Хўжайлида сиёсий ўқув ташкил қилинди


Partiya yangiliklari: Янгиликлар Siyosiy o`quvlar
Viloyat: ҚОРАҚАЛПОҒИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

Ўзбекистон “Адолат” социал-демократик партияси Хўжайли туман Кенгаши томонидан шакллантирилган кўнгилли лекторлар фуқароларга мамлакатимиз ва жаҳонда руй берган ижтимоий-сиёсий воқеалар ҳақида маълумотлар беришди.

Партиянинг «Сиёсий-ҳуқуқий билимларни мустаҳкамлаш – демократик жамият пойдевори!» лойиҳаси доирасида тумандаги «Саманкўл» ОФЙ ҳудудидаги 39-сонли умумтаълим мактабида ташкил қилинган сиёсий ўқув иштирокчиларда катта қизиқиш уйғотди.

Учрашувда ўтган ҳафта давомида Муҳтарам Президентимиз томонидан қабул қилинган қарорларнинг мазмун-моҳияти хусусида сўз юритилди.

Айниқса, жорий йил 2 апрель куни қабул қилинган «Аҳоли муаммолари билан ишлашда маҳалла институтининг мавқеини тубдан ошириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги фармонга батафсил тўхталиб ўтилди.

Демак, партия фаоллари томонидан ўтказилаётган сиёсий ўқувлар, фуқаролик жамияти қуриш йўлидаги ислоҳотлар самарадорлигини таъминлаш ва аҳолининг юртимизда амалга оширилаётган ислоҳотлар жараёнида янада фаол бўлишга чорлашда муҳим аҳамиятга эга.

Айшолпан ОРАЗЫМБЕТОВА,

Ўзбекистон “Адолат” СДП

Қорақалпоғистон Республикаси

ҳудудий Кенгаши

матбуот котиби

Бизни ижтимоий тармоқларда ҳам кузатинг:

t.me/adolat_uz

instagram.com/adolat_sdp/

facebook.com/sdpu.adolat/

twitter.com/AdolatSDP

Ортга кайтиш

АЛОҚА

Манзилимиз: Тошкент шаҳри, Чилонзор тумани, Шарқ тонги кўчаси, 23-уй. Мўлжал: Озарбайжон Республикаси элчихонаси:

Телефон: 71-2730731 71-2884654 (139)

Электрон манзил: adolat.sdp@exat.uz

САЙТ ТЕСТ РЕЖИМИДА ИШЛАМОҚДА:

www.adolat.uz веб-сайти 2018 йилнинг 21 май куни электрон ОАВ сифатида давлат рўйхатидан ўтказилган. Гувоҳнома рақами: 1232. Муассис: Ўзбекистон Адолат СДП. Таҳририят манзили: 100043, Тошкент шаҳри, Чилонзор тумани, Шарқтонгги кўчаси, 23-уй. Электрон манзил: info@adolat.uz

Сайт материалларидан фойдаланилганда Фойдаланиш шартларига амал қилиниши шарт. Барча ҳуқуқлар Ўзбекистон Республикасининг оммавийахборот воситалари тўғрисидаги ҳамда муаллифлик ва турдош ҳуқуқлар тўғрисидаги қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда ҳимояланган

#

Мурожаатингиз учун рахмат!