Маҳкумлар учун касб-ҳунарга ўқитиш марказлари ташкил этилади


Partiya yangiliklari: Янгиликлар Расмий хабарлар

Вазирлар Маҳкамасининг 16.04.2019 йилдаги «Озодликдан маҳрум этилган шахслар учун умумий таълим ва касб-ҳунарга ўқитиш тизимини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги 318-сон қарори қабул қилинди.

Эслатиб ўтамиз, маҳкумни ахлоқан тузатишнинг асосий воситаларига умумий ва ҳунар таълими, касб тайёргарлиги ҳам киради (ЖИКнинг 7-моддасига қаранг).

ИИВ ЖИЭББнинг жазони ижро этиш муассасаларида умумтаълим мактабларининг 6 та филиали фаолият кўрсатмоқда. Улар тегишли туман (шаҳар) халқ таълими бўлимларига бўйсунади. Уларда ўқувчи маҳкумлар сонидан қатъи назар синфлар очишга рухсат этилади. 

Бундан ташқари, колониялар ҳудудида жойлашган 4 та касб-ҳунар таълими маркази касб-ҳунарга ўқитиш марказларига айлантирилади. Улар Меҳнат вазирлиги тасарруфига ўтказилади. У ерда маҳкумларни тарбиялаш, ўқитиш ва касбга тайёрлаш билан шуғулланадилар. Касб-ҳунарга қисқа муддатли тайёрлаш касбларининг рўйхати бир ой муддатда ишлаб чиқилиб, тасдиқланади. 2020/2021 ўқув йилидан бошлаб ўқитиш жараёнига замонавий ахборот-коммуникация ва инновация технологиялари жорий этилади.

Келгусида пробация хизмати назорати остидаги шахслар, яъни озодликдан маҳрум қилиш билан боғлиқ бўлмаган жазога маҳкум этилганлар, шартли ҳукм қилинганлар ва жазони ўташдан муддатидан илгари шартли озод қилинганларни ҳам ўқита бошлайдилар (батафсил қаранг). 2 ой муддатда тегишли таклифлар киритилиши керак.

Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида эълон қилинган ва 17.04.2019 йилдан кучга кирди.

Манба: Norma.uz



Подробнее

Ортга кайтиш

АЛОҚА

Манзилимиз: Тошкент шаҳри, Чилонзор тумани, Шарқ тонги кўчаси, 23-уй. Мўлжал: Озарбайжон Республикаси элчихонаси:

Телефон: 71-2730731 71-2884654 (139)

Электрон манзил: adolat.sdp@exat.uz

САЙТ ТЕСТ РЕЖИМИДА ИШЛАМОҚДА:

www.adolat.uz веб-сайти 2018 йилнинг 21 май куни электрон ОАВ сифатида давлат рўйхатидан ўтказилган. Гувоҳнома рақами: 1232. Муассис: Ўзбекистон Адолат СДП. Таҳририят манзили: 100043, Тошкент шаҳри, Чилонзор тумани, Шарқтонгги кўчаси, 23-уй. Электрон манзил: info@adolat.uz

Сайт материалларидан фойдаланилганда Фойдаланиш шартларига амал қилиниши шарт. Барча ҳуқуқлар Ўзбекистон Республикасининг оммавийахборот воситалари тўғрисидаги ҳамда муаллифлик ва турдош ҳуқуқлар тўғрисидаги қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда ҳимояланган

#

Мурожаатингиз учун рахмат!