Юксак ҳуқуқий маданият – тараққиёт гарови


Partiya yangiliklari: Янгиликлар Расмий хабарлар
Viloyat: НАВОИЙ

Бугун Ўзбекистон “Адолат” СДП Навоий вилояти Кенгаши томонидан Навоий давлат педагогика иститути мажлислар залида партиянинг “Юксак ҳуқуқий маданият – тараққиёт гарови” лойиҳаси доирасида “Жамиятда юксак ҳуқуқий маданиятни шакллантиришда сиёсий партияларнинг ўрни” мавзусидаги семинар бўлиб ўтди.

Тадбирда Ўзбекистон “Адолат” СДП Сиёсий Кенгаш раиси ўринбосари Абдукамол Рахмонов иштирокида, вилоят Кенгаш ходимлари, шаҳар ва туман Кенгаш раислари, ижрочи котиблар, депутатлар, партия фаоллари ҳамда оммавий ахборот воситалари ходимлари иштирок этди.

Семинардан мақсад — Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 9 январдаги “Жамиятда ҳуқуқий онг ва ҳуқуқий маданиятни юксалтириш тизимини тубдан такомиллаштириш тўғрисида”ги фармони ижросини таъминлаш, унинг мазмун-моҳиятини партия фаоллари ўртасида кенг тарғиб қилиш, жумладан хотин-қизларнинг ҳуқуқий онги ва ҳуқуқий маданиятини юксалтиришда жамоат ташкилотларининг ролини кучайтириш.

Таъкидланганидек, бугунги кунда сиёсий онг ва ҳуқуқий маданиятни оширишда сиёсий партияларнинг роли муҳим ҳисобланади. Жорий йилда аҳоли ва сайловчилар билан янада яқинроқ мулоқот олиб бориш, сўнгги йилларда миллий қонунчилигимизга киритилган янгиланишлардан хабардор қилиш орқали уларнинг ҳуқуқий маданияти ошириш долзарб саналади. Шунингдек, ҳуқуқий маданият кишиларнинг ҳуқуқий саводхонлик даражаси, қонунларга бўлган ҳурмати, ҳуқуқий нормаларни ижро этиши, ҳаётга тадбиқ эта олиш кўникмаси, ҳуқуқбузарликларга нисбатан муросасизлик, қонунларга итоаткорлик, сиёсий жараёнларда фаоллик ҳамда ташаббускорлигини англатади.

Юсуф Маликов, Халқ депутатлари вилоят Кенгашии депутати:

Халқ давлат идораларига эмас, давлат идоралари халқимизга хизмат қилиши керак. Президентимиз томонидан илгари сурилган ва бугун ҳаётимиздан тобора чуқур ўрин олаётган ушбу тамойил юртдошларимизнинг ҳаётдан рози бўлиб яшашига замин яратмоқда. Бу каби ташаббус бугун Навоий вилоятимизнинг энг узоқ ҳудудида яшаётган юртдошларимиз ҳаёти, миллионлаб инсонларнинг онги, қалби ва дунёқараши ўзгаришига ҳам туртки бўлаётгани бунинг яққол исботидир.

Жумладан, партия томонидан фуқароларнинг ҳуқуқий онг ва ҳуқуқий маданиятини янада юксалтириш, ёшларнинг ҳуқуқ соҳасига бўлган қизиқишларини ошириш, баркамол авлод қилиб тарбиялаш мақсадида ўтказиб келинаётган “Конституция билимдони” кўрик-танлови, “Ватан келажаги ёшлар қўлида”, “Сиёсий-ҳуқуқий билимларни мустаҳкамлаш – демократик жамият пойдевори” лойиҳалари доирасида ҳафтанинг ҳар сешанба кунлари маҳаллаларда ўтказилаётган сиёсий ўқувлар ҳамда бошқа ҳуқуқий тарғибот тадбирларининг самарадорлигини янада ошириш зарурлиги таъкидланди.

Бу борадаги ишларни тизимли амалга оширишда тарғиботнинг илғор ва таъсирчан воситаларидан, хорижий давлатларнинг бу борадаги ижобий тажрибаларидан етарли даражада фойдаланиш, мутасадди давлат идоралари билан ижтимоий ҳамкорликни кучайтириш зарурлиги ҳам айтиб ўтилди.

Қизғин баҳс ва мунозара остида ўтган семинар якунида иштирокчилар ўзларини қизиқтирган саволларга атрофлича жавоб олишди.

Садоқат ШАМСИЕВА,

Ўзбекистон “Адолат” СДП

Навоий вилоят Кенгаши

матбуот котиби

Бизни ижтимоий тармоқларда ҳам кузатинг:

t.me/adolat_uz

instagram.com/adolat_sdp/

facebook.com/sdpu.adolat/

twitter.com/AdolatSDP

Ортга кайтиш

АЛОҚА

Манзилимиз: Тошкент шаҳри, Чилонзор тумани, Шарқ тонги кўчаси, 23-уй. Мўлжал: Озарбайжон Республикаси элчихонаси:

Телефон: 71-2730731 71-2884654 (139)

Электрон манзил: adolat.sdp@exat.uz

САЙТ ТЕСТ РЕЖИМИДА ИШЛАМОҚДА:

www.adolat.uz веб-сайти 2018 йилнинг 21 май куни электрон ОАВ сифатида давлат рўйхатидан ўтказилган. Гувоҳнома рақами: 1232. Муассис: Ўзбекистон Адолат СДП. Таҳририят манзили: 100043, Тошкент шаҳри, Чилонзор тумани, Шарқтонгги кўчаси, 23-уй. Электрон манзил: info@adolat.uz

Сайт материалларидан фойдаланилганда Фойдаланиш шартларига амал қилиниши шарт. Барча ҳуқуқлар Ўзбекистон Республикасининг оммавийахборот воситалари тўғрисидаги ҳамда муаллифлик ва турдош ҳуқуқлар тўғрисидаги қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда ҳимояланган

#

Мурожаатингиз учун рахмат!