Хотира – азиз, қадр – муқаддас


Partiya yangiliklari: Янгиликлар Муносабат Fraksiya yangiliklari

9 май – Хотира ва қадрлаш куни мамлакатимизда бу йил кўтаринки руҳда нишонланди. Иккинчи жаҳон урушининг ҳар бир қатнашчиси, фронт ортида меҳнат қилган фахрийлар ҳамда мустақиллик йилларида хизмат бурчини бажариш чоғида ҳалок бўлган ҳарбий хизматчиларимиз ҳамда ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари ходимларининг хотираси олдида ҳурмат бажо келтириш барчамиз учун ҳам қарз, ҳам фарздир.

Шу мақсадда пойтахтимиздаги Ботаника боғида Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Хотира ва қадрлаш кунига бағишланган маросимда иштирок этиши, ғалабанинг 74 йиллиги билан барча фахрийларни ва улар орқали бутун халқимизга қарата йўллаган байрам табриги барчамизда ўзгача фахр туйғусини уйғотди.

Президентимиз табригида Ватанга садоқатли ёш авлодни тарбиялаб, вояга етказган, ҳаёт йўлларида бизларга таянч ва суянч бўлаётган табаррук инсонлар олдида доимо қарздор эканимиз, шу маънода, мўътабар фахрийларга эътибор ва ғамхўрликни янада кучайтиришимиз лозимлиги алоҳида таъкидланди. Мамлакатимизда бу каби инсонларни ижтимоий қўллаб-қувватлаш давлатимиз сиёсатининг устувор йўналишидан бирига айланган ва ўйлайманки, бундан кейин ҳам шундай бўлиб қолади.

Юртимизда бугунги кунда қабул қилинаётган барча ҳуқуқий ҳужжатлар, режа ва дастурлар, мамлакатни модернизация қилиш, иқтисодий ислоҳотларни чуқурлаштириш, давлат ҳокимияти ва бошқарув тизими очиқлигини таъминлаш, соғлиқни сақлаш, таълим-тарбия соҳалари фаолиятини такомиллаштириш, Қуролли Кучларимизнинг жанговар салоҳиятини юксалтириш каби вазифаларнинг туб негизида аждодларимиздан бизга мерос бўлиб келаётган миллий маънавиятга уйғунлик туйғуси мужассамдир. Шунингдек, ҳамжиҳатлик, инсонийлик, бағрикенглик ва хайр-саховат муҳитини янада мустаҳкамлаш, ёш авлодни миллий анъаналаримизга садоқат ва умуминсоний қадриятларга ҳурмат руҳида камол топтиришга қаратилгандир.

Ушбу тадбирлар доирасида шунга амин бўлдимки, мамлакатимизда қарор топган тинчлик ва осойишталик, ҳаётимиз фаровонлигида халқимизнинг ана шундай мард фарзандларининг хизмати беқиёс эканини ҳар бир фуқаро ич-ичидан ҳис этиб турибди. Ушбу дориламон кунлар учун жанг майдонларида жон берган, суронли ва таҳликали кунларнинг гувоҳи бўлган, урушда қаҳрамонларча ҳалок бўлган ота-боболаримизни эслаш, бугун кексалик гаштини сураётган нуронийларимизга ғамхўрлик кўрсатиш ҳар биримизнинг муқаддас бурчимиздир. Зеро, хотира – азиз, қадр – муқаддас.

Алишер МАХМАТМУРОДОВ,

Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати,

“Адолат” СДП фракцияси аъзоси

Бизни ижтимоий тармоқларда ҳам кузатинг:

t.me/adolat_uz

instagram.com/adolat_sdp/

facebook.com/sdpu.adolat/

twitter.com/AdolatSDP

Ортга кайтиш

АЛОҚА

Манзилимиз: Тошкент шаҳри, Чилонзор тумани, Шарқ тонги кўчаси, 23-уй. Мўлжал: Озарбайжон Республикаси элчихонаси:

Телефон: 71-2730731 71-2884654 (139)

Электрон манзил: adolat.sdp@exat.uz

САЙТ ТЕСТ РЕЖИМИДА ИШЛАМОҚДА:

www.adolat.uz веб-сайти 2018 йилнинг 21 май куни электрон ОАВ сифатида давлат рўйхатидан ўтказилган. Гувоҳнома рақами: 1232. Муассис: Ўзбекистон Адолат СДП. Таҳририят манзили: 100043, Тошкент шаҳри, Чилонзор тумани, Шарқтонгги кўчаси, 23-уй. Электрон манзил: info@adolat.uz

Сайт материалларидан фойдаланилганда Фойдаланиш шартларига амал қилиниши шарт. Барча ҳуқуқлар Ўзбекистон Республикасининг оммавийахборот воситалари тўғрисидаги ҳамда муаллифлик ва турдош ҳуқуқлар тўғрисидаги қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда ҳимояланган

#

Мурожаатингиз учун рахмат!