Сиёсий-ҳуқуқий билимларни мустаҳкамлаш – демократик жамият пойдевори


Partiya yangiliklari: Янгиликлар Siyosiy o`quvlar
Viloyat: САМАРКАНД

Жомбой туманидаги “Олмазор” маҳалла фуқаролар йиғинида халқ депутатлари туман Кенгаши депутатлигига Ўзбекистон “Адолат” СДПдан сайланган депутат Жаҳонгир Ниязов томонидан жамиятда аҳолининг ҳуқуқий онгини оширишга қаратилган “Сиёсий-ҳуқуқий билимларни мустаҳкамлаш – демократик жамият пойдевори” лойиҳаси доирасидаги сиёсий ўқув ташкил этилди.

Сиёсий ўқувда депутат Ж.Ниязов мамлакатимизда қабул қилинаётган қонун ҳужжатларининг мазмун моҳияти, жамиятда амалга оширилаётган ислоҳотлардан фуқароларнинг мунтазам хабардорлиги уларнинг сиёсий-ҳуқуқий маданияти янада ўсиб бориши, жамиятни демократлаштириш жараёнларини жадаллаштиришга хизмат қилишини таъкидлаб ўтди.

Комила Умарова, партиянинг Жомбой туман Кенгаши раиси:

– Бугун мамлакатимизда инсон манфаатларига олий қадрият сифатида эътибор қаратилиб, фуқароларнинг ҳуқуқ ва қонуний манфаатларини ҳимоялаш, аҳоли саломатлигини мустаҳкамлаш борасида амалга оширилаётган ислоҳотлар ўз натижасини кўрсатмоқда, аҳолида ислоҳотларга дахлдорлик, эртанги кунга ишонч ҳисси ортишига хизмат қилмоқда. Бу каби ўқувларнинг ташкил этилиши эса фуқароларнинг сиёсий қарашлари, ҳуқуқий билимларини бойтитиш билан бир қаторда партиямизга хайрихоҳлар сафини кенгайтирмоқда.

Иштирокчилар сиёсий ўқув давомида ўзларини қизиқтирган савол ва ўйлантирган масалалар ечими юзасидан депутат билан фикрлашиб олдилар.

Лола САЙИДОВА,

Ўзбекистон “Адолат” СДП

Самарқанд вилоят Кенгаши

матбуот котиби

Бизни ижтимоий тармоқларда ҳам кузатинг:

t.me/adolat_uz

instagram.com/adolat_sdp/

facebook.com/sdpu.adolat/

twitter.com/AdolatSDP

Ортга кайтиш

АЛОҚА

Манзилимиз: Тошкент шаҳри, Чилонзор тумани, Шарқ тонги кўчаси, 23-уй. Мўлжал: Озарбайжон Республикаси элчихонаси:

Телефон: 71-2730731 71-2884654 (139)

Электрон манзил: adolat.sdp@exat.uz

САЙТ ТЕСТ РЕЖИМИДА ИШЛАМОҚДА:

www.adolat.uz веб-сайти 2018 йилнинг 21 май куни электрон ОАВ сифатида давлат рўйхатидан ўтказилган. Гувоҳнома рақами: 1232. Муассис: Ўзбекистон Адолат СДП. Таҳририят манзили: 100043, Тошкент шаҳри, Чилонзор тумани, Шарқтонгги кўчаси, 23-уй. Электрон манзил: info@adolat.uz

Сайт материалларидан фойдаланилганда Фойдаланиш шартларига амал қилиниши шарт. Барча ҳуқуқлар Ўзбекистон Республикасининг оммавийахборот воситалари тўғрисидаги ҳамда муаллифлик ва турдош ҳуқуқлар тўғрисидаги қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда ҳимояланган

#

Мурожаатингиз учун рахмат!