Онлайн: Эътибор ва ғамхўрлик – инсоний бурч


Partiya yangiliklari: Янгиликлар Ёшлар қаноти

Юртимизда кексаларни ардоқлаш ва ўтганларнинг хотирасини ёд этиш билан боғлиқ қадрият асрлар давомида аждодлардан авлодларга мерос бўлиб келмоқда. Халқимизга хос бу каби меҳр-мурувват ва эзгулик хислатлари Хотира ва қадрлаш куни байрами тантаналарида яна бир бор намоён бўлмоқда. Жойларда бугунги нурафшон, тинч ва осуда кунларимиз сабабчилари бўлмиш Иккинчи жаҳон уруши қатнашчилари ва фронт орти фахрийлари, тинчлигимизни мустаҳкамлаш, юртимиз сарҳадлари дахлсизлигини ҳимоя қилишда ўз хизмат бурчини адо этаётганда қурбон бўлган юртдошларимизни ёд этиш, фахрийлар ҳолидан хабар олиш каби бир қатор тадбирлар ўтказилмоқда.

Жумладан, Хотира ва қадрлаш куни муносабати билан Ўзбекистон “Адолат” социал-демократик партияси Сиёсий Кенгаши Марказий аппарати ва Тошкент шаҳар кенгаши фаоллари, “Ёш адолатчилар” қаноти аъзолари Чилонзор туманида истиқомат қилаётган фронт орти меҳнат фахрийлари хонадонида улар билан дилдан суҳбатлашиб, байрам билан табриклашди.

Партия депутатлари ва фаолларидан иборат гуруҳ иккинчи жаҳон уруши қатнашчилари, фронт ортида меҳнат қилган фахрийлар, бугунги кунда кексалик гаштини сураётган боболарни эъзозлаб, ҳолидан хабар олиб уларга юксак ҳурмат ва эҳтиром кўрсатишди. Жумладан Тошкент шаҳридаги ҳаракати чекланган кекса ёшдаги инсонларнинг уйига ташриф буюрилди ва партия совға-саломлари билан кўнгиллари шод этилди.

 

Дориламон кунлар шукронасида, невара-эваралари ардоғида яшаётган Вагапова Мағфурат 93 ёшда.

— Тинчлик — бу энг буюк неъмат, ўша машъум уруш йилларида бу кунлар биз учун армон эди. Уруш даврида нафақат жанггоҳларда, балки фронт таъминоти учун оғир меҳнатда қанчадан-қанча тенгдошларимиз, фарзандларимиз ва кексаларимиз қурбон бўлишди. Шу кунларга етказганига шукр. Менинг шу ёшга киришимга, бугунгидек тетик ва хушнуд бўлишим юртимиздаги тинчлик, биз кексаларга кўрсатилаётган ҳурмат ва эътибор туфайли, — дейди Мағфурат аяа.

Хонадонлардаги суҳбатлар давомида фахрийлар дунё халқлари бошига мусибат солган машъум уруш, оғир кунларни матонат билан енгиб ўтган ота-боболаримизнинг енгилмас иродаси, чексиз матонати ҳақида сўзлаб бердилар. Катта ҳаётий тажрибага эга бўлган кексаларимиз юз-кўзидаги хотиржамлик ва шукроналикни кўриб, юртимизда амалга оширилаётган ислоҳотларнинг нечоғлик инсонпарварликка асосланганини янада чуқурроқ ҳис қилдик.

Самимий руҳда ўтган ҳар бир суҳбатда фахрийларимизнинг юртимиз тинчлиги, халқ фаровонлиги, турмушимиз осойишталигини таъминлашда кўрсатган заҳматли меҳнатлари бугунги баркамол авлоднинг улғайишида улкан ҳисса эканлиги таъкидланди.

Ўзбекистон “Адолат” СДП

Матбуот хизмати

Ортга кайтиш

АЛОҚА

Манзилимиз: Тошкент шаҳри, Чилонзор тумани, Шарқ тонги кўчаси, 23-уй. Мўлжал: Озарбайжон Республикаси элчихонаси:

Телефон: 71-2730731 71-2884654 (139)

Электрон манзил: adolat.sdp@exat.uz

САЙТ ТЕСТ РЕЖИМИДА ИШЛАМОҚДА:

www.adolat.uz веб-сайти 2018 йилнинг 21 май куни электрон ОАВ сифатида давлат рўйхатидан ўтказилган. Гувоҳнома рақами: 1232. Муассис: Ўзбекистон Адолат СДП. Таҳририят манзили: 100043, Тошкент шаҳри, Чилонзор тумани, Шарқтонгги кўчаси, 23-уй. Электрон манзил: info@adolat.uz

Сайт материалларидан фойдаланилганда Фойдаланиш шартларига амал қилиниши шарт. Барча ҳуқуқлар Ўзбекистон Республикасининг оммавийахборот воситалари тўғрисидаги ҳамда муаллифлик ва турдош ҳуқуқлар тўғрисидаги қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда ҳимояланган

#

Мурожаатингиз учун рахмат!