Миллий тилни асра, бошқасини ўрган, ҳурмат қил


Partiya yangiliklari: Янгиликлар Муносабат
Viloyat: ҚОРАҚАЛПОҒИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

Сўнгги кунларда интернет тармоқларида давлат тили масаласида айтилаётган фикр-мулоҳазалар зиёли инсонларни бефарқ қолдирмаса керак.

Мамлакатимиз ўз мустақиллигини қўлга киритиб, ўзлигимизни англаш бахтига муяссар бўлдик. Боболаримиз яратган буюк хазиналардан эмин-эркин фойдаланиш, ўрганиш имконияти бизни жаҳонаро юксак маънавият эгалари эканлигимизни кўрсатмоқда.

Ўзбек тилининг давлат тили мақомига эришиши унинг янада ривожланиши учун берилган кенг имкониятлардан бири бўлди.

Бир гуруҳ шахсларнинг рус тилига расмий тил мақомини бериш ҳақидаги таклифи юртимизда зиёлилар эътирозига сабаб бўлганлиги бежиз эмас.

Шуни айтиш лозимки, мамлакатимиз кўп миллатли бўлганлиги учун умумтаълим мактабларида ўқув 7 та тилда олиб борилаётганининг ўзиёқ халқимиз бағрикенглигининг ёрқин намунаси саналади.

Юртимизда хорижий тилларни ўрганишга ҳеч қандай тўсиқлар йўқ. Нафақат ёшлар, балки барча фуқароларимиз, айниқса, халқаро тилларни  билишга интилмоқда, ўрганмоқда.

Бошқача айтганда, миллий тилимизни асраб, бошқасини ўрганиб, энг асосийси, ҳурмат қилиб яшаётган халқмиз. Аммо миллий маънавиятимизга хос бу фазилатлар, ҳурмат ва эътиборимиз ўша тиллардан бирига давлат тили мақомини бериш истагини англатмайди, албатта. Миллий тил инсоннинг ўз онаси мисоли. Бошқаларнинг ота-онасига эҳтиром кўрсатиш уларни ўз ота-онангга тенглаш бўлмаганидек, ўзга тилларни ҳурмат қилиш ҳам уни давлат тили қилиб қўйиш дегани эмас.

Шу оддий ҳаёт ҳақиқатини англаганида балки бу қалтис таклиф муаллифлари бундай асоссиз, мантиқсиз фикрни ўртага ташламаган, халқ хоҳиш-иродаси билан боғлиқ масалада сўз айтишнинг масъулиятини сал тушунган бўлишарди. Улардан бир нечаси бу таклифни билдирмаганини айтишган. “Давлат тили ҳақида”ги қонунда белгиланган қоидаларни кўпчилигимиз биламиз, албатта. Партиядошларимиз амалдаги қонунлар қатори мазкур қонун ижросини назорат қилишда ҳам фаол иш олиб бориши зарур.    

Ривож ОТАРБАЕВ,

Ўзбекистон “Адолат” СДП

Қорақалпоғистон Республикаси

ҳудудий Кенгаши раиси ўринбосари

Бизни ижтимоий тармоқларда ҳам кузатинг:

t.me/adolat_uz

instagram.com/adolat_sdp/

facebook.com/sdpu.adolat/

twitter.com/AdolatSDP

Ортга кайтиш

АЛОҚА

Манзилимиз: Тошкент шаҳри, Чилонзор тумани, Шарқ тонги кўчаси, 23-уй. Мўлжал: Озарбайжон Республикаси элчихонаси:

Телефон: 71-2730731 71-2884654 (139)

Электрон манзил: adolat.sdp@exat.uz

САЙТ ТЕСТ РЕЖИМИДА ИШЛАМОҚДА:

www.adolat.uz веб-сайти 2018 йилнинг 21 май куни электрон ОАВ сифатида давлат рўйхатидан ўтказилган. Гувоҳнома рақами: 1232. Муассис: Ўзбекистон Адолат СДП. Таҳририят манзили: 100043, Тошкент шаҳри, Чилонзор тумани, Шарқтонгги кўчаси, 23-уй. Электрон манзил: info@adolat.uz

Сайт материалларидан фойдаланилганда Фойдаланиш шартларига амал қилиниши шарт. Барча ҳуқуқлар Ўзбекистон Республикасининг оммавийахборот воситалари тўғрисидаги ҳамда муаллифлик ва турдош ҳуқуқлар тўғрисидаги қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда ҳимояланган

#

Мурожаатингиз учун рахмат!