Бойсун туманида янги газ-кимё комплекси барпо этилади


Partiya yangiliklari: Янгиликлар Расмий хабарлар

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг 2017 йил апрель ойида Россия Федерациясига ташрифи асносида Бойсун туманидаги "Мустақилликнинг 25 йиллиги" газ конида қидирув ва ўзлаштириш ишларини амалга ошириш, газ-кимё мажмуаси қуриш бўйича маҳсулот тақсимотига оид битим имзоланган эди.

Умумий қиймати 5,27 миллиард АҚШ долларига тенг ушбу лойиҳа икки босқичда амалга оширилади. 

2018-2022 йилларга мўлжалланган биринчи босқичда йилига 5 миллиард куб метр газни қайта ишлаш қувватига эга завод қурилади.2023-2025 йилларга мўлжалланган иккинчи босқичда 1,5 миллиард куб метр газни қайта ишлаш ҳисобига йилига 500 минг тонна полимер маҳсулотлари ишлаб чиқариш қувватига эга газ-кимё мажмуаси барпо этилади. Лойиҳа амалга оширилгандан сўнг 2 минг 200 иш ўрни яратилади.

Ҳозирги кунда газ конининг 3D сейсмик қидирув ишлари ўтказилмоқда, “Eriell” компанияси томонидан 7 та баҳолаш қудуғи бурғуланмоқда. Объектда "Baker Hughes”, “Halliburton” ва “Schlumberger” хорижий компаниялари мутахассислари ҳам меҳнат қилмоқда.

Бойсун туманида бошланган навбатдаги лойиҳа мамлакатимизнинг жанубий ҳудудини комплекс ривожлантириш, ёқилғи-энергетика, кимё, қурилиш саноати ва транспорт инфратузилмаси корхоналари қувватларини ошириш имконини беради. 

Президентимизга лойиҳа доирасида амалга оширилаётган ишлар ва келгусида эришиладиган натижалар ҳақидаги тақдимот намойиш этилди.

Шавкат Мирзиёев конда ўтказилаётган геология-қидирув жараёни, уни ўзлаштириш, ташқи инфратузилмаларни ва газни қайта ишлаш заводини қуришни жадаллаштириш бўйича зарур кўрсатмалар берди.

Шу ерда Сурхондарё вилоятида 900 мегаватли иссиқлик электр станцияси қуриш, вилоятда саноат соҳасини ривожлантириш, муҳандислик тармоқларини модернизация қилиш, 2019-2020 йилларда Бойсун туманида аҳолини ичимлик суви билан таъминлаш, Сариосиё туманини ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш бўйича амалга ошириладиган ишлар тақдимотлари ўтказилди.

Манба: Ўзбекистон Республикаси Президенти

Матбуот хизмати

 

Ортга кайтиш

АЛОҚА

Манзилимиз: Тошкент шаҳри, Чилонзор тумани, Шарқ тонги кўчаси, 23-уй. Мўлжал: Озарбайжон Республикаси элчихонаси:

Телефон: 71-2730731 71-2884654 (139)

Электрон манзил: adolat.sdp@exat.uz

САЙТ ТЕСТ РЕЖИМИДА ИШЛАМОҚДА:

www.adolat.uz веб-сайти 2018 йилнинг 21 май куни электрон ОАВ сифатида давлат рўйхатидан ўтказилган. Гувоҳнома рақами: 1232. Муассис: Ўзбекистон Адолат СДП. Таҳририят манзили: 100043, Тошкент шаҳри, Чилонзор тумани, Шарқтонгги кўчаси, 23-уй. Электрон манзил: info@adolat.uz

Сайт материалларидан фойдаланилганда Фойдаланиш шартларига амал қилиниши шарт. Барча ҳуқуқлар Ўзбекистон Республикасининг оммавийахборот воситалари тўғрисидаги ҳамда муаллифлик ва турдош ҳуқуқлар тўғрисидаги қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда ҳимояланган

#

Мурожаатингиз учун рахмат!