Очиқлик ва шаффофлик – асосий мақсадимиз


Partiya yangiliklari: Янгиликлар Партия Ҳаёти

Ўзбекистон “Адолат” социал-демократик партияси Сиёсий Кенгаши Марказий аппарати ташаббуси билан партиянинг ҳудудий Кенгашлар ҳисобчилари, Марказий аппарат ходимлари учун “Очиқлик ва шаффофлик – асосий мақсадимиз” мавзусида Ўқув семинари ўтказилди.

Ўқув семинаридан кўзланган мақсад партиянинг молиявий хўжалик фаолиятида қонунга риоя этиш, дастурий мақсадларни амалга оширишда  маблағлар сарфланишининг шаффофлигини таъминлаш ва партия тизимида коррупцияга йўл қўймаслик ҳамда унга қарши курашиш бўйича билимларини оширишдан иборат бўлди.

Ўқув семинарида Ўзбекистон Республикаси Ҳисоб палатаси, Адлия вазирлиги, Давлат солиқ қўмитаси, Молия вазирлиги масъул ходимлари, “Адолат” СДП Марказий назорат-тафтиш комиссияси аъзолари маърузалар билан иштирок этиб, сиёсий партияларнинг молиявий хўжалик фаолиятини амалга оширишнинг ташкилий-ҳуқуқий асослари, шунингдек, нодавлат нотижорат ташкилотларга берилган имтиёзлар ва мамлакатимизда қабул қилинган солиқ концепцияни амалга оширишга оид ҳамда сиёсий партиялар томонидан солиқ ҳисоботларини тузишдаги муаммолар атрофлича муҳокама этилди.

Семинарда мутахассислар томонидан таъкидланганидек, бугунги кунда энг муҳим давлат масалаларини ҳал этишда сиёсий партияларнинг роли ва таъсири, шунингдек, уларнинг парламентдаги фаолияти сезиларли даражада кучайди. Бугунги кунда сиёсий партиялар ўз дастурий мақсадларини илгари суриш ва амалга ошириш, электорат манфаатларини ҳимоя қилиш учун барча имкониятларга эгадир. 

Йиғилишда қайд этилганидек, сиёсий партияларни молиялаштириш қонунийлик, очиқлик, ошкоралик ва сиёсий партияларнинг тенг ҳуқуқлилиги принциплари асосида амалга ошириб борилмоқда. Ўзбекистон “Адолат” СДП ҳам ўз фаолиятини молиялаштириш ҳажми ва манбалари тўғрисидаги ахборотни белгиланган тартибда эълон қилиб бормоқда ва ўз аъзолари ҳамда жамоатчиликнинг партияни молиялаштириш тўғрисидаги маълумотлардан фойдаланишини таъминламоқда. 

Мутахассислар томонидан сиёсий партияларнинг мамлакат ижтимоий-сиёсий ҳаётидаги ўрни кучайиб бораётганлиги муносабати билан сиёсий партияларнинг молиявий интизомини мустаҳкамлаш муҳим аҳамиятга эга эканлигини қайд этилди. 

Бу ўринда замонавий ахборот-коммуникация технологияларидан ҳамда дастурларидан самарали фойдаланиш мухим аҳамиятга эга. Шу муносабат билан 2018 йилдан эътиборан партия тизимида бухгалтерия ҳисоби ва ҳисоботини юритиш учун УзАсбо дастурий-мажмуасидан фойдаланиб келинмоқда. Ушбу дастур Ўзбекистон Республикасида қабул қилинаётган янги тартибдаги Қонун, Қарор, Низом ва Йўриқномалар асосида доимий тарзда янгиланиб, такомиллаштириб борилиши бюджет маблағларидан тўғри ва мақсадли фойдаланишга асос бўлаётгани таъкидланди.

Семинар якунида қонунчиликдаги солиқ тизими ҳамда давлат бюджети очиқлигини таъминлашга оид сўнгги ўзгаришларни партиянинг молиявий фаолиятига татбиқ этиш, хисоботларни тўғри юритиш, уларнинг очиқлиги ва шаффофлигини таъминлаш бўйича тегишли вазифалар белгилаб олинди.

Ўзбекистон “Адолат” СДП

Матбуот хизмати

Ортга кайтиш

АЛОҚА

Манзилимиз: Тошкент шаҳри, Чилонзор тумани, Шарқ тонги кўчаси, 23-уй. Мўлжал: Озарбайжон Республикаси элчихонаси:

Телефон: 71-2730731 71-2884654 (139)

Электрон манзил: adolat.sdp@exat.uz

САЙТ ТЕСТ РЕЖИМИДА ИШЛАМОҚДА:

www.adolat.uz веб-сайти 2018 йилнинг 21 май куни электрон ОАВ сифатида давлат рўйхатидан ўтказилган. Гувоҳнома рақами: 1232. Муассис: Ўзбекистон Адолат СДП. Таҳририят манзили: 100043, Тошкент шаҳри, Чилонзор тумани, Шарқтонгги кўчаси, 23-уй. Электрон манзил: info@adolat.uz

Сайт материалларидан фойдаланилганда Фойдаланиш шартларига амал қилиниши шарт. Барча ҳуқуқлар Ўзбекистон Республикасининг оммавийахборот воситалари тўғрисидаги ҳамда муаллифлик ва турдош ҳуқуқлар тўғрисидаги қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда ҳимояланган

#

Мурожаатингиз учун рахмат!