Ёрмамат Холиёров: иқтисодий салоҳият ва тараққиёт даражаси мутаносиб бўлиши зарур


Partiya yangiliklari: Янгиликлар Муносабат Fraksiya yangiliklari

Президентимиз Шавкат Мирзиёевнинг жорий йил 30 апрель – 1 май кунлари Сурхондарё вилоятига ташрифи давомида вилоятдаги мажуд ерости қазилма бойликларини ўзлаштириш, қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари етиштириш имкониятлари, улардан фойдаланиш даражаси, маҳаллий аҳолининг тадбиркорлик ва яратувчанликка сафарбарлик ҳолати, олиб борилаётган қурилиш ишлари, тўғридан-тўғри инвестиция жалб этиш ҳолатлари хусусида сўз юритилди.

Ўрганишлар вилоятдаги мазкур имкониятлардан фойдаланиш даражаси талабга нисбатан пастлиги, хусусан, аҳоли жон бошига ялпи ҳудудий маҳсулот ишлаб чиқариш мамлакат кўрсаткичидан 2,3 баробар, хизмат кўрсатиш 2 баробар, саноат маҳсулотлари ишлаб чиқариш ва экспорт қилиш 8 баробар кам экани, аҳолининг фаол қисмининг ўн фоизи ишсизлиги, тоза ичимлик сув билан таъминлаш даражаси 54 фоизни ташкил қилиши қайд этилди. Шунингдек, қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини йилига уч марта ишлаб чиқариш имконияти ҳам тўлиқ ишга солинмагани таъкидланди. Дарҳақиқат, Сурхондарё улкан салоҳият ва имкониятга эга ҳудудларимиздан. Саховатли замини, меҳнаткаш халқи, йўқни йўндира оладиган тадбиркору ишбилармонлари, ақл-заковатли раҳбар кадрлари салоҳияти билан бу вилоят иқтисодиётини янада кўтариш имкони мавжуд. Ташриф давомида бу борада белгиланган режаларни амалга оширишда раҳбарлар масъулияти ва жавобгарлигини ошириш масалаларига ҳам бот-бот эътибор қаратилгани бежиз эмас.

Шу боис, халқ депутатлари Сурхондарё вилоят Кенгашининг навбатдан ташқари сессиясида қатнашиб, нутқ сўзлаган Президентимиз вилоятдаги мавжуд қолоқлик, униг юзага келиш сабаблари ҳақида фикр юритиш асносида муаммоларни бартараф этиш бўйича қимматли таклиф ҳамда кўрсатмалар берди.

Сессияда вилоятда амалга оширилаётган йирик инвестицион лойиҳалар билан бир қаторда, тўғридан-тўғри инвестицион лойиҳаларни жалб этиш ишларида ҳам қолоқлик мавжудлигига эътибор қилинган ҳолда, 2019-2020 йилларда 23 триллион 632 миллиард сўм бўлган 649 та инвестициявий лойиҳа режаси маъқулланди. Ушбу лойиҳалар доирасида 2,2 миллиард АҚШ доллари миқдорида тўғридан-тўғри хорижий инвестициялар жалб этилиши белгиланди.

Мазкур лойиҳаларни амалга ошириш ҳисобига вилоятда 11,5 мингта иш ўрни яратилиши, экспорт салоҳияти ортишига эришиш имконияти вужудга келади.

Президентимиз вилоятнинг мавжуд салоҳиятидан фойдаланиш даражасининг пастлигида масъул раҳбарлар фаолиятини танқид қилди ва вилоят ҳокими вазифасига янги раҳбар — Тўра Боболов номзодини тавсия қилди. Депутатлар тавсия этилган номзодни тўла қўллаб-қувватлашди.

Таъкидлаш жоизки, ҳудудни янада ривожлантириш бўйича белгилаб берилган вазифаларнинг бажарилишини таъминлашда вилоят бошқаруви раҳбар ходимлари билан бир қаторда, вилоятдан Олий Мажлис Қонунчилик палатасига сайланган депутатлар ҳам ўз фаолиятини яна бир бор қайтадан таҳлил этган ҳолда, маҳаллий депутатлар билан ҳамкорликдаги ишларни самарали ташкил этиши зарур. Воҳа аҳлининг фаровонлиги, соҳалардаги улкан салоҳиятга яраша ҳудудни ривожлантиришни кўзлаб олдимизга қўйилган ушбу вазифаларни ҳаётга татбиқ этиш ҳар биримиздан — ижро ҳокимиятидан тортиб, халқ вакиллари — депутатларгача фаолликни, жонкуярликни талаб этади.

Ёрмамат ХОЛИЁРОВ,

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси

Қонунчилик палатаси депутати,

Ўзбекистон “Адолат” СДП фракцияси аъзоси

Бизни ижтимоий тармоқларда ҳам кузатинг:

t.me/adolat_uz

instagram.com/adolat_sdp/

facebook.com/sdpu.adolat/

twitter.com/AdolatSDP

Ортга кайтиш

АЛОҚА

Манзилимиз: Тошкент шаҳри, Чилонзор тумани, Шарқ тонги кўчаси, 23-уй. Мўлжал: Озарбайжон Республикаси элчихонаси:

Телефон: 71-2730731 71-2884654 (139)

Электрон манзил: adolat.sdp@exat.uz

САЙТ ТЕСТ РЕЖИМИДА ИШЛАМОҚДА:

www.adolat.uz веб-сайти 2018 йилнинг 21 май куни электрон ОАВ сифатида давлат рўйхатидан ўтказилган. Гувоҳнома рақами: 1232. Муассис: Ўзбекистон Адолат СДП. Таҳририят манзили: 100043, Тошкент шаҳри, Чилонзор тумани, Шарқтонгги кўчаси, 23-уй. Электрон манзил: info@adolat.uz

Сайт материалларидан фойдаланилганда Фойдаланиш шартларига амал қилиниши шарт. Барча ҳуқуқлар Ўзбекистон Республикасининг оммавийахборот воситалари тўғрисидаги ҳамда муаллифлик ва турдош ҳуқуқлар тўғрисидаги қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда ҳимояланган

#

Мурожаатингиз учун рахмат!