Депутат халқ орасида: аҳолига ноқулайлик туғдираётган боши берк қилинган кўчалар


Partiya yangiliklari: Янгиликлар Fraksiya yangiliklari
Viloyat: САМАРКАНД

Айни кунларда Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутатлари ўзларининг сайлов округларидаги сайловчилар билан учрашиш мақсадида жойларда аҳоли билан юзма-юз мулоқотлар олиб бормоқда. Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати Шуҳрат Полвонов ҳам Самарқанд туманига ташрифи буюриб тумандаги соғлиқни сақлаш, таълим муассасалари, корхона ва ташкилотларда, аҳоли хонадонларида бўлиб, фуқаролар билан мулоқотлар ўтказмоқда.

Таъкидлаш ўринлики, депутатнинг Самарқанд туманидаги аҳоли билан олиб бораётган юзма-юз мулоқотлари жойларда мавжуд муаммоларни бартараф этиш мақсадида олиб бораётган изланишлари фуқароларнинг эртанги кунга, келажакка бўлган ишончини мустаҳкамлашга хизмат қилмоқда.

Хусусан, Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати Шуҳрат Палвоновнинг Самарқанд туманидаги “Қўйи Чордара” маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудидаги ижтимоий шарт-шароитларни ўрганиш асосида тегишли давлат идоралари раҳбарлари билан аҳволни яхшилаш бўйича мулоқотлари ҳам ўзининг ижобий самараларини бермоқда.

Учрашув чоғида аҳоли томонидан асосан бандлик, ички йўллар, коммунал соҳа, соғлиқни сақлаш соҳаларидаги мурожаатлар билан бир қаторда, “Қўйи Чордара” маҳалласида 8 та кўчалар Самарқанд шаҳридаги Ватанпарвар ҳарбий шаҳарчасининг чегара деворларининг қурилиши натижасида боши берк кўча ҳолатга келиб қолгани аҳоли учун бир қатор ноқулайликлар туғдираётгани ҳақидаги масалалар ўртага ташланди. Депутат Шуҳрат Полвонов Самарқанд вилоят архитектура бош бошқармаси, Самарқанд туман кадастр бўлими, Самарқанд туман қурилиш ишлари бўйича ҳоким ўринбосари иштирокида кўтарилган масалалар муҳокама этилди. Муаммоларни масъул мутасадди идора ва ташкилотлар томонидан кечиктирмай ҳал этилишини ўз назоратига олди.

Лола САЙИДОВА,

Ўзбекистон “Адолат” СДП

Самарқанд вилоят Кенгаши

матбуот котиби

Бизни ижтимоий тармоқларда ҳам кузатинг:

t.me/adolat_uz

instagram.com/adolat_sdp/

facebook.com/sdpu.adolat/

twitter.com/AdolatSDP

Ортга кайтиш

АЛОҚА

Манзилимиз: Тошкент шаҳри, Чилонзор тумани, Шарқ тонги кўчаси, 23-уй. Мўлжал: Озарбайжон Республикаси элчихонаси:

Телефон: 71-2730731 71-2884654 (139)

Электрон манзил: adolat.sdp@exat.uz

САЙТ ТЕСТ РЕЖИМИДА ИШЛАМОҚДА:

www.adolat.uz веб-сайти 2018 йилнинг 21 май куни электрон ОАВ сифатида давлат рўйхатидан ўтказилган. Гувоҳнома рақами: 1232. Муассис: Ўзбекистон Адолат СДП. Таҳририят манзили: 100043, Тошкент шаҳри, Чилонзор тумани, Шарқтонгги кўчаси, 23-уй. Электрон манзил: info@adolat.uz

Сайт материалларидан фойдаланилганда Фойдаланиш шартларига амал қилиниши шарт. Барча ҳуқуқлар Ўзбекистон Республикасининг оммавийахборот воситалари тўғрисидаги ҳамда муаллифлик ва турдош ҳуқуқлар тўғрисидаги қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда ҳимояланган

#

Мурожаатингиз учун рахмат!