Хотира абадий – қадр муқаддас


Partiya yangiliklari: Янгиликлар Партия Ҳаёти Аёллар қаноти Ёшлар қаноти
Viloyat: САМАРКАНД

Иккинчи жаҳон урушида фашизмга қарши курашишга ҳисса қўшганлар, урушда ҳалок бўлганларнинг хотирасини абадийлаштириш ҳамда мустақиллик йилларида хизмат бурчини бажариш чоғида ҳалок бўлган ҳарбий хизматчилар ва ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари ходимларининг хотирасини абадийлаштириш, бугун сафларимизда туриб Ватан обрў-эътиборини юксалтиришга, ёшларни маънавий-ахлоқий жиҳатдан тарбиялашга ҳисса қўшаётган фахрийларни эъзозлаш, уларга ҳурмат кўрсатиш мақсадида Давлатимиз раҳбари Шавкат Мирзиёев томонидан қабул қилинган “Хотира ва қадрлаш кунига тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори ижросини таъминлаш мақсадида уруш қатнашчилари, меҳнат фахрийлари, кексалар истиқомат қилувчи хонадонларга ташриф буюрилиб, улар ҳолидан хабар олинмоқда.

Ўзбекистон “Адолат” социал-демократик партияси Тайлоқ туман Кенгаши ташаббуси билан халқ депутатлари туман Кенгаши депутатлари, партия фаоллари бугунги тинч ва осуда кунлар, ватан озодлиги, юрт тинчлиги йўлида жон олиб жон берган аждодларимизни муқаддас хотирларини ёд этиб, бугун орамизда бўлган, сафимизда юрган улуғ ватан уруши иштирокчиларини доимий эътибор ва эъзозда эканликларини яна бир бор ҳис этишлари учун тумандаги уруш фахрийси Асрор бобо Истамов хонадонига ташриф буюрди.

Асрор бобо Истамов хонадонига ташриф отанинг мароқли суҳбати билан янада мазмунли ўтди. Учрашув чоғида партия фаоллари томонидан уруш фахрийсига эсдалик совғалар топширилди. Шу каби учрашувлар барча туман ва шаҳар Кенгашлари томонидан ҳам ташкил этилмоқда.

Нилуфар АКРАМОВА,

Ўзбекистон “Адолат” СДП

Тайлоқ туман Кенгаши раиси

Бизни ижтимоий тармоқларда ҳам кузатинг:

t.me/adolat_uz

instagram.com/adolat_sdp/

facebook.com/sdpu.adolat/

twitter.com/AdolatSDP

 

Ортга кайтиш

АЛОҚА

Манзилимиз: Тошкент шаҳри, Чилонзор тумани, Шарқ тонги кўчаси, 23-уй. Мўлжал: Озарбайжон Республикаси элчихонаси:

Телефон: 71-2730731 71-2884654 (139)

Электрон манзил: adolat.sdp@exat.uz

САЙТ ТЕСТ РЕЖИМИДА ИШЛАМОҚДА:

www.adolat.uz веб-сайти 2018 йилнинг 21 май куни электрон ОАВ сифатида давлат рўйхатидан ўтказилган. Гувоҳнома рақами: 1232. Муассис: Ўзбекистон Адолат СДП. Таҳририят манзили: 100043, Тошкент шаҳри, Чилонзор тумани, Шарқтонгги кўчаси, 23-уй. Электрон манзил: info@adolat.uz

Сайт материалларидан фойдаланилганда Фойдаланиш шартларига амал қилиниши шарт. Барча ҳуқуқлар Ўзбекистон Республикасининг оммавийахборот воситалари тўғрисидаги ҳамда муаллифлик ва турдош ҳуқуқлар тўғрисидаги қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда ҳимояланган

#

Мурожаатингиз учун рахмат!