Президент Боғистон кўчасидаги янги уйларни бориб кўрди


Partiya yangiliklari: Янгиликлар Расмий хабарлар

Тошкент шаҳрининг Чилонзор тумани Боғистон кўчасидаги уйлар режалаштирилган лойиҳалар изчил амалга оширилаётганига яна бир мисол. Президент Шавкат Мирзиёев 2018 йил 21 декабрь куни бу ерга келиб, қурилиш макетлари билан танишган, зарур кўрсатмалар берган эди. Орадан беш ой ўтиб, бу ерда улкан ва замонавий мавзе пайдо бўлди. 

9 қаватли 24 та уй бунёд этилиши лойиҳалаштирилган. Ҳозирда 10 та уйда қурилиш якунланиб, ички ва ташқи пардозлаш ишлари олиб борилмоқда.

Давлатимиз раҳбарига уйларнинг қурилиш технологияси, сифати ҳақида маълумот берилди. 

Уйлар инновацион усуллар асосида қурилган бўлиб, деворлари қўшимча материаллар билан қопланган. Бу иссиқликни сақлаш, энергияни тежаш имконини беради.  Иситиш ва совитиш тизими ҳар бир хонадонда мустақил бошқарилади. 

Президентимиз бу уйларнинг сифати, энергияни тежаши халқимизга маъқуллиги, шу тажриба асосида мамлакатимизнинг бошқа ҳудудларида ҳам турар жойларни кўпайтириш зарурлигини таъкидлади.

 

Манба: Ўзбекистон Республикаси Президенти

Матбуот хизмати

Ортга кайтиш

АЛОҚА

Манзилимиз: Тошкент шаҳри, Чилонзор тумани, Шарқ тонги кўчаси, 23-уй. Мўлжал: Озарбайжон Республикаси элчихонаси:

Телефон: 71-2730731 71-2884654 (139)

Электрон манзил: adolat.sdp@exat.uz

САЙТ ТЕСТ РЕЖИМИДА ИШЛАМОҚДА:

www.adolat.uz веб-сайти 2018 йилнинг 21 май куни электрон ОАВ сифатида давлат рўйхатидан ўтказилган. Гувоҳнома рақами: 1232. Муассис: Ўзбекистон Адолат СДП. Таҳририят манзили: 100043, Тошкент шаҳри, Чилонзор тумани, Шарқтонгги кўчаси, 23-уй. Электрон манзил: info@adolat.uz

Сайт материалларидан фойдаланилганда Фойдаланиш шартларига амал қилиниши шарт. Барча ҳуқуқлар Ўзбекистон Республикасининг оммавийахборот воситалари тўғрисидаги ҳамда муаллифлик ва турдош ҳуқуқлар тўғрисидаги қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда ҳимояланган

#

Мурожаатингиз учун рахмат!