этишди. Таъкидланганидек, лойиҳада давлат-хусусий шерикликнинг мақсад ва мезонлари, амал қилиш муддати, таъсир қилиш соҳалари, шартнома томонлари белгиланмоқда. Шунингдек, лойиҳаларни бошлаш ва тайёрлаш, хусусий шерикни танлаш ҳамда тендерларни ўтказиш, шартномани имзолаш жараёнлари, уларни молиявий қўллаб-қувватлаш масалалари акс эттирилган.

Фракция аъзолари томонидан айтиб ўтилганидек, мамлакатимизда иқтисодиётни либераллаштириш бўйича амалга оширилаётган чора-тадбирлар хорижий ва маҳаллий инвесторлар сонининг ортиб боришига хизмат қилмоқда. Бунинг натижасида анъанавий равишда давлат тасарруфида ва бошқарувида бўлган иқтисодиёт тармоқларида давлат-хусусий шериклик тизимини жорий этиш юзасидан муҳим чора-тадбирлар амалга оширилмоқда.

Ушбу лойиҳани қабул қилиш мамлакатимизда давлат-хусусий шерикликнинг ҳуқуқий асоси ва халқаро амалиётга асосланган ягона қоида ва жараёнларни таъминлаш, юртимизга чет-эл инвестицияларни жалб қилиш ва халқаро тажриба асосида лойиҳаларни амалга ошириш, қўшимча иш ўринларининг яратилишига, соҳадаги мутахассисларнинг малакасини оширишга хизмат қилади.

Шунингдек, “Адолат” СДП ўз дастурида партия давлати томонидан аҳоли даромадини изчиллик билан кўпайтириш бўйича амалга оширилаётган сиёсатни қўллаб-қувватлаган ҳолда, ижтимоий шериклик муносабатларини мустаҳкамлаш, бизнестузилмаларининг ижтимоий масъулиятини янада ошириш тарафдори. Бунда давлат ва хусусий сектор ўртасида ўзаро манфаатли алоқаларни мустаҳкамлаш ва бу борада қонунчилик базасини такомиллаштиришни муҳим вазифа деб белгилаган.

Фракция аъзолари шу маънода ушбу лойиҳанинг қабул қилиниши иқтисодиёт ва ижтимоий соҳанинг устувор йўналишларида давлат-хусусий шерикликни ривожлантиришга туртки бўлишини таъкидлашди.

Йиғилишда муҳокама этилган шу ва бошқа қонун лойиҳалари бўйича депутатларнинг партия позициясидан келиб чиқадиган таклифлар билдиришди ва фракциянинг нуқтаи назари белгилаб олинди.

Анвар ЭГАМҚУЛОВ

Бизни ижтимоий тармоқларда ҳам кузатинг:

t.me/adolat_uz

instagram.com/adolat_sdp/

facebook.com/sdpu.adolat/

twitter.com/AdolatSDP

Ортга кайтиш

АЛОҚА

Манзилимиз: Тошкент шаҳри, Чилонзор тумани, Шарқ тонги кўчаси, 23-уй. Мўлжал: Озарбайжон Республикаси элчихонаси:

Телефон: 71-2730731 71-2884654 (139)

Электрон манзил: adolat.sdp@exat.uz

САЙТ ТЕСТ РЕЖИМИДА ИШЛАМОҚДА:

www.adolat.uz веб-сайти 2018 йилнинг 21 май куни электрон ОАВ сифатида давлат рўйхатидан ўтказилган. Гувоҳнома рақами: 1232. Муассис: Ўзбекистон Адолат СДП. Таҳририят манзили: 100043, Тошкент шаҳри, Чилонзор тумани, Шарқтонгги кўчаси, 23-уй. Электрон манзил: info@adolat.uz

Сайт материалларидан фойдаланилганда Фойдаланиш шартларига амал қилиниши шарт. Барча ҳуқуқлар Ўзбекистон Республикасининг оммавийахборот воситалари тўғрисидаги ҳамда муаллифлик ва турдош ҳуқуқлар тўғрисидаги қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда ҳимояланган

#

Мурожаатингиз учун рахмат!