“Истеъдод клуби” ёш иқтидорларга йўл очмоқда


Partiya yangiliklari: Ёшлар қаноти
Viloyat: ХОРАЗМ

Биз ёшлар чиндан ҳам толеи порлоқ авлодлармиз. Юртимиз ёшлари учун неки имкониятлар бўлса, барчаси яратилмоқда. Айниқса, адабиётга бўлган эътибор, ижод аҳлининг ҳар томонлама қўллаб-қуватланиши бизни ниҳоятда хурсанд қилмоқда. Бунинг ёрқини ифодасини Ўзбекистон “Адолат” социал-демократик партияси Хоразм вилоят Кенгаши “Ёш адолатчилар қаноти” қошида фаолият юритаётган “Истеъдод” клуби мисолида ҳам кўришимиз мумкин. Воҳамизда ўзига бўлган ишонч ва иқтидорини сайқаллашга интилаётган ижодкор, истеъдодли тенгдошларимиз клубимизнинг фаол аъзоларидан десак муболаға бўлмайди. Эндигина адабиёт бўстонига кириб келаётган ёш қаламкашлар, устоз шоирлардан сабоқ олиб маҳорат дарсларини ўтаб келмоқдалар.

Устозларимиздан Қурбон Муҳаммадризо, Замира Абдуллаева, Биби Мариям Бегимова ва бошқа воҳамизга таниқли ижодкор шоирлар, журналистлар биз ёшларга шеърият, журналистика ва нотиқлиқ санъатлари бўйича сабоқ беришмоқда. Устозларимиз ўзларининг ижодий тажрибалари билан ўртоқлашиш билан бирга бизни ўз фарзандларидек яқин билиб, Ватанни севиш ва уни ардоқлашга, юрт корига ярайдиган, юрт дарди билан яшайдиган садоқатли инсонлар бўлиб шаклланишимиз учун бор куч ғайратларини аяшмаяпти. Уларнинг бу фидойилиги клубимиз машғулотларига қатнаётган ёшларга йўлчи юлдуз бўлишига ишонаман.

Ҳар соҳада эпчил, илғор, азму-шижоатли ёшлар, Хоразм вилояти “Адолат” социал-демократик партияси ташаббуси билан ташкил этилган “Адолат дўпписи”, “Адолат белбоғи” совғалари ҳамда сертификати билан тақдирланиб келинаётгани ва бу совғаларнинг талабгорлари кўпайиб бораётгани юзлаб иқтидорли ёшларни кашф қилишга хизмат қилмоқда. Энг муҳими ана шундай рағбатлардан кейин клубимиз аъзоларининг ўз ҳаётига ва келажагига бўлган ишончи янада ортиб бормоқда.

Мен ҳам ижодкор қиз сифатида мазкур клубнинг аъзоси эканлигимдан фахрланаман. Адабиётимиз гулшанини юксакларга кўтариб, жаҳоннинг олий минбарларига олиб чиқишга ва энг муҳими Президентимизнинг биз ёшларга бўлган ишончини албатта оқлашга ҳаракат қиламан.

 

Мунира Раҳимова

Ўзбекистон “Адолат” СДП
Хоразм вилоят “Ёш адолатчилар қаноти”

қошидаги “Истедод клуби” фаол аъзоси

Ортга кайтиш

АЛОҚА

Манзилимиз: Тошкент шаҳри, Чилонзор тумани, Шарқ тонги кўчаси, 23-уй. Мўлжал: Озарбайжон Республикаси элчихонаси:

Телефон: 71-2730731 71-2884654 (139)

Электрон манзил: adolat.sdp@exat.uz

САЙТ ТЕСТ РЕЖИМИДА ИШЛАМОҚДА:

www.adolat.uz веб-сайти 2018 йилнинг 21 май куни электрон ОАВ сифатида давлат рўйхатидан ўтказилган. Гувоҳнома рақами: 1232. Муассис: Ўзбекистон Адолат СДП. Таҳририят манзили: 100043, Тошкент шаҳри, Чилонзор тумани, Шарқтонгги кўчаси, 23-уй. Электрон манзил: info@adolat.uz

Сайт материалларидан фойдаланилганда Фойдаланиш шартларига амал қилиниши шарт. Барча ҳуқуқлар Ўзбекистон Республикасининг оммавийахборот воситалари тўғрисидаги ҳамда муаллифлик ва турдош ҳуқуқлар тўғрисидаги қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда ҳимояланган

#

Мурожаатингиз учун рахмат!