Олий таълим муассасасига ўқишга кириш учун тавсияномалар қандай берилади


Partiya yangiliklari: Янгиликлар Расмий хабарлар

Ички ишлар органлари ходимлари фарзандларининг давлат олий таълим муассасалари ҳамда Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги, Ички ишлар вазирлиги, Миллий гвардияси ва Давлат божхона қўмитасининг олий ва ўрта махсус таълим муассасаларига ўқишга кириши учун тавсиянома (тақдимнома) бериш тартиби тўғрисидаги низом тасдиқланди (ВМнинг 6.05.2019 йилдаги 375-сон қарорига қаранг). Адлия вазирлиги ўзининг Телеграм-каналида шу ҳақда хабар берди.

Ушбу тавсияномаларни ички ишлар органларининг шаҳодатланган ходимлари, терроризм ва жиноятчиликка қарши курашиш ҳамда жамоатчилик хавфсизлигини таъминлаш чоғида ҳалок бўлган ёки олган жароҳати туфайли ногирон бўлиб қолган ходимларининг фарзандлари олишлари мумкин.

Тавсиянома (тақдимнома) бир давлат олий таълим муассасасининг бакалавриати (иккинчи таълимдан ташқари) ҳамда Мудофаа вазирлиги, Ички ишлар вазирлиги, Миллий гвардияси ва Давлат божхона қўмитасининг олий (магистратура, иккинчи ва олий ўқув юртидан кейинги таълимдан ташқари) ва ўрта махсус таълим муассасаларининг кундузги ёки сиртқи таълим шаклига бир марта кириш учун 3 йилдан кўп бўлмаган муддатга берилади.

Тавсиянома бериш масаласини кўриб чиқиш учун комиссия тузилади. Ҳужжатлар комиссияга ҳар йили 15 мартгача тақдим этилади. Комиссия уларни ҳар йили 1 апрелгача кўриб чиқиб, бу бўйича баённома тузади. Тавсиянома олганларнинг рўйхати шу асосда ички ишлар вазирининг буйруғи билан тасдиқланади. Рўйхат таълим муассасаларига ўқишга қабул қилиш бўйича Давлат комиссиясига ҳар йили 1 майгача юборилади.

Тавсияномага асосан ўқишга қабул қилинган талаба (курсант) ўқишдан четлаштирилган тақдирда (шу жумладан ўз хоҳиши билан ўқишдан кетганда) уларга тавсиянома қайтадан берилмайди.

Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида эълон қилинган ва 6.05.2019 йилдан кучга кирди.

Манба: Norma.uz


Подр

Ортга кайтиш

АЛОҚА

Манзилимиз: Тошкент шаҳри, Чилонзор тумани, Шарқ тонги кўчаси, 23-уй. Мўлжал: Озарбайжон Республикаси элчихонаси:

Телефон: 71-2730731 71-2884654 (139)

Электрон манзил: adolat.sdp@exat.uz

САЙТ ТЕСТ РЕЖИМИДА ИШЛАМОҚДА:

www.adolat.uz веб-сайти 2018 йилнинг 21 май куни электрон ОАВ сифатида давлат рўйхатидан ўтказилган. Гувоҳнома рақами: 1232. Муассис: Ўзбекистон Адолат СДП. Таҳририят манзили: 100043, Тошкент шаҳри, Чилонзор тумани, Шарқтонгги кўчаси, 23-уй. Электрон манзил: info@adolat.uz

Сайт материалларидан фойдаланилганда Фойдаланиш шартларига амал қилиниши шарт. Барча ҳуқуқлар Ўзбекистон Республикасининг оммавийахборот воситалари тўғрисидаги ҳамда муаллифлик ва турдош ҳуқуқлар тўғрисидаги қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда ҳимояланган

#

Мурожаатингиз учун рахмат!