Бухородан онлайн: депутат Мақсуд Ҳамидов “Адолат қабулхонаси”да аҳоли мурожаатлари билан танишди


Partiya yangiliklari: Янгиликлар
Viloyat: БУХОРО

Ўзбекистон “Адолат” СДП томонидан аҳоли мурожаатлари билан ишлаш, уларнинг муаммоларини ўрганган ҳолда амалий ечимларига аҳамият қаратиш мақсадида партия томонидан “Адолат қабулхона”лари ташкил этилган. Бугунги кунга қадар партия вилоят, туман ва шаҳар Кенгаши ходимлари, депутатлар томонидан “Адолат қабулхонаси”да жуда кўп мурожаатлар ўрганилди. Жумладан, 2018 йил ҳисобида таҳлил қиладиган бўлсак, фуқаролардан жами 149 та мурожаат келиб тушган. Мурожаатлар фуқаролик масалалари, таълим тизими, ижтимоий масалалар, бандлик, соғлиқни сақлаш, тадбиркорлик, уй-жой, йўл транспорт масалалари тўғрисида бўлиб, ҳар бир партия ходими ҳамда депутатлар уларни вақтида ўрганиб, мурожаатлар амалий натижаларга эришилган. Ечимини топган ва ижроси таъминланган мурожаатлар 110 тани ташкил этган бўлса, 7 та мурожаатларнинг амалий натижаларини ҳал этиш мақсадида эса ҳуқуқий маслаҳатлар берилган. 32 та мурожаат юзасидан ўрганиш ишлари олиб борилмоқда.

Партиянинг Вобкент туман Кенгашида ташкил этилган “Адолат қабулхонаси”да ҳам партия ходими ва депутат кўмагида аҳоли муаммолари ўз ечимини топмоқда. Ёшларнинг, хотин-қизларнинг бандлиги таъминлаш, уларнинг тадбиркорлик фаолиятини қўллаб-қувватлаш масалаларига жуда катта эътибор қаратилмоқда. Бу борада депутат “Адолат қабулхонаси”да фуқароларнинг мурожаатларини ўрганиб, улар юзасидан ўз таклифларини билдириб ўтмоқда. Шу билан бирга тегишли ташкилотларга ўзининг депутатлик сўрови билан мурожаат қилиб, депутатлик назоратини ўрнатмоқда.

Ушбу “Адолат қабулхонаси”даги мурожаатларни ўрганиш жараёни депутат Мақсуд Ҳамидовнинг бир кунлик фаолиятига якун ясади.

Кун давомида биз билан қолганинггиз учун раҳмат!

Моҳигул АБДУЛЛАЕВА,

Ўзбекистон “Адолат” СДП

Бухоро вилоят Кенгаши

матбуот котиби

Бизни ижтимоий тармоқларда ҳам кузатинг:

t.me/adolat_uz

instagram.com/adolat_sdp/

facebook.com/sdpu.adolat/

twitter.com/AdolatSDP

Ортга кайтиш

АЛОҚА

Манзилимиз: Тошкент шаҳри, Чилонзор тумани, Шарқ тонги кўчаси, 23-уй. Мўлжал: Озарбайжон Республикаси элчихонаси:

Телефон: 71-2730731 71-2884654 (139)

Электрон манзил: adolat.sdp@exat.uz

САЙТ ТЕСТ РЕЖИМИДА ИШЛАМОҚДА:

www.adolat.uz веб-сайти 2018 йилнинг 21 май куни электрон ОАВ сифатида давлат рўйхатидан ўтказилган. Гувоҳнома рақами: 1232. Муассис: Ўзбекистон Адолат СДП. Таҳририят манзили: 100043, Тошкент шаҳри, Чилонзор тумани, Шарқтонгги кўчаси, 23-уй. Электрон манзил: info@adolat.uz

Сайт материалларидан фойдаланилганда Фойдаланиш шартларига амал қилиниши шарт. Барча ҳуқуқлар Ўзбекистон Республикасининг оммавийахборот воситалари тўғрисидаги ҳамда муаллифлик ва турдош ҳуқуқлар тўғрисидаги қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда ҳимояланган

#

Мурожаатингиз учун рахмат!