Онлайн: 9 май - Хотира ва қадрлаш куни!


Partiya yangiliklari: Янгиликлар Ёшлар қаноти

Аждодлар хотирасини ёд этиб, эзгу ишларини давом эттириш, юртимиз тинчлиги ва равнақи йўлида хизмат қилган кексаларга алоҳида ҳурмат-эътибор кўрсатиш халқимизга хос азалий қадриятга айланган. Айниқса, Иккинчи жаҳон урушида ҳалок бўлган юртдошларимиз хотирасини ёд этиш, оловли жанггоҳлардан омон қайтган, оғир кунларни сабр-бардош билан енгган фахрийларимизга юксак эҳтиром, меҳр-оқибат кўрсатиш давлатимизнинг ҳамиша эътибор марказида бўлиб келмоқда.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг шу йилнинг 23 апрель куни имзолаган “Хотира ва қадрлаш кунига тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори ҳам бунинг ёрқин далили бўлди.

Мазкур ҳужжатлар ижроси доирасида айни кунларда барча давлат ва жамоат ташкилотлари қаторида Ўзбекистон “Адолат” социал-демократик партиясининг ҳудудий ва маҳаллий ташкилотлари томонидан ҳам жойларда кексалар ҳолидан хабар олиниб, улар иштирокида учрашувлар, маданий-маърифий тадбирлар ўтказилмоқда.

Ана шундай ўзига хос тадбирлардан бири бугун Ўзбекистон “Адолат” СДП ташаббуси билан “Эътибор ва ғамхўрлик - инсоний бурч” шиори остида ташкил этилди.

Унда Қонунчилик палатаси депутатлари, партия Марказий аппарати ва Тошкент шаҳар Кенгаши ходимлари, партия фахрийлар Кенгаши аъзолари, нуронийлар шунингдек партия аъзолари, хайрихоҳлари ва фаоллари иштирок этди.

Ўзбекистон “Адолат” СДП томонидан 9 май Хотира ва қадрлаш куни муносабати билан хайрия тадбирлар ташкил этиш анъанага тусига кирган бўлса-да, жорий йилдаги тадбир ҳам мазмунан, ҳам шаклан ўзгача кўринишда ташкил этилди.

Дастлаб партиянинг бирдамлик тамойилига ҳамоҳанг равишда республикадаги Миллий маданий марказлар фаоллари билан учрашув бўлиб ўтди. Самимий мулоқот тарзидаги учрашувда ўзбек халқининг энг қийин шароитларда ҳам бағрикенглик намунасини кўрсатган ҳолда уруш даврида эвокуация қилинган кўплаб аҳолини ўз бағрига олгани, ўзининг уйини, нонини бирга баҳам кўргани таъкидланди. Ҳозир эса юртимизда ҳукм сураётган дўстлик, миллатлараро тотувлик ва бирдамлик муҳити – тинчлик ҳамда барқарорлик, амалга оширилаётган ислоҳотлар самарадорлигини оширишнинг энг муҳим омили эканлиги қайд этилди.

Ўзбекистон “Адолат” СДП

Матбуот хизмати

Ортга кайтиш

АЛОҚА

Манзилимиз: Тошкент шаҳри, Чилонзор тумани, Шарқ тонги кўчаси, 23-уй. Мўлжал: Озарбайжон Республикаси элчихонаси:

Телефон: 71-2730731 71-2884654 (139)

Электрон манзил: adolat.sdp@exat.uz

САЙТ ТЕСТ РЕЖИМИДА ИШЛАМОҚДА:

www.adolat.uz веб-сайти 2018 йилнинг 21 май куни электрон ОАВ сифатида давлат рўйхатидан ўтказилган. Гувоҳнома рақами: 1232. Муассис: Ўзбекистон Адолат СДП. Таҳририят манзили: 100043, Тошкент шаҳри, Чилонзор тумани, Шарқтонгги кўчаси, 23-уй. Электрон манзил: info@adolat.uz

Сайт материалларидан фойдаланилганда Фойдаланиш шартларига амал қилиниши шарт. Барча ҳуқуқлар Ўзбекистон Республикасининг оммавийахборот воситалари тўғрисидаги ҳамда муаллифлик ва турдош ҳуқуқлар тўғрисидаги қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда ҳимояланган

#

Мурожаатингиз учун рахмат!