Онлайн: БПТларда: тинчлигимиз абадий бўлсин


Partiya yangiliklari: Янгиликлар Партия Ҳаёти Ёшлар қаноти
Viloyat: АНДИЖОН

Андижон давлат тиббиёт институтидаги Ўзбекистон “Адолат” СДП бошланғич партия ташкилоти ташаббуси билан ташкил этилган тадбир “Юрт тинчлиги ва осойишталигига масъулмиз” дея номланди. Унда “Ёш адолатчилар” билан бирга фахрийлар иштирок этдилар.

Тадбирда Иккинчи жаҳон уруши ҳаётимизга қанчалар соя солгани, унинг асорати йиллар ўтсада унутилмаслиги хусусида сўз юритилди. Ватан ҳимоясининг муқаддаслиги, ҳарбий тизимдаги ислоҳотлар ва юртимизда хукм сураётган тинчлик хақида маърузалар тингланди.

— Бу кунни қанча байрам қилсак арзийди,-дейди Ўзбекистон “Адолат” СДП Андижон вилоят кенгаши раиси Мадаминжон Мадазимов.-Кексаларга, фахрийларга ҳурмат кўрсатиш баробарида ёшларимизга тинчлик ва ватан ҳимояси энг олий бурч эканлигини тушунтиришимиз лозим. Бу инсон қадрини улуғлашга, эртанги фаровон ҳаётимиз ва осмонимизнинг мусаффолигига хизмат қилади.

Тадбир якунида фахрийларга эсдалик совғалари топширилди.

Муҳаббат ОТАМИРЗАЕВА,

Ўзбекистон “Адолат” СДП

Андижон вилоят Кенгаши

иш юритувчиси

Бизни ижтимоий тармоқларда ҳам кузатинг:

t.me/adolat_uz

instagram.com/adolat_sdp/

facebook.com/sdpu.adolat/

twitter.com/AdolatSDP

Ортга кайтиш

АЛОҚА

Манзилимиз: Тошкент шаҳри, Чилонзор тумани, Шарқ тонги кўчаси, 23-уй. Мўлжал: Озарбайжон Республикаси элчихонаси:

Телефон: 71-2730731 71-2884654 (139)

Электрон манзил: adolat.sdp@exat.uz

САЙТ ТЕСТ РЕЖИМИДА ИШЛАМОҚДА:

www.adolat.uz веб-сайти 2018 йилнинг 21 май куни электрон ОАВ сифатида давлат рўйхатидан ўтказилган. Гувоҳнома рақами: 1232. Муассис: Ўзбекистон Адолат СДП. Таҳририят манзили: 100043, Тошкент шаҳри, Чилонзор тумани, Шарқтонгги кўчаси, 23-уй. Электрон манзил: info@adolat.uz

Сайт материалларидан фойдаланилганда Фойдаланиш шартларига амал қилиниши шарт. Барча ҳуқуқлар Ўзбекистон Республикасининг оммавийахборот воситалари тўғрисидаги ҳамда муаллифлик ва турдош ҳуқуқлар тўғрисидаги қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда ҳимояланган

#

Мурожаатингиз учун рахмат!