Аҳолини иш билан таъминлаш, даромадларини ошириш чоралари кўрсатиб ўтилди


Partiya yangiliklari: Янгиликлар Расмий хабарлар

Президент Шавкат Мирзиёев Фарғона вилояти фаоллари иштирокидаги йиғилишда аҳолини иш билан таъминлаш, даромадларини ошириш масалаларига алоҳида эътибор қаратди. 

«Ҳар бир оила - тадбиркор» дастури доирасида ўз бизнесини бошламоқчи бўлган оилаларни аниқлаб, икки-уч ой ичида уларга жами 486 миллиард сўм миқдоридаги имтиёзли кредитларни тўлиқ ажратиш зарурлигини таъкидлади.

Фарғона – моҳир ҳунармандлар, уста деҳқонлар юрти. Бу ернинг кўнчилик, боғдорчилик анъаналари – тайёр бренд.

Бундан фойдаланиб, вилоятда чарм ва пойабзал маҳсулотлари ишлаб чиқариш бўйича қўшимча лойиҳаларни амалга ошириш, шунингдек, «Чарм-атторлик маркази»ни ташкил этиш бўйича топшириқлар берилди.

Келгуси икки йилда Олтиариқ туманида 3 минг гектар майдонда узумчилик, Қува туманида 2 минг гектарда анорчилик, Қувасой шаҳрида 2 минг гектар майдонда гилосчилик кластерлари ташкил этилиши маълум қилинди. Ушбу кластерлар ўзлари мева етиштириш билан бирга аҳолидан ҳам сотиб олади. Бунинг учун хонадонларга 15 миллион дона узум, 10 миллион дона гилос ва 5 миллион дона анор кўчатлари етказиб берилади. Бу ҳам аҳоли даромадларини, ҳам вилоят экспорт салоҳиятини оширади.

Яқин йилларда Олтиариқ туманини тўлиқ узум етиштиришга ихтисослаштириш, илмий тадқиқот институтлари ва Тошкент давлат аграр университети олимларининг тавсиялари асосида боғ ва ток қатор ораларида бозорбоп сабзавотлар етиштириш режалаштирилгани таъкидланди.

Манба: Ўзбекистон Республикаси Президенти

Матбуот хизмати

Ортга кайтиш

АЛОҚА

Манзилимиз: Тошкент шаҳри, Чилонзор тумани, Шарқ тонги кўчаси, 23-уй. Мўлжал: Озарбайжон Республикаси элчихонаси:

Телефон: 71-2730731 71-2884654 (139)

Электрон манзил: adolat.sdp@exat.uz

САЙТ ТЕСТ РЕЖИМИДА ИШЛАМОҚДА:

www.adolat.uz веб-сайти 2018 йилнинг 21 май куни электрон ОАВ сифатида давлат рўйхатидан ўтказилган. Гувоҳнома рақами: 1232. Муассис: Ўзбекистон Адолат СДП. Таҳририят манзили: 100043, Тошкент шаҳри, Чилонзор тумани, Шарқтонгги кўчаси, 23-уй. Электрон манзил: info@adolat.uz

Сайт материалларидан фойдаланилганда Фойдаланиш шартларига амал қилиниши шарт. Барча ҳуқуқлар Ўзбекистон Республикасининг оммавийахборот воситалари тўғрисидаги ҳамда муаллифлик ва турдош ҳуқуқлар тўғрисидаги қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда ҳимояланган

#

Мурожаатингиз учун рахмат!